Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:51

Ўзбекистонлик ўз юртдошини пичоқлади


Приморск ўлкасида ўз юртдошини пичоқлаб ўлдирганликда гумонланаётган 25 ёшли ўзбекистонлик қўлга олинди.

Приморск прокуратураси тергов қўмитаси раҳбари муовини Аврора Римскаянинг сўзларига кўра, 7 октябр куни Владивостокнинг Постишева кўчасида икки нафар ўзбекистонлик ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида улардан бирига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказилган ва жабрдийда ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур қотиллик юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) асосида жиноий иш қўзғатилди.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Владивостокнинг Первореченск тумани тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG