Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:30

Эркин микрофон - Подани чўпон эмас¸ бўрига топширди...


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бу гапни президент фармони асосида ерлари олиниб¸ районнинг казо-казоларига берилгач бугун Россияда мардикорлик қилаëтган собиқ фермер айтади. Мол бўрига¸ ер фирибгарга берилган юрт хор бўлмоқда¸ деб куйинади бу деҳқон.


Мен ўзимга йўл қидирдим....

Россиядан қўнғироқ қилган ва ўз исмини айтишни истамаган ўзбекистонлик муҳожир олти йил аввал Ўзбекистонда Ҳизбут-Таҳрир диний фирқасига аъзолик айби билан қамалиб чиққани ва бу диний гуруҳдан чиққанидан кейин ҳам ўзига нисбатан Ўзбекистонда таъқибларнинг тўхтамаëтгани ҳақида гапиради.

- Икки кун олдин уйимизга нима келибди “ўғлингиз қидирувда¸ қамалиши керак” деб. Мен бир ярим йил политический билан ўтириб чиққанман. Амнистия билан чиққанман.

Озодлик: Политический деганингиз нима у?

- 159-моддани биласизми?

Озодлик: Динийми?

- Ҳа. Ўзбекмиз¸ мусулмонмизку. Худди шу нарса билан қамалиб чиққанман. Ундан кейин ўзимнинг ишим билан мана Россияда ишлаб юрибман. Ҳозир бўлаëтган ишлар Ўзбекистонда мени қидирувга бериб юборибди. Қандай основание билан беришган билмайман. Ҳозир Ўзбекистондаги ишларни тушуниб ҳам бўлмай қолди. 2003 йил декабр ойида чиққан бўлсам¸ ўшандан бери олти йил бўлган бўлса¸ шундан бери умрим Россияда ўтади.

Озодлик: Олти йилдан бери Россиядамисиз?

- Бир йилда бир марта уйга бориб келаман, борсам. Яна қайтиб келиб ишлаб ....

Озодлик: Қайси йилларда қамалгансиз?

- Мен 2002 йил июн ойида қамалганман.

Озодлик: Сизга конкрет қанақа айб қўйилган?

- 159-модданинг диний-экстремистик, давлатга қарши гуруҳ тузиш, деган бир статя бор. Шу 155-дан 159-гача қўйилган.

Озодлик: Нима иш қилган эдингиз?

- Ҳизбут-Таҳрир гуруҳига аъзо деб қамаган.

Озодлик: Ўзингиз шу ташкилотга аъзомидингиз?

- Ўша пайтда ҳа. Чунки ўша пайтда мен сиëсий бир нима ахтарганман ўзимга. Ўзбекистонда, мисол учун, мактабда ўзим яхши ўқиганман ҳамма томонлама. Бир сиëсий гуруҳ ахтарганманки, Ўзбекистон сиëсатидаги ҳозирги бўлаëтган ишларнинг бўлишини мен олдиндан сезганман. Худди шундай репрессиялар¸ шундай нарсалар бўлишини. Бунга қарши ва ҳозиргача мен бу нарсани очиқ айтавераман, мен террорист эмасман. Каримовнинг сиëсатини қўллаб-қувватламайман ва бунга қаршиман. Нимагаки у халққа қийинчилик ва қашшоқлик олиб келган. Диний ва дунëвий томондан эркинлик бермаëтгани учун мен қарши чиққанман. Ҳозир ҳам худди шундай қарашдаман.

Озодлик: Ҳизбут-Таҳрир ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳизбут-Таҳрир ҳақида мен шу нарсани аниқ айта оламанки¸ қандайдир қоронғулик. Мен тушунмаганман бу нарсани. Нимагаки ҳамма нарсалар махфий тутилган. Бунинг орқасида ким турганига мен ҳозиргача тушунмайман. Бунинг орқасида қандайдир ташқи кучлар турибди. Бугун Ўзбекистонда хоҳлайдиган бўлса¸ молиявий қўллаб-қувватлаб мувозанатни издан чиқариб давлатга қарши босим ўтказишга ҳаракат қиладиган кучлар турибдида бунинг орқасида.

Озодлик: Шу ташкилотга аъзо бўлганингиздан пушаймонмисиз?

- Бир томондан пушаймон эмасман. Нимагаки¸ менда бошқа йўл ҳам йўқ эди. Давлатга қарши якка ҳолатда курашмайсизку. Мен ўзимга бир йўл ахтарганманки дадил туриш учун. Иккинчи томондан¸ айтаяпманку бу қоронғу нарса. Бу ҳаракатда¸ фаолиятда ҳеч қандай нимам ҳам бўлмаган аслида. Лекин қатнашганимни тан оламан. Худди шу нарсалар билан ўша пайтда ўтириб чиққанман. Бу ташкилотнинг фаолиятида ҳеч қандай зўравонлик¸ амалий фаолият бўлмаган. Айтаяпманку¸ қоронғу нарса. Хонага тўпланасизда берилган дарс ўтиларди. Бу нарсалар террористлик ëки зўравонликка асосланмаган эди. Мен энди дальше кетмаганман. У ëғига мен бир нарса дея олмайман. Ëмон ҳам дея олмайман¸ яхши ҳам дея олмайман. Чунки мен дальше кетмаганман.

Озодлик: Ҳозир Ҳизбут-Таҳрирда бўлмасангиз¸ нимага сизни Ўзбекистонда қидириб қолишган?

