Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:00

Стинг Тошкентга борганини изоҳлашга мажбур бўлди


Стинг 30 йилдан бери Amnesty International ташкилоти фаоли сафатида инсон ҳақлари учун курашнинг олд сафларида туриб келмоқда.
Стинг 30 йилдан бери Amnesty International ташкилоти фаоли сафатида инсон ҳақлари учун курашнинг олд сафларида туриб келмоқда.

Tom Harperнинг Британиядаги қатор газеталарнинг интернет нашри бўлмиш MailOnline сайтида чоп этилган "Стинг душманларини тириклайин сувда қайнатувчи диктаторнинг қизи учун концерт қўйиб берди" мақоласидан машҳур қўшиқчининг ўзи берган изоҳ ҳам ўрин олди. Мақола таржимасини тўлиғича ҳавола қиламиз.



Стинг инсон ҳуқуқлари ва Бразилиядаги тропик ўрмонларни ҳимоялаш борасидаги қатъияти билан шуҳрат қозонган юлдуз қўшиқчи.

Аммо у Ислом Каримовнинг шавқатсиз режими томонидан Ўзбекистонда уюштирилган концертда қатнашганидан сўнг “иккиюзлама мунофиқ”қа чиқарилди.

Зотан¸ у бориб қўшиқ куйлаган Ўзбекистонда 72 ëшар диктаторнинг мухолифлари кўчаларда отиб ташланган ва Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси¸ ҳатто уни ўз сиëсий мухолифларини тириклайин сувда қайнатганликда ҳам айблайди.

Ўзбек матбуоти орасида саноқли қолган икки мустақил гуруҳ тарқатган хабарга кўра¸ 58 яшар Стинг диктаторнинг ялтироқ ҳаëтга ўч ва ўзини ворисликка тиқиштираëтган қизи Гулнора Каримова учун қўшиқ айтганига 2 милллион фунт стерлинг (3 миллион 100 минг АҚШ доллари –таҳр.) олган.

Гулнора Каримова Ғарбнинг машҳур қўшиқчи ва футболчиларини миллионлаб доллар эвазига Тошкентга таклиф қилиш билан ҳам ўзига ном қозонмоқда.
Uznews.net ва Eurasia.net нашрларининг ëзишича¸ Тошкентдаги Миллий опера биносида ўтказилган концерт чипталари 1400 фунт стерлинг ëхуд мамлакатдаги ўртача ойликдан 45 баравар қимматга сотилган.

Хабарлардан бирига кўра¸ чиптага қурби етмаган минглаб ишқибозлар учун Опера биноси олдида катта экран ўрнатилган ва Стинг концерти Каримова хонимнинг Ўзбекистон Маданият ва санъат форуми томонидан уюштирилган бир ҳафталик фестивалнинг кулминацияси бўлган.

“Бундан кўринадики¸ Стинг мунофиқнинг ўзгинаси. Агар у Ўзбекистондаги режим моҳиятидан бехабар бўлса¸ Стинг бориб турган ахмоқнинг ўзи. Унинг Каримова учун концерт бериши шу пайтгача Стинг инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит ҳимояси йўлида қилиб келган ишларнинг барини бир пулга чиқарди“¸ дейди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей.

1989 йили ҳокимиятга келган собиқ коммунист Каримов ўз режимини савол остига олишга юрак бетлаган камида 6000 одамни қамоққа тиққан.

2005 йили унинг армияси қашшоқлик ва коррупцияга қарши намойишга чиққан юзлаб андижонликларни қирғин қилди. Ўзбекистонда ҳар йили минглаган болалар давлатга қарашли улкан пахта плантацияларида қулларча меҳнатга мажбурланади.

Стинг кейинги 30 йиллик ижоди давомида жаҳон бўйлаб инсон ҳақлари учун курашиб келаëтган Amnesty International ташкилотининг толмас фаоли бўлиб келди. Ўтган ҳафта айни ташкилот ўзбекистонлик фотограф ва кинооператор Умида Аҳмедованинг қизларнинг биринчи никоҳ кечасида ўз бокираликларини исбот қилишлари лозимлиги акс этган ҳужжатли филми учун айбланганини танқид қилиб чиқди.

Стингнинг Тошкентдаги концерти унинг узоқ йиллардан бери экология борасидаги ҳаракатларига ҳам зиддир. Бир пайтлар дунëдаги тўртинчи йирик кўл бўлган Орол денгизи айнан Каримов режимининг чўл ҳудудларидаги пахта ерларини тинимсиз суғориши оқибатида ўз сатҳининг 80 фоизини йўқотди.

Таҳлилчиларга кўра¸ Стинг каби Ғарб юлдузлари халқ кўзи олдида мустабидликка таянч кўрсатиш мақсадида таклиф этиладилар.

Декабр ойида Real Madrid клуби юлдузи Cristiano Ronaldo Ўзбекистондаги энг йирик Бунëдкор футбол клуби хўжайини бўлмиш 37 яшар Каримова хоним билан учрашиш учун Тошкентга борди. Айни шу клубга мураббийлик қилаëтган Chelsea клубининг собиқ тренери Лузи Фелипе Сколарининг Тошкентдаги йиллик маоши 16 миллион евро ва дунëнинг энг қиммат мураббийси ҳисобланади.

Род Стюарт ва Хулио Иглесес каби машҳур қўшиқчилари ҳам яқинда Тошкентда қўшиқ куйладилар.

“Бу қўли қонга ботган ҳукуматга дастак бериш учун ўйлаб топилган стратегия. Буларнинг бари Каримова хонимнинг шахсий ташаббуси билан бўлмоқда ва булар хонимнинг ўз отаси ўрнини эгаллаш даъвосига бориб тақалади”¸ дейди Тошкентдаги Европа дипломатларидан бири.

Ўзининг Ўзбекистонга бориб мустабиднинг қизи учун концерт бергани хусусидаги танқидларга жавобан Стинг махсус баëнот эълон қилди.

“Бундан бир неча ой аввал Ўзбекистонда концерт бердим Бу концерт ҳақиқатан ҳам президентнинг қизи томонидан уюштирилди ва ўйлашимча унга ЮНИСЕФ ҳам ҳамкорлик қилди.

Мен апартеид даврида Жанубий Африкага нисбатан эълон қилинган маданий бойкотни бор дилим билан қўллаб-қувватлаган эдим¸ зотан бу алоҳида қаралиши лозим бўлган жараëн эди.

Ўзбекистон президентининг инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит борасидаги даҳшатли репутациясидан жуда яхши хабардорман. Шунга қарамай¸ Ўзбекистонга бориб концерт беришга қарор қилдим.

Ўз тажрибам натижасида маданий бойкотларнинг нафақат маънисиз ҳаракат экани¸ балки тескари натижа беришига амин бўлдим. Зотан бундай шароитда жиноятчига чиқарилган режимлар очиқ ғоялар дунëсидан янада узоқлашади ва натижада янада ëпиқлашади¸ васвачаси ва ваҳимачи бўлиб қолади.

Очиғини айтсам¸ ўзининг ўрта асрлардаги каби мустабидлик дунëқараши ичида мутлақ қамалиб олган Ўзбекистон президентининг мен каби артистларнинг ўз мамлакатига бориб концерт бериш-бермаслиги билан бир пуллик ҳам иши йўқ ”¸ дейилади Стинг эълон қилган баëнотда.

Каримова хоним матбуот хизмати қўнғироқларимизни жавобсиз қолдирди.
XS
SM
MD
LG