Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:40

Туркистон авангард рассомлиги


Туркистон авангард кўргазмасига қўйилган Қорахоннинг "Биринчи чопиқ" асари.
Туркистон авангард кўргазмасига қўйилган Қорахоннинг "Биринчи чопиқ" асари.

Москвадаги Шарқ халқлари санъати музейида ўтган асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда яратилган асарлар кўргазмаси иш бошлади.Бу кўргазма номи ҳозирги Ўзбекистонда кам ишлатиладиган икки калимадан иборат.

Туркистон авангарди кўргазмаси бизни олис йиллар қаърига чорлайди.

Шарққа юзланиш

20-аср бошларида асосан черков буюртмасига кўра инжил ҳикояларига сурат солган Ғарб рассомлик оқими ўзгаришга юз тутди.

Магдаленанинг изтироби ëки авлиë Луканинг ғамгин ҳикоясидан кўра олис Таитидаги кўкси бўлиқ аëлларнинг тарвуз еб ўтирган тасвири Париж рассомларининг илҳом манбаига дўнди.

Гоген¸ Матисс ва Пикассо каби рассомларнинг Париждаги устахоналари шарқона гиламлар¸ дўппи ва чилимкадилар билан тўлди.

Қуëш шарқдан чиқиб ғарбга қараб энган бир давр эди бу.

Шарқона маҳобат Париж¸ Вена ва Берлиндаги иморатларнинг ичи ва ташида ҳам акс эта бошлаган¸ Опера ва балетлар мавзуси ҳам "Минг бир кеча эртаклари"га кўчаëтган бир давр эди.

Тошкент - рассомлар учун нур ва илҳом шаҳри

20-асрнинг 20-йиллари ҳақида гапиряпмиз. Ўша пайтда энди урушдан чиққан¸ болшевиклар тўнтаришини бошдан кечирган Россия¸ бит босган¸ очликдан ўлаëтган қашшоқлар фонида ўта ғариб кўринар эди.

Рутубат¸ совуқ ва қашшоқликдан қочган бир гуруҳ рассомлар нур излаб Туркистонга йўл олишди.
Усто Мўмин асарларида ўзбек конкубинлари акс этган
Усто Мўмин асарларида ўзбек конкубинлари акс этган
Бухоронинг эгри-бугри жин кўчалари¸ Тошкентнинг лой деворлари¸ Самарқанднинг ложувард кошинлари ва Хиванинг кўк гумбазлари бу рассомлар қалбини забт қилди.

Футуризм ғоялари билан келган рассомларнинг ўзбек ижодкорлари Ўрол Тансиқбоев¸ Акрам Сиддиқий¸ Баҳром Ҳамдамий билан ҳамкорлиги меваси ўлароқ Туркистон авангарди дунëга келди.


Рассом Александр Волковнинг Москвадаги Третяков галереясида сақланаëтган “Анорли чойхона” асари Туркистон авангардининг гўзал ўрнаги ўлароқ кўрилади. Рассомнинг “Олтин чойхона” асари эса айни кунларда Москвада намойиш қилинмоқда.

Волков асарларида ўзбеклар тасвири бош мавзуга айланди
Волков асарларида ўзбеклар тасвири бош мавзуга айланди


Кўргазмадан Ўрол Тансиқбоевнинг "Қишлоқда" асари ҳам ўрин олган.
Туркистон авангарди бу нима? Санъатнинг янги йўналишими ëки ўтган аср бошларида Парижда кечган санъат инқилобининг кўзгудаги кўринишими?

Биз бу саволни Туркистон авангардига асос солган рассомнинг Москвада яшайдиган ўғли Александр Волковга бердик.

- Албатта Туркистон авангарди бу ўзига хос йўналиш. Бу йўналиш чорчўпида ижод қилган рассомларни шакл ва мазмунни янгилаш истаги бирлаштиради. Улар бу расмларни бировдан бир тийин олмасдан бетаъма яратишган. Бу авангард учун биров пул бермаган. Ҳозир Sotheby's да Жакомети ҳайкалининг миллионга сотилгани бизни васвасага солади. Рассомнинг руҳий изланиши учун энг мақбул майдон бу таъмасиз санъат майдонидир¸ дейди Александр Волков.

Туркистон авангарди кўргазмасида ўз отаси чизган суратларни томоша қилаëтган Волков бу суратлар чизилган вақтни старт чизиғи¸ дея мушоҳада қилади.

