БМТ Бош котибининг минтақа сафари баҳонасида Озодлик бундай учрашувларда таржимонлар ролига ҳам эътиборингизни қаратмоқчи бўлди.
Ўтган йилнинг кузида Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг БМТ бош Ассамблеясида сўзлаган 96 дақиқалик нутқидан сўнг таржимонлик соҳасининг мураккаб жиҳатлари кўзга ташланиб қолди.
Ливия лидери Муаммар Қаддафийнинг маълум ва машҳур 96 дақиқалик нутқининг таржимаси билан боғлиқ заҳматлар унинг шахсий таржимони Фуад Злитни зиммасида бўлди.
Қаддафийнинг пайдар-пай нутқининг учдан бир қисмидан кейин Фуад Злитни адо бўлди.
Қаддафий ўз нутқи давомида гоҳ арабчадан инглизчага, гоҳ эса инглизчадан арабчага ўтиб кетар, бу эса таржимани қийинлаштирарди.
75 дақиқадан кейин Фуад Злитни таслим бўлганини ва бошқа таржима қилишга ҳоли қолмаганини маълум қилгани учун унинг ўрнига бошқа таржимон тайинланди.
БМТнинг таржимонлар гуруҳи раҳбари мисрлик Ҳассам Фахрга кўра, Қаддафий таржимони инсон қодир бўлганидан ортиғини бажарди.
- Бу жуда ғайритабиий бир ҳолат эди. Ҳар қайси давлат ўзининг таржимонига эга. Қаддафийнинг ҳам шахсий таржимонлари бор. Биз уларга ўз ишларини бажаришларига имконият яратиб бердик. Фуад Злитни 75 дақиқа туриб берди. Мен уни олдида таъзим қиламан. Шундай бир оғир вазиятда у ўз ишини аъло даражада бажарди, дейди Ҳассам Фахр.
Ушбу ҳодиса синхрон таржиманинг мураккаб жиҳатларини оммага ошкор қилди.
Тил мутахассислари фикрича, таржимонлик борасида дунёдаги энг мураккаб иш жойларидан бири БМТда тил мутахассиси бўлиб ишлашдир.
Ҳар йилнинг кузида БМТ бош Ассамблеясида сиёсатга доир нутқлар ва таҳлиллар билан ўтадиган икки ҳафталик вақтни профессионал таржимонликнинг жаҳон чемпионатига ўхшатиш мумкин.
Барри Олсен Калифорниядаги Монтерей халқаро тадқиқотлар институтида, яъни БМТнинг таржимонлари таҳсил оладиган даргоҳда таржимонлик дастурини бошқаради. Унинг фикрича, БМТнинг тил мутахассислари ўз ишининг энг зўр мутахассислари саналади.
- БМТда ишлаётган ёзма ва оғзаки таржимонлар ўз касбининг чўққисига чиқишди. Уларнинг бажараётган лингвистик иши БМТ томонидан юқори баҳоланади, дейди Барри Олсен.
БМТда француз ва инглиз тиллари расмий тиллар бўлишига қарамасдан, БМТдаги расмий хужжатлар ва нашрларнинг асосий қисми автоматик тарзда қўшимча равишда яна араб, хитой, рус ва испан тилларига ҳам таржима қилинади. БМТда бошқа тилларга зарурат туғилган вазиятларда штатсиз таржимонлар жалб қилинади ёки айни мамлакат вакиллари шахсий таржимонларини тавсия қиладилар.
Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг 96 дақиқалик нутқи билан боғлиқ машмашалардан сўнг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқлар вақти 15 дақиқага қисқартирилди. Шунингдек, ушбу воқеадан сўнг БМТнинг қаътий жадвали натижасида бир-бирини 20 дақиқада алмаштириб турадиган таржимонлар гуруҳи тузилди.
“Яхши таржимон” хилма-хил мураккаб вазиятлардан чиқиш йўлларини билиши, сезгир ва темирдан асабга эга бўлиши, таржима пайти тез гапирувчи нотиқлардан қолишмаслиги шарт. Лекин бундай мутахассисларни топиш мушкул бўлиб, БМТ таржимонларига йилига 76 минг долларлик иш ҳақи тўласа-да, ушбу ташкилотда малакали тил мутахассислари етишмовчилиги сезилади.
БМТда таржимонлик қилишга даъвогарларга қатъий талаблар қўйилади. Ўтган йили хитой тили таржимонлигига ҳужжат топширган 1800 даъвогардан фақатгина 10 нафари БМТ талабларига жавоб берди. Араб таржимонлигига эса 400 давогар орасидан фақат 2 киши қабул қилинди, холос.
Хавфсизлик кенгаши учрашувлари олдидан таржимонларга бўлажак суҳбатга доир терминлар ва тушунчалар билан танишиб чиқиш учун имкониятлар яратилади.
Одатда Бош Ассамблея кун тартиби бир неча ой олдиндан тайёрланиб, таржимонлар гуруҳига сифатли таржима учун етарли вақт ажратилади.
Лекин ҳеч қандай режалаштириш амалиёти таржимонларни кутилмаган вазиятлардан сақлай олмайди. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, интенсив музокоралар давомида таржимонларнинг қон босими ошиб, юрак юриши тезлашади.
Таниқли актриса Никол Кидман ижросидаги БМТ таржимонлари тўғрисида ҳикоя қилувчи “Таржимон” фильмида шундай бир вазият тилга олинади:
Собиқ совет давлатларидан 2 тасининг чегара борасидаги жанжалига БМТ қарори таржимасида битта вергулнинг тушиб қолгани сабаб бўлади. Ушбу давлатлардан бири айни қарорни ўзгартириш талаби билан чиқади. БМТ таржимонлари ҳақиқий хатони кўрсатиб бергач, вазият изга тушади.
БМТнинг инглиз таржима хизмати собиқ бошлиғи Стивет Секел айтадики, бу каби хатолар БМТ таржимонлари томонидан такрорлаб турилади. Шу сабабли таржимонлар олдиндан хато қилишга рухсат оладилар. Албатта бу жиддий хато бўлмаслиги керак. Умуман олганда, БМТ таржимонлик мактаби ўз ходимларини бу каби хатоларни умуман қилмаслик даражасида тарбиялашини айтади Стивет Секел.
Таржимонлик касб ўлароқ 1946 йилда Нюремберг маҳкамасидан кейин ривожланган.