Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:10

Андижонлик қочқин аëл 10 йилга қамалди


Дилором Абдуқодированинг Андижон воқеаларининг беш йиллиги арафасида қаттиқ жазоланишини¸ айрим кузатувчилар¸ ҳукуматнинг Андижондаги исëнчилардан ўч олиш уриниши¸ дея баҳоламоқдалар.
Дилором Абдуқодированинг Андижон воқеаларининг беш йиллиги арафасида қаттиқ жазоланишини¸ айрим кузатувчилар¸ ҳукуматнинг Андижондаги исëнчилардан ўч олиш уриниши¸ дея баҳоламоқдалар.

Австралиядан Андижонга қайтиб борган қочқин аёл Дилором Абдуқодирова 30 апрел куни чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, конституциявий тузумга тажоввуз ҳамда ноқонуний диний оқимга аъзоликда айбли деб топилди ва 10 йилу 2 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

45 яшар Дилором Абдуқодирова 2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган қонли қирғин пайти ҳукумат кучлари ёғдирган ўқ ёмғиридан қочиб, Қирғизистон жанубига ўтишга муваффақ бўлган юзлаб андижонликларнинг бири. Аммо ўша куни унинг эри ва тўрт фарзанди майдонни тарк этолмай, Ўзбекистонда қолиб кетишган. Қарийб беш йил давомида оиласидан узоқда яшаган Абдуқодирова шу йил бошида Андижонда қолган эрининг тинимсиз босими остида Ўзбекистонга қайтди ва саноқли кунлардан сўнг ҳибсга олинди.

Душанба куни бошланган маҳкама жараëни жума куни якун топди ва суд ҳукм чиқарди. Ҳукм тафсилотлари ҳақида Дилором Абдуқодированинг Австралияда қолган укаси Муҳаммаджон Мўминов гапиради:

Муҳаммаджон:
Яқинларимиз билан гаплашдик бугун. Ҳаммаси тушкун ҳолатда. Суд бўлиб ўтибди. Суд ҳукм ўқибди. Яқинларининг¸ гувоҳларнинг ҳеч қандай гапларини инобатга олмасдан ҳукмни ўқиб чиқиб кетворибди. 10 йилу 2 ой умумий колонияга эълон қилибди.

Озодлик: Ҳукм юзасидан шикоят қилмоқчимисизлар?

Муҳаммаджон: Албатта. Уни давом эттирамиз. Мен уйдагиларга айтиб қўйдим. “10 кун ичида аризанглар бўлса¸ айтишинглар мумкин. Бугундан бошланади” дебди. Ўшанга “Вилоят судига ëзинглар. Яна бошқа суд ўтказилишини сўранглар” дедим. Биз ҳам баъзи маълумотларни бериб етказаяпмиз. “Енгиллик бўлади. Бу ерда ҳам адвокатлар ишга киришишаяпти” деб қўйдик.

Озодлик: Бугунги маҳкамада Дилором опанинг кўриниши қанақа эди?

Муҳаммаджон: Бугун ниҳоятда яхши экан. “Ўтган сафаргида дори-порига ўхшаган нарсалар берилган бўлган шекилли” деган гапларни айтишаяпти. Чунки ўтган сафар буларга умуман қарамаган¸ нима деса¸ ҳа деб тураверган. Бугун ҳаммаси жойида экан. Опам яқинларига қараб “Ҳаракат бўлаяптими? Ëрдам қилаяпсизларми? Олиб чиқиб кетмасанглар бўлмайди” деб роса ëрдам сўрабди. Қўйилаëтган айбларнинг бирортасини ҳам тан олмабди. Судя ҳукмни эълон қилган экан “Намунча кўп бераяпсизлар? Мен қилмаган ишимга шунча йил берасизларми? Нотўғри бўлибди” деб йиғлаганча қолаверибди. Айбларни бўйнига олмабди. Кейин яқинларимизга қараб “Ҳаракат қилинглар. Ëрдам беринглар. Олиб чиқиб кетинглар” деб айтибди. Ўтган сафар унақа эмас эди. Ўтган сафар бир марта ҳам қарамаган эди.

Озодлик: Ҳукм юзасидан арзни қандай қилмоқчисизлар?

- Душанба куни энди¸ Худо хоҳласа¸ уни ўрганишиб киришади. Адвокат ëллашади вақтинча. Биз ҳам ҳозир ҳаракат қилаяпмиз. Биз бу ерда ëллаган адвокатлар "Биз ҳам бориб халқаро суд талаб қиламиз” дейишаяпти. Ака-укалар душанба кунигача ҳаммаси билан танишиб¸ уни ўрганиб йўлга қўямиз" дейишаяпти. Судга ҳамма кирибди. Ҳатто 80 ëшга кириб қолган қайнонаси ҳам дод деб “Судя¸ унақа қилманг. Унақа қилманг ўғлим. Адолат қилинг. Мени қаманг. Мен ëшимни яшаб бўлдим. Бу болаларининг ëнига қайтсин. Ўзи энди келган эди. Ҳеч қанақа айби йўқ. Мен ўтирай унинг ўрнига” деб дод деганча қолибди¸ дейди Муҳаммаджон.

2005 йилнинг 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеалар ортидан юзлаб андижонликлар БМТ Қочқинлар идораси ëрдамида Ғарб давлатларидан бошпана топди. Беш йил ичида бу қочқинларнинг айримлари¸ ўз яқинлари орқали қилинган босим ортидан ватанга қайтди ҳам. Дилором Абдуқодирова Ўзбекистонга қайтган андижонликлар орасидан судланиб¸ кескин жазога лойиқ топилган биринчи қочқиндир.

XS
SM
MD
LG