Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:47

Юлдуз Усмонова: Ватанини сотиб кетадиган одам йўқ!


Ўзбек эстрадасининг 25 йиллик юлдузи Юлдуз Усмонова Озодлик билан суҳбатда ўзининг нима сабабдан Туркияга чиқиб кетганига оид саволларга жавоб беради¸ Туркиядаги ижоди ҳақида ҳикоя қилади.



Озодлик:
Юлдуз опа¸ Туркиядаги ижодингиз ҳақида суҳбатлашсак. Туркияга кетишингиз нима билан боғлиқ?

- Туркияга кетишимнинг сабаби¸ мен ижодкор одамман. Масалан¸ Европада ҳам яшаб ишлаганман. Мен санъаткорман. Умуман санъаткорнинг бир жойда ўтириши нотўғри¸ деб ўйлайман. Туркия бўлмаса Африка бўлиши мумкин эди¸ чўл бўлиши мумкин эди. Мақсад¸ санъаткор бир жойда ўтирмаслиги керак. Бир жойда масалан кўраяпсан¸сенинг қилаëтган ниманг етарли бўлса ўша жойда¸ сен керак бўлган жойга боришинг керак. Санъаткор шунақа нарса. Ўзининг санъатини ҳар жойда нима қилади¸ ижод қилади. Мен фақат бир жойда ўтириб “Мен фақат Ўзбекистондаман. Санъатим фақат ўзбеклар учун” демайман. Қаерда мени яхши кўриб эшитишса¸ ўша ерникиман мен.

Озодлик: Биламиз¸ имиджингизни тез-тез ўзгартириб турасиз. Мана¸ Туркиядаги имижингизда яна бошқача¸ янгича жиҳатларни кўрдик.

- Биласизми ўша ерда мен¸ мана бу ерда ўтириб жуда Умра¸ Ҳажларга бориб келиб¸ мана бу ердаги тақводорларга қўшилиб¸ сал бўлмаса бир оëғим гўрга кириб қолган эди эртага ўламиз ва ҳоказо деб. У ерда сал тушунча ўзгарди. У ерга боргандан кейин “Тўхта. Ҳали қийинчилик кўрасан” дедим. Мен Туркияга борганда тайëр нарсага бормадимку. Қийинчилик кўрдим. Ҳам яшаш керак бу дунëда. Оллоҳ гўзалдир¸ гўзал бўлайлик. Кийинайлик¸ ўзимизни ўзимиз яхши кўрайлик. Кейингина у дунëга ҳаракатингни қилиб яшайсан. Мана шунақа фикр ўзгаришлар бўлди. Менда қон алмашди¸ шекилли ижодимда.

Озодлик: Мана қийинчиликлар бўлганини ўзингиз айтдингиз. Биламиз¸ Туркия эстрада юлдузларига бой. Ўша жойда бу даражага етишиш анчагина меҳнат бўлган бўлса керак?

- Бу Оллоҳнинг неъмати деб биламан. Қаерда бўлсам¸ эътибор қилинг¸ мана Голландияда яшаганимда¸ у ерда ҳам Юлдузни Ўзбекистон дерди¸ ўша йилларни эсласангиз. Қаерга бориб яшасанг¸ агар сенинг ижодинг ҳақиқий бўлса¸ бўлаверади. Энди у ерда ўзим ўтириб олиб ўзим сўз ëзишим¸ ўзим мусиқа ëзишим бўлса керак. Ҳам овоз. Энди қуруқ овоз¸ чиройли овозлар кўп. Қўшиқ ëза олмагани учун чиқа олмайди у ерда ҳам. Билсангиз¸ сўз ëзарлари¸ куй ëзарлари оз бўлгани у ерда жуда катта камчилик ҳисобланади. Жуда оз. Лекин¸ менимча¸ билмадим энди қанақадир¸ Оллоҳга таваккал қилиб чиқиб кетдим.

Қийинчилик деганда¸ мен бу ерда ҳамма нарсамни сотиб кетиб¸ пул билан борганим йўқ. Мен 25 йил Юлдуз Усмонова бўлиб ишлаган бўлсам¸ ҳамма ëғимни бу ерда ташлаб кетиб¸ у ерга бориб ҳамма нарсани янгидан бошладим. Ундан кейин 25 йил тажрибамки¸ мухлислар орттирган бўлсам¸ бировнинг тўйи¸ бировнинг концерти¸ бир ерда у¸ бир ерда бу¸ ишлаб-ишлаб яна боягидай Худога шукур нима бўлдик. Нима дейди¸ бу қийинчилик ҳам керак. Унга нолиëтганим йўқ. Унга шукур қиламан ва бахтли одамман шуни яшаганимга. Бир жойда кўкараяпмиз¸ деб қимирламай яшаш ҳам яхши эмас. Одам билиши керак¸ дунëни ўрганиши керак. Шунда ижод ҳам бойийди¸ тажрибаси ҳам бойийди¸ ўзи ҳам яшариб¸ яшагиси келиб нима қилади.