- Бугун эртлааб уйдагилар Андижонга бориб туриб “Нимага асосланиб бундай бўлаяпти?” деса¸ Андижон шаҳар прокурорининг ëрдамчиси дедими¸ прокурор ëрдамчиси бўлса керак¸ шунинг қабулига киришган. “Нима сабабдан?” деса¸ “Ҳақиқатан сизнинг ўғлингизни қидирувга бериб юборишибди. Сабабини мен билмайман” деган. Уйимизга тинтувга борган пайтда¸ бу икки ҳафта олдин бўлаëтган гап¸ “Қирғизистонда тўполонлар бўлиб кетди. Ўшанга мана шунақаларни текшириб қўяяпмиз” деган маънода уйимизнинг ҳеч қаерини қолдирмай текширган¸ дейди ўз исмини айтишни истамаган ўзбекистонлик муҳожир.


Кечаги фермер¸ бугун мардикор....


Навбатдаги суҳбатдошимиз Ўзбекистонда еридан айрилиб, Россияда мардикорлик қилаётган самарқандлик деҳқон.

- Мен Самарқанд вилояти¸ Тойлоқ туманиданман. Ер масаласида биз¸ ўта кучли деҳқонларимиз. Бугун ерларни олиб фермерларга бериб ярим ҳосилни ҳам олмай бутун ишларнинг мазасини қочирди. Биз мана шу ерда муҳожирликда ишлаб юрибмиз ака. Балки бизни президентимиз эшитсаю деҳқонларга ëрдам бўладими деган фикрларим борда.

Озодлик: Ерларни кимлар олиб қўяяпти?

- Фермердан ерни амалдорлар¸ катта одамлар олган. Ҳар бир қишлоқнинг ерини икки-уч кишига фермер қилиб берган. Қолганлар мардикорчилик¸ ночорликка қолган. Улар ҳам раҳбарларга хизмат қилиб бир гектар ердан беш тонна буғдой чиқадиган бўлса¸ бугун уч тонна чиқариб ҳар хил қоғозбозлик¸ переписка дерди олдин¸ шулар билан шуғулланиб жуда қийналиб қолган. 90 фоиз халқ кўчада қолган¸ деса ҳам хато қилмайди. Акаси¸ укаси¸ бола-чақаси билан бутун ерларни олиб¸ завод йўқ¸ бошқа йўқ халқ кўчада қолганда.

Озодлик: Қандай қилиб олишаяпти бу ерларни?

- Ўтган йил бутун майда фермерларни ҳам ягона қилиб катталаштирди. 300-400 гектар жойларга иккита-учта фермер қилди. Якка ҳокимлик бўлдида. Халққа ҳеч нарса йўқ. Ҳатто битта молини олиб чиқиб боқишга имкони йўқ. Сут¸ қатиқ ичишга. Жуда муаммолар кўп.

Озодлик: Ўша пайтда иши юришмаган фермерларнинг ерларини олиб иши юришганларга берамиз¸ деган режа бор эди.

- У режа унақа ўйин бўлмади¸ ака. Режа бир бошидан тамом. Қарорни чиқарди. Яширин қарор билан ҳамманикини умумийлаштирди. Умумийлаштирган ким? Фермерлар уюшмасининг раиси¸ Нефтебазанинг хўжайини¸ хўжалик раҳбарлари бўлиб-бўлиб олди. Ҳар хил тендер дейдику¸ ëлғон-яшиқ билан йўқ техникаларни ўтказиб бечоралардан умуман ер олиндида. Ҳақиқий деҳқон¸ экин билан гаплашадиган одамлардан ҳамма нарса олиб қўйилди. Фермер акамиз энди сизни хоҳлаган мақомига ишлатади.

Мана ҳозир 5000 сўмга болалар мардикор ишлаяпмизда. Мен гаплашиб турибман. Бир йигит бир кунига 5000 сўмга ишлаяпти. 5000 сўмга нима беради? Бир кило гўшт бермайди. Кўплаб оилаларда обедда овқат бўлмай фақат кечқурун овқат бўлади. Эски кийим-кечак. Ҳамма томонлама қийналган. Свет¸ газ умуман ўлган. Керак бўлса Тожикистоннинг ҳаëти биздан яхшироқда. Мен ҳаëтдан гапираманда. Бўлган гапни гапираман. Мен пул ишлаяпман¸ рўзғорим тинч¸ ака-укаларим тинчу¸ умумий халқ шунақа аҳволда.

Президентимизга битта илтимосим бор. Жойларда деҳқонларни шартнома асосида¸ бизнинг талабимизда¸ ҳозир мен бу ерда ахтариб сайтини кўрдим. Сайти ишламаяпти. Президентимизнинг сайти ишламаяпти. Қизининг сайти бор экан. Унга ҳам тушди болалар. Хат бормайди деяпти. Бу ерда ишбилармон болалар борда. Менинг таклифим шуки¸ деҳқонлар¸ фермер хўжаликларининг ичига биз кафолат қўйсак. Залог қўйсак. Бизга ерни шартнома асосида берсаю ҳосилни биз ҳозирги фермерларга қараганда 10-15 фоиз кўпроқ берамиз. Шу таклифимиз бор. Президентимизга Худо инсоф берсаю фермерларнинг ичида кичик фермерлар ëки арендаторлар ташкил қилса¸ деган ниятимиз борда. Муҳожирликда бола-чақадан¸ ватандан узоқда қийналиб юргандан кўра ўзимизда ишласак яхши бўлардида. Қолаверса¸ ҳозирги фермерлардан икки-уч баробар ҳосил олиш қувватига эгамиз. Молни чўпонга бермай бўрига бериб ўтирибди. Давлат ҳам ҳеч қандай фойда кўргани йўқ. Ҳаммаси ëлғон. Қоғоз билан ўйин бўлиб кетаяпти. Ватанимиз хор бўлаяпти. Болалар¸ ëшлар қийналаяпти. Шунга раҳмимиз келади¸ ичимиз ачийди¸ дейди Россияда мардикорлик қилаëтган самрқандлик собиқ фермер.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG