Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:11

Жанубда комендантлик соати қайта жорий қилинади


Қирғизистон муваққат ҳукумати мамлакат жанубида 28 июндан бошлаб қайтадан комендантлик соати жорий қилиш ниятида.

Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида ўтган ҳафта жорий қилинган комендатлик соати умумхалқ референдумидан бири кун аввал - 26 июн куни бекор қилинган эди.

Айрим ахборот агентликларига кўра, мамлакат жанубида жорий қилинган комендантлик соати август ойига қадар амал қилиши мумкин.

Айни пайтда Ўш шаҳар коменданти Қурсан Асанов шаҳарда вазият барқарорлашгани хусусида баёнот тарқатди. Бугун Қирғизистоннинг биринчи телеканали орқали қилган чиқишида Асанов референдумдан сўнг Ўш шаҳрининг айрим ҳудудларида комендантлик соатини қайта жорий қилиш лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG