Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:32

Тавилдарада 23 нафар тожик ҳарбийси ҳалок бўлди


Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудида 23 нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлди. Расмийларга кўра, улар жанггарилар пистирмасига дуч келган.

Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Фаридун Махмадалиев ҳарбийлар конвойи Рашт водийсига кетаётганда жанггарилар ҳужум қилган, дея маълум қилди.

Вазирлик расмийсига кўра, бу жанггариларнинг 1990 йиллардаги фуқаролар уруши пайтида ҳукуматга қарши курашган дала қўмондонларига алоқаси бўлган.

Ҳужум қилганлар орасида афғонистонлик, покистонлик ва чечен жанггарилари ҳам бўлган, дея қўшимча қилди Махмадалиев.

Якшанба куни рўй берган воқеа ҳукумат кучлари Душанбедаги ҳибсхонада қочган махбусларни ушлашга ҳаракат қилаётган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG