Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 15:16

Нетаняҳу ўз қароридан қайтмоқчи эмас


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ўз давлати шарқий Қуддусда яҳудийлар учун уй-жой қуришга ҳақли эканини яна бир бор таъкидлади.

- Яҳудий халқи Қуддусни 3500 йил олдин барпо этган ва бугун ҳам уни барпо этмоқда. Қуддус бу яҳудий кўчкинчилари учун шунчаки бир макон эмас, Қуддус бу бизнинг пойтахтимиз¸ деди Вашингтонда Исроилни ёқловчи жамоатчилик ташкилотлари вакиллари олдида қилган чиқишида Нетаняҳу.

Исроил Бош вазири фикрича, фаластинликлар билан бўлажак тинчлик музокараларига қарамай¸ Қуддус Исроил таркибий қисми бўлиб қолади. Исроил Қуддус шаҳрининг араблар яшайдиган шарқий қисмига яҳудийлар учун 1 600та янги уй қуришни режалаган.

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил ҳукуматини шарқий Қуддусда уй-жой қуриш режасидан воз кечишга чақирган эди. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу бугун Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.
XS
SM
MD
LG