21 апрел куни Қурмонбек Бакиев тарафдорларининг ўтовлари тикилмиш Жалолобод марказий майдонида бакиевчилар ўзларининг навбатдаги норозилик намойишини ўтказишаётган пайтда майдонга бир неча юз кишидан иборат муваққат ҳукумат тарафдорлари кириб келганлар.
Воқеа гувоҳларига кўра, майдонда тарафлар ўртасида даҳанаки жанг бошланган. Эҳтирослар сал совиганидан кейин муваққат ҳукумат вакили Асан Шакиров йиғилганлар олдида сўзлаган.
Асан Шакиров шу кунгача муваққат ҳукумат Қурмонбек Бакиевга бу майдонда сўзлашга, унинг тарафдорларига эса ҳатто вилоят давлат маъмурияти биносини эгаллаб олишга тўсқинлик қилмаганини айтаркан, бундан буён бу каби ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини таъкидлаган ва тарафларни тинчликни сақлашга чақирган.
Асан Шакировдан сўнг йиғилганлар олдида муваққат ҳукумат томонидан тайинланган Жалолобод вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Бектур Асанов сўзга чиққан. У ҳам томонларни босиқликка чақирган ва вилоят давлат маъмурияти биносига кириб кетган.
Гувоҳларга кўра, шу пайт майдонда тарафлар ўртасида низо чиққан, тошлар отилган.
Жалолободлик Абдумуталлиб ака юзига ниқоб кийиб олган бакиевчилардан бири бир неча марта осмонга қарата ўқ отганини айтади:
- “Уруш чиқарамиз” деди шекилли. Провокаторлар у ёқ-бу ёққа юришувди иккита-учта номерсиз машинада айланиб ўша ерда, ўшалар бўлса керак. Уч марта ўқ отилди осмонга қараб. Қувиб кетишди уни, бири “тутди” деди, бири “тутмади” деди. Паркнинг ичига қочиб кетувди. Билмай қолдик кимлигини, башарасини таниб бўлмайди - маска кийиб олган. Кўпам пайқамай қолдим, автоматданмиди ё автоматмасмиди… Чамамда, битталаб отадиган милтиқ бўлса керак, деди воқеа гувоҳларидан бири Абдумуталлиб ака.
15 апрелдан буён Жалолободда катта-кичик намойишлар уюштириб келаётган Қурмонбек Бакиев тарафдорлари 7 апрел куни Бишкекда содир бўлган қонли воқеаларнинг халқаро текширувдан ўтказилишини талаб қилмоқдалар. Улар текширув натижалари чиқмагунича, муваққат ҳукуматни тан олмасликларини билдирмоқдалар.
19 апрел куни Жалолобод шаҳридаги марказий майдонида митинг ўтказган бакиевчилар муваққат ҳукуматни тан олмасликларини айтишиб, Қурмонбек Бакиевнинг ўз лавозимига қайтарилишини талаб қилганлар ҳамда ўз ораларидан Пайзулла Раҳмоновни Жалолобод вилоят губернатори этиб сайлаганлар.
20 апрел куни ҳам ўз митингини давом эттирган Бакиев тарафдорлари ўз талаблари бажарилмагунича майдонни тарк этмасликларини таъкидлашиб, вилоят давлат маъмурияти биноси олдидаги майдонга бир неча миллий ўтов тиккан эдилар.
21 апрел куни бакиевчилар ва муваққат ҳукумат тарафдорлари ўртасида юзага келган низодан сўнг бу ўтовлар ҳам марказий майдондан олиб ташланди:
- Бўз уйларни ҳаммасини ағдариб юборишди. Лекин Асан Шакиров: “Бўз уйни бузманглар, бу ҳам бир одамники, шунчаки олиб қўйинглар, зиён етмасин”, деб синдирилишига йўл қўйгани йўқ бўз уйларнинг. Лекин барибир олиб ташлашди, дейди жалолободлик яна бир суҳбатдошимиз.
Жалолободликларга кўра, ҳозир шаҳарда осойишталик ҳукмрон, бакиевчилар ҳам, муваққат ҳукумат тарафдорлари ҳам майдондан тарқаб кетдилар.