Ўзбекларга қарши сиëсатнинг бош айбдорлари ҳукумат тепасидагилар
дейди Сирдарëдан сим қоққан ўзбек зиёлилардан бири Карим ака ва Қирғизистон Ўтиш даври ҳукуматига мурожаатини эшиттиришимизни илтимос қилди:
- Апрел воқеалари юз берганида Марказий Осиëдаги жуда кўп инсонлар “Мана Қирғизистонда Марказий Осиëда биринчилардан бўлиб демократик ҳукумат ҳокимият тепасига келди. Энди Марказий Осиëда Қирғизистонда биринчилардан бўлиб адолатли¸ демократик¸ инсонларнинг конституцияда ëзиб қўйилган ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаб беради. Бутун Марказий Осиëга Қирғизистон демократия оролчаси сифатида танилган бўлса¸ ўшани оқлайди” деб ўйлаган эди. Аммо афсуски¸ ҳеч қанча вақт ўтмасдан Қирғизистонда мана шу қонли қирғинлар бошланиб кетди. Бунинг энг асосий айбдорларидан бири ҳукумат сифатида¸ давлат сифатида Қирғизистоннинг муваққат ҳукумат бошидагилар Роза Ўтунбаева¸ Темир Сариев¸ Ўмурбек Текебаев¸ Азимбек Бекназаровларлар¸ улар бунинг олдини олиб қололмади. Шунинг учун энг асосий айбдорлардан бири сифатида мен уларни кўраяпман. Энди ҳали ҳам кеч эмас. Агар бу ҳукумат Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан бўлаëтган адолатсизлик¸ ноҳақликлар¸ милиция¸ армиянинг зачисткалари ўзбекларга қарши қилинаяпти. Ҳамма кўриб¸ эшитиб турибди. Ахир бунда бош айбдор улар саналадида. Шунинг учун буни тўхтатиш керак. Агар тўхтатмайдиган бўлса¸ эртага барибир жанубдаги ўзбеклар ўз ҳақларини ҳимоя қилиш учун¸ ўзининг ҳаëтини¸ бола-чақасининг ҳаëтини таъминлаш учун кураш бошлашади¸ дейди Карим ака
Навбат энди ўзбекларнинг молини талашга келди...
Ўзбекистонлик зиëлилардан шунақа мурожаатлар бўлаётган бир пайтда ўшлик ўзбеклардан ҳануз хавотирли қўнғироқлар оляпмиз.
Бизга қўнғироқ қилган ўшлик аёллардан бири 20 июл куни тонгда шаҳар марказидаги 5 та маҳаллада тинтув бўлгани ва саҳарлаб хонадонларга кириб борган ҳарбийлар яна қурол-яроғ қидирганини сўзлаб берди.
Бу аёлнинг сўзларига кўра, тинтув ҳам, бу тинтув асосидаги ҳибслар ҳам мутлақо ноқонуний равишда амалга оширилган.
- Бу ерда булар пули бор одамларга нападат қилишаяпти. Ҳарбий кийимдаги солдатлар¸ УВД нинг одамлари очиқдан очиқ юзига “Сен сартларни биз барибир тугатамиз” деб айтаяпти. Бу очиқ угроза. Бу ҳеч ҳам тугамаяпти. Қанақа қилиб иложини қилишни билмаяпмиз. Эрталаб саҳар 5 да эшигини ичидан қулфлаб ëтишган. Булар томдан тушиб¸ эшигини очиб бутун командаси кириб¸ болаларни ўрнидан турғазиб олиб кетган.
Озодлик: Неча ëш эди болалари?
- 24¸ 21 ва 19 ëш.
Озодлик: Бирор-бир айблов билан олиб чиқиб кетишдими?
- Қоида бўйича прокурорнинг санкцияси бўлиши керак. Тинтув бўладиган бўлса¸ комендант бор¸ маҳалла оқсоқоллари бор. Ошинг ҳалол бўлса¸ кўчада ич¸ деган. Ошкорасига санкция бор¸ деб олиб чиқиб кетишган. У ерда битта хотин ҳимоя қиламан деган. Ҳалиги хотинни қаттиқ тепишиб¸ ҳушидан кетиб ҳозирги маҳалда ҳам касалхонада эди. Соат 5 да бўлган иш бўлса¸ соат 9.30-10.00 ларда ҳам ўзига келмаган эди. Ҳозир Фурқат томонда ҳам бўлди. Бугун ўзи нападение тўртта-бешта ердан бўлди. Тинишмаяпти булар. Уларнинг бўйнига мажбуран қўяяпти ëққансан¸ ўлдиргансан деб. Қайси жинни ўзининг уйини ëқади? Булар иккита қурол билан ҳужумни қайтариб олса бўларди. Ҳеч кимда қурол йўқ. Яна қурол чиқди дейди. Одам ахмоқмаску қуролини сервантига ëки шифонъерига тиқиб қўйгани. Равотдан кирганда топишаяпти экан. Қурол бўлганда одамлар қарши ҳужум қилган бўларди¸ дейди ўшлик аëллардан бири.
Президент Каримовга раҳмат...
Яна бир суҳбатдошимиз эса 10 йилдан буён Қозоғистонда яшаётган ўзганлик Абдумухтор ака бизга қўнғироқ қилиб, Қирғизистон жанубида ҳануз тинмаётган зўравонликлардан хавотир билдирар экан, Озодлик орқали айтилган айрим фикрларга ҳам ўз муносабатини билдиришни истади.
- Ўш воқеасида бўлганларга мен Оллоҳдан сабр-тоқат тилайман¸ ўтганларни Худо раҳмат қилсин. Оллоҳдан сабр сўраймизда энди. “Худойинг нима қилиб берди¸ Каримовинг нима қилиб берди” деганларга айтиб кетардимки¸ аввал улар айтган гапидан кечирим сўраса ўзларига¸ тавба қилсин. Худойим бир кўрсатса¸ бандаси ҳеч нарса қила олмас эканда. Ўзимиз сизларнинг передачада эшитдикку. Мен Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга раҳмат айтаман. Сабаби¸ ўша кунлари қанча одамларни қабул қилиб олди. Четдан қараб турса¸ тушуниб турган одамга қийин масала. 120 мингта одам бу. Вақти келса иккита-учта болани боқиш қийин бўлиб кетаяпти. Кўпчилик у деяпти¸ бу деяпти. Ким билади энди. Аввало Худо¸ сабр-қаноат. Тинчлик бўлсин деган ўй бизники¸ дейди Қозоғистонда яшайдиган асли ўзганлик Абдумухтор ака.
**********************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!