Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:23

Москвада намойишчилар қўлга олинди


Москвада Давлат байроғи кунига бағишлаб ўтказилган намойиш қатнашчиларидан 20 нафари милиция ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ушланганлар қаторида “Солидарность” мухолифат ҳаракати раисдоши Борис Немцов ва ташкилотнинг Москва бўлими раҳбари Михаил Шнейдер ҳам бор.

Мухолифатчилар Янги Арбат кўчаси бўйлаб Россия байроғини кўтариб ўтишни режалаштирган. Борис Немцовнинг Озодлик радиосига билдиришича, улар бу намойишни ўз мамлакати ва байроғига ҳурмат-эътибор билдириш мақсадида уюштирган эди, холос.

Шунга қарамасдан, ҳукумат бу юришга рухсат бермади: тадбирда иштирок этган 50 нафар қатнашчи ОМОНчилар томонидан тарқатиб юборилди.

Россия Давлат байроғи 1991 йил август путчидан кейин СССРнинг қизил рангли байроғи ўрнига қабул қилинганди.
XS
SM
MD
LG