- Бу расмларда ҳар бир рассом ўзини қуршаган Туркистон дунëсини ўзича тасвирлаган. Ҳозир тарихий хотира чалкашган бир пайтда бу расмлар яна қизиқ. Ҳозир Россия ва Ўзбекистон бир биридан ажраган. Туркистоннинг ўзи бешга ажраган. Тарихни ҳар ким ҳар хил¸ кўпинча айқаш-уйқаш талқин қилади. Бу суратлар бугунги саволларга ўтмишдан келган жавобдир¸ дейди Александр Волков.
Акром Сиддиқий ўзбек модерн санъатининг булоқбошиси
Акром Сиддиқий ўзбек модерн санъатининг булоқбошиси
Волков ўзининг рассом отасининг Туркистон хикоялари таъсирида улғайганини айтади.

- Отамнинг дафтарида бир ëзув бор. Бу ëзувни ўқисам. "Мен Николаев билан чойхонада ўтирибман. Тўрқовоқда бедана сайрайди. Ўчоқ бошида чилимлар тутаб турибди. Худди минг йилдан бери ҳеч нарса ўзгармагандек. Аммо ўзгаришлар тўрт томондан босиб келаëтган эди"¸ дейди Александр Волков.

Волков 1931 йилда кўрган ўзбек пахтакори бугунгисидан фарқсиз
Волков 1931 йилда кўрган ўзбек пахтакори бугунгисидан фарқсиз

От ëлида ухлаган бўрон

Отлар чопишга қандай ўргатилади? Аввал улар секин-секин чоптирилади. Зўр тушмасин деб оëғини ерга теккизмай¸ махсус дарвозага осиб қўйиб муаллақ чоптирилади. Кейин эса от бор кучи билан чопади. Энди бу арғумоқ қоя ва даралар устидан ҳам сакрай олади. Аммо от жадал чопаëтган пайтда бир нарсага қоқилиб йиқилса ë оëғига тушов урилиб тизгини тортилса¸ юраги ëрилиб ўлади.

Ë бўлмасам гўнгарава тортадиган байталга айланади.

Суҳбатдошимиз Волковга кўра¸ Туркистон авангарди айни кучга тўлган пайтида оëғидан чалинди.

Даврон тўхтатган авангард ҳам дейишади Туркистон авангард рассомлиги ҳақида гап кетганида.

Яна Волковга қулоқ берамиз.

- Улар ўзларича ижод қилишганида гўзал суратлар чизишди. Кейин ҳукумат назари уларга тушди. Пул эвазига социалистик расмлар чизиб бер¸ дейишди. Бу рассомлар учун қийин палла бўлди. Кўплар синди¸ расмларни сифати ҳаминқадар бўлиб қолди. Туркистонни бешга бўлган Сталин режими рассомларни социалистик реализм деган тўрқовоқ ичига тиқди¸ дейди Александр Волков.

Тансиқбоевнинг тансиқ суратлари

Ўрол Тансиқбоев кўпчилик назарида реалистик тоғ манзаралари чизадиган рассом. Аммо Ўрол Тансиқбоев Туркистон авангарди деган йўналишнинг булоқбошисида турган илғор модернист рассом экани кўпчилик учун номаълум қолди.


Тансиқбоев ўзбекларни ранг баранг қилиб тасвирлайди
Тансиқбоев ўзбекларни ранг баранг қилиб тасвирлайди
Тансиқбоев ижодининг илк палласида яратган асарлари фавқуллода санъат асарлари эди¸ дейди рассом Бобур Исмоилов.

- Ўрол Тансиқбоевнинг илк асарлари ўз давридан олдинга юриб кетган асарлар бўлган. Ўз даврига тўғри келмаганлиги фақат шу нарса бўлган. Мана йиллар ўтиб биз тушунаяпмизки¸ Тансиқбоев авангард рассомлардан. Авангард йўналишига ўз ҳиссасини қўшган рассомлардан деб тушунаяпмиз¸ дейди Бобур Исмоилов.

Тансиқбоевнинг ўтган асрнинг биринчи ярмида чизган суратлари¸ жумладан “Беда кўтарган аëл” образи айни даврда ижод қилган Пикассо тасвирлари билан уйқаш.

Ўрол Тансиқбоев ва Алексей Подковыревнинг "Қишлоқ отряди" асари.
Тансиқбоевнинг “Чой ичаëтган ўзбек” асарида эса Магрит ва Дали асарларидаги даҳшат ишоратлари бор. Рассом Тансиқбоев ўз давридан ўзиб ижод қилган эди¸ дейди Бобур Исмоилов.