Озодлик: Кейинги пайтда кўпроқ туркча куйлаяпсиз. Кейинги пайтда куйлаган янги ўзбекча қўшиқларингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Мен ўзбекча куйлаяпман. Ўзбекчани энди Туркиядаги каналлардан бера олмаймизку. У ерда биласиз¸ ўзининг формати бор. Мени “ўзбек туркусу” деб қабул қилаяпти ва менинг қўшиқларимни ўзиникидай қабул қилишаяпти. Мени мусофир¸ деб қабул қилмади булар. Ўзиники деб қабул қилди. Фарқли томони шудир. Лекин ўзбекча ëзмаяпти¸ дейишингиз нотўғри. Чунки ўтган йил ҳам ëзганман¸ бу йил ҳам кузга бориб ўлмасак¸ Худо хоҳласа¸ албом тайëр бўлаяпти. Ëзаяпмиз уни ҳам. Энди телевидениега бу ерда чиқиш керак. Бўлмаса youtube ларда¸ нималарда чиқади. Энди ўзбекча нарсаларга клип қилишнинг ҳам ҳожати қолмаяпти. Чунки уни қаерда айлантираман? Қўшиқларнинг ўзи тарқаяпти. Ҳатто тожикча қўшиқларга клип қилинаяптики¸ чунки у телевидениеси бўлса бўлмаса¸ янаям тезроқ тарқаяпти. Ҳатто шу қўшиқлар тарқаяпти. Ўзбекча ëзмаяпмиз эмас¸ ëзаяпмиз.

Озодлик: Кейинги пайтларда Ўзбекистон телеканалларида кўринмай қолганингизни нима билан изоҳлаш мумкин?

- Билмадим. Мен нимага ҳам демадим. Керак бўлсам мана мен¸ керак бўлмасам мана мен дедим. Кетиб ижодимни қилаяпман. Қачон керак бўлсам¸ чақиришса¸ келавераман. Мен кек сақламайман. “Мен керак бўлсам¸ бош устига¸ керак бўлмасам сизлар ҳам менга керак эмассизлар” дедимда¸ кетдим. Мен нима қилай энди? Сизга эҳтиëж бўлмаса¸ сиз нима қиласиз.

Озодлик: Сизнинг қўшиқларингизга мухлисларингизнинг эҳтиëжи борку.

- Худога шукур¸ шу нарса менга далда беради. Мен тўғрисини айтай¸ ўша нарса ижоддан тўхтамаслигимга ëрдам беради. Нималар дейишмади? “Ватанини сотиб кетган” деди¸ бошқа деди. Осон эканми ватанни сотиб кетиш. Ҳеч ким осонликча ватанини сотиб кетмайди. Менимча¸ ватанини сотиб кетадиган одам йўқ.

Озодлик: Юлдуз опа¸ Наврўз¸ Мустақиллик байрамида томошанинг охирида кўпчилик¸ албатта¸ сизни кутади.

- Давлат тадбирлари бўлгани учун давлатга ким керак бўлса олиб чиқади. Айтаяпманку ҳалиги гап¸ керак бўлсак¸ хизматга тайëрмиз. Биздан қилиқ ëки зарда чиққани йўқ. Лекин бир нарсани айтиб қўяй. Мерседес не нуждается в рекламе¸ дейдию. Это не нужно. Менимча¸ бизнинг халқимиз ҳам нотўғри қилаяпти. Нима учун бу байрамларни менга боғлайди? Мен байрамдан олдин йўқмидим? Йўқмидим? 25 йиллик Юлдуз Усмоноваманку. Менимча¸ боғлашлари нотўғри. Яхши кўрган одам қаерда бўлса яхши кўриб эшитади. Бу бошқа нарса. Халқимиз аввал енгил қарайди ҳаëтга. Кейин бошига бир иш тушганда нима эмиш¸ Юлдуз Усмонованинг қўшиқларида маъно бор. Ватанни ким яхши кўради? Ичида яшаган эмас¸ ташқарида ватаннинг мазасини билганлар соғинади. Соғинганлар соғинади. Соғинганлар қийматини билади. Шунинг учун ҳаммага ҳар нарса¸ деб тош отавермаслик керак. Я не ишу виноватых¸ дейдию. Ижодимни қилиб юрган одамман мен. Мен керакманми¸ мана менинг хизматим.
XS
SM
MD
LG