Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:51

Москвада федерал судья ўлдириб кетилди


Эдуард Чувашов тақирбошлар иши юзасидан кескин ҳукм чиқарган судъя сифатида ном қозонган эди.
Эдуард Чувашов тақирбошлар иши юзасидан кескин ҳукм чиқарган судъя сифатида ном қозонган эди.

Душанба куни Москвада шаҳар суди Жиноий ишлар коллегияси судьяси Эдуард Чувашов ишга кетаётган маҳал номаълум шахс томонидан отиб кетилди. Терговчилар мазкур қотиллик ортида ашаддий миллатчилар турганини тахмин қилмоқдалар.

Чувашовнинг ўлдирилиши юзасидан баëнот берган Россия бош прокуратураси Тергов қўмитаси бошлиғи муовини Петр Титов ҳозирда жниноятни очиш учун тергов гуруҳи ишлаëтгани ва жиноятчиларга доир айрим маълумотлар қўлга киритилганини билдирди:

- Бугун эрталаб соат тахминан 8:50-ларда Стрельбишенский тор кўчаси, 24 уйда 3 қават майдончасида Федерал судья Эдуард Чувашовнинг жасади топилди. Содир этилган жиноят юзасидан Москва шаҳар прокуратураси Тергов қўмитаси томонидан икки модда бўйича жиноий иш очилди. Жиноий иш Москва бўйича тергов аппарати зиммасига юклатилди. Айни вақтда Москва шаҳри Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда жиноят изларини аниқлаш мақсадида тафтиш тадбирлари амалга оширилмоқда. Тергов томонидан содир этилган жиноят мотивларига оид турли тахминлар, жумладан ўлдирилган шахснинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган тахминлар кўриб чиқилмоқда. Айтишим мумкинки, биз қотиллик юзасидан муайян далилларга эгамиз. Ишончим комилки, жиноят фош этилади ва жиноятчилар топилади¸ деди Россия Федерацияси бош прокуратураси Тергов қўмитаси бошлиғи муовини Петр Титов.

Эдуард Чувашов раислик қилган сўнгги суд маҳкамаларида «Оқ бўрилар» ва Рино-Скачевский тақирбошлар гуруҳлари устидан олиб борган жиноий ишлар кўриб чиқилган ва уларга турли муддатларга қамоқ жазоси тайинланган эди.

Чувашов ҳакамлик қилган бошқа бир шов-шувли маҳкама генерал Александр Бульбов иши эди. Бульбов Россия Жиноят кодексининг олти банди, жумладан, давлат сирини ошкор қилиш ва мансаб ваколатларини суистеъмол қилишда айбланган эди.

Душанба куни Эдуард Чувашовнинг 1997 йилда Россия императори Николай II ҳайкалига уюштирилган ҳужум билан боғлиқ ишни кўриб чиқишни бошлаши кутилаётганди.

Баъзи маълумотларга кўра¸ шу йилнинг 6 март куни Россия ашаддий миллатчилари сайтларидан бирида Эдуард Чувашов «халқ душмани» рўйхатига киритилган. Яна бир миллатчилар сайтида эса «Судя Чувашов русларни ўлдиришга даъват этмоқда!» видеоролиги эълон қилинган.

Эдуард Чувашов 47 ёшда эди. 2005 йилга қадар Чувашов Пресня тумани криминал милиция бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Одатда унга Москва шаҳар судидаги энг оғир жиноий ишлар устидан ҳакамлик қилиш топширилган.

1996 йилдан 2008 йилга қадар Россияда ҳакамларга қарши жами 23 маротаба суиқасд уюштирилган.

XS
SM
MD
LG