- Ўрол Тансиқбоевнинг ижоди билан агар таниш бўлсангиз¸ илк асарлари кейинги асарларидан худди ҳар хил инсонлар ишлагандай жуда ҳам катта фарқ қилади. Ижодкорда мана шунақа нарса бўлади. Мисол учун Уста Мўминнинг асарларини олиб қарасангиз¸ энг зўр асарлари совет даври кириб келишидан олдин чизилган. Совет даврида ҳам зўр асарлар қилган¸ лекин худди бошқа рассом чизгандай. Шунақа фарқи бор. Менинг ўйлашимча¸ ижодкор замон билан бирга яшайди. Ижодкор гоҳи пайтда замондан олдинга ҳам ўтиб кетади. Лекин биз ҳаммамиз тирик жонмиз. Илоҳий нарса бўлса ҳам жуда кўп берилмаса керак¸ деб ўйлайман. Совет даврида соцреализм билан бирга тасвирий санъатда жуда кучли идеологик чегара қўйилган. Илк асарлари идеологик рамкага тўғри келмаганлиги учун танқидга учраган. Ўрол Тансиқбоевнинг совет давридаги манзаралари ҳам жуда ажойиб. Бошқа ҳеч ким унақа иш қила олмайди. Бу нарсага менинг ишончим комил. “Совет даврида Ўрол Тансиқбоев бошқачасига чизиб кетди. Рассом сифатида айниб кетди” деб бўлмайди¸ дейди Бобур Исмоилов.

Рассом Тансиқбоев ўзининг 70 йиллигига бағишланган кўргазмага ëшлигида чизган суратлардан танлаш учун 1974 йилда Нукусга борди. Ўша пайтда Нукус музейида раҳбар бўлган Игор Савицкий хотираларига кўра¸ ўзининг илк ижод намуналарини кўрган Ўрол Тансиқбоев ўта таъсирланган. Қаноти қайрилганини¸ катта парвоздан мосуво бўлганини ич-ичдан англаган.

Ҳар ҳолда Ўрол Тансиқбоевнинг 1974 йили Нукусдаги меҳмонхонада юрак хуружидан вафот қилгани рост.


Диний мавзулар ўрнига ҳаëтий лавҳалар келди
Диний мавзулар ўрнига ҳаëтий лавҳалар келди

Қаҳратондаги Туркистон нури

Яна бугунги кунларга 2010 йилнинг февралига қайтамиз. Қор босган¸ қаҳратон совуқ шамоллар уфурган Москвадаги “Шарқ санъати” музейи деворларига осиғлик суратлардан қуëш нури ëғилади.

Бундан 90 йил олдин суратларга муҳрланган Туркистоннинг даврларни ëриб ўта олган нурлари.
Дутор чалаëтган баччанинг фарëди расмга кўчган
Дутор чалаëтган баччанинг фарëди расмга кўчган
Кўргазма раҳбари Екатерина Ермаковага кўра¸ бу шунчаки суратлар кўргазмаси эмас.

- Биз бу кўргазма воситасида Туркистон авангарди деган ҳодисанинг қандай юзага келганига ишоратлар қилдик. Расмлар билан бирга кўргазмага чопон ва паранжиларни ҳам қўйдик. 1920-1930 йилларда Туркистонда суратга олган фотосуратлар ҳам кўргазмадан ўрин олган¸ дейди Екатерина Ермакова.

Ермаковага кўра¸ кўргазмада нафақат расм ва ашëлар¸ балки мониторлардан Туркистоннинг 90 йил олдинги саси ҳам янграмоқда.

Мониторда ғижжакни эслатувчи ибтидоий бир чолғу асбобини чалаëтган чолғучи ғамгин бир куйни хиргойи қилаëтгани акс этади.

Гўзал Туркистон¸ сенга не бўлди¸
Боғларинг қуриб¸ гулларинг сўлди.
Оҳ¸ Оҳ.

Чаманлар барбод¸
Қушлар ҳам фарëд¸
Ҳаммаси маҳзун¸
Бўлмасми дил шод?
Оҳ Оҳ

Гўзал Туркистон¸ сенга не бўлди?


Бугунги рассом Даврон Йўлдошев ижоди Туркистон авангардидан илҳомланган
Бугунги рассом Даврон Йўлдошев ижоди Туркистон авангардидан илҳомланган
XS
SM
MD
LG