Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:25

Қирғизистонда 97 аёл туғруқхонада кўз юмди


Қирғизистонда шифокорларнинг етишмаслиги туфайли ҳукумат оналарнинг туғруқ пайтида ҳаётдан кўз юмишига сабачи бўлган шифокорларга қатъий жазо чораларини қўллай олмаяпти.
Қирғизистонда шифокорларнинг етишмаслиги туфайли ҳукумат оналарнинг туғруқ пайтида ҳаётдан кўз юмишига сабачи бўлган шифокорларга қатъий жазо чораларини қўллай олмаяпти.

Қирғизистонда 2009 йили туғриқ пайтида ҳаётдан кўз юмган 97 она юзасидан мамлакат парламенти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус текширув ўтказди. Мутахассислар вафот этган 97 онанинг 27 нафарини ўлимдан сақлаб қолиш мумкин эди, деган хулосага келдилар.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда парламент депутатларидан иборат комиссия аъзолари 2009 йилда туғруқ пайтида кўз юмган 97 онанинг 27 нафари ўлимдан сақлаб қолиш мумкин эди, деган хулосага келган. Айни пайтда 97 она ўлими юзасидан маҳкама жараёнлари бошланган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Марат Мамбетовнинг айтишича, ушбу текширув натижаларига асосан республика бўйича 6 бош шифокор ва оналар ўлими содир бўлган туғруқҳона раҳбарлари ишдан бўшатилиши керак эди. Бироқ оналар ўлими юзасидан шифокорларга ҳайфсан эълон қилиш билангина чекланилган.

- Мамлакатда шифокорлар етишмайди. Асосан акушер-гинекологлар жуда кам. Масалан, пойтахт Бишкек касалхоналарининг шифокорлар билан таъминланиши 62 фоизни, қолган ҳудудларда эса бундан ҳам оз, 50-40 фоизни ташкил этади. Таласда шифокорлар билан таъминланиш 28 фоизнигина тузади, - деди Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири.

Оналарнинг туғруқ пайтида вафот этиши Ўш, Норин ва Чуй вилояти ҳамда Бишкекда кўп учрамоқда. Айни пайтда оналар ўлими юзасидан 97 текширувдан 32таси бўйича жиноий иш қўзғалиб, суд жараёни кетмоқда.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Қирғизистоннинг айрим туманларида бир ёки икки нафаргина гинеколог ишламоқда. Масалан, Ўш вилоятига қарашли Олой туманида биронта ҳам гинеколог йўқ.

Мутахассислар Қирғизистонда сўнги пайтларда болаларнинг туғма касаллик билан туғилиш ҳоллари ҳам кўпаяётганини айтишмоқда.

Она ва болани ҳимоя қилиш миллий маркази директори Қамчибек Узақбаевнинг айтишича, бунга асосан ҳомиладор аёлларнинг ҳомиланинг илк ойларида шифокорларга мурожжат қилмаслиги сабаб бўлмоқда.

Узақбаев Қирғизистонда, шунингдек, болалар шифокролари ҳам етишмаслигини айтади:

- Кейинги пайтларда ёшларимиз болалар шифокорлиги бўйича мутахассисликларни эгалламай қўйди. Гўдакларнинг саломатлигига ихтисослашган неонтолог деган мутахассислик эсдан чиқиб боряпти. Бугунги кунда бу мутахассислик бўйича шифорокларимизнинг сони 0,03 фоизни тузяпти, - деди Қамчибек Узақбаев.

Бишкекдаги Гемотология маркази директори Абдуҳалил Раимжонов оналар ва болалар ўлимини озайтиш мумкинлигини айтади:

- Мен Боткенга борганда кўрдим. Икки бир туғишганнинг фарзандлари турмуш қураверар экан. Болаларни ҳар қандай камчилик билан туғилишига ягона сабаб мана шу. Қолаверса бу инсон наслига тўғри келмайдиган иш ҳам. Оила қуриш бўйича марказлар, қишлоқ кенгашлари шу масалалар билан ишламай нима қиляпти?
Оналар ва болаларнинг энг аҳамиятли ва ҳавфли дарди – бу камқонликдир. Шу сабабли мамлакатнинг барча туғруқхоналарида реанимация бўлимларини лабаратория гемостази билан таъминлаш керак,- деди Абдуҳалил Раимжонов.

Унга кўра, Москвада ҳомиладор аёл қон топшириш марказига келиб, бир литргача ауто-плазмасини топширади. Бу қон минус 25-30 гардусда сақланади. Ўша аёлга туғруқ пайтида қон керак бўлиб қолса, тезликда ўша олинган қон қуйилиб, она ўлимининг олди олинади.

Мутахассисларнинг айтишича, Қирғизистон Қон қуйиш марказининг энг долзарб муамоси ҳам донор қоннинг етишмаслигидир. Айнан қон етишмаслиги ҳам туғруқ пайтида кўп қон йўқотган оналарнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG