Адвокатларга кўра, бунга асосан суд маҳкамаларида жабрланувчилар томонидан судланувчи ва адвокатларнинг калтакланаётгани сабаб бўлган:
- Биронта ҳам суд жараёни оммавий тартибсизликларсиз, адвокатларни калтаклашсиз ўтмаяпти. Нафақат судланувчиларнинг ота-оналарини, нафақат судланувчиларнинг ўзларини, балки адвокатларни ҳам мунтазам равишда калтаклаш бошланди.
Баъзи суд жараёнида суд қўриқчилари ҳимоя қилишаяпти. Лекин кўпинча қўриқчи йўқ. Биз реал ҳимояни, хавфсизлигимиз таъминланганини кўрмаяпмиз. Бизга бензин сочишаяпти, бизга латталарнинг орасига арматураларни ўраб отишаяпти, уришаяпти. Биз шу аҳволда ишлаяпмиз. Биз қўрқаяпмиз. Бизнинг ҳам бола-чақамиз бор, дейди Ўш воқеалари юзасидан судланаётган ўзбекларга ҳимоячилик қилгани учун маҳкама жараёнида жабрланувчилар томонидан 4 маротаба калтакланган ва хавфсизлигини ўйлаб исми ошкор қилинмаслигини истаган адвокатлардан бири.
Адвокатларга кўра, 2010 йилнинг июн ойида Ўшда бўлиб ўтган тартибсизликларда айбланиб қўлга олинганларнинг ва ҳозирда судланаётганларнинг аксарияти ўзбеклардир. Суд жараёнида жабрланувчи сифатида иштирок этаётганлар ва адвокатларни калтаклаётганларнинг эса қирғиз миллатига мансублиги айтилади.
Ҳимоячиларга кўра, агар судланувчини ҳимоя қилаётган адвокат қирғиз миллатига мансуб бўлса, у ҳам сотқин сифатида кўрилиб, жабрланувчилар томонидан калтакланмоқда.
Адвокатларнинг айтишича, ҳар бир суд жараёнида адвокатлар хавфсизлик масаласи таъминланиши сўраб прокурор ва суд раисларига мурожаат қилишади, бироқ барча илтимослар эътиборсиз қолади.
Ўшлик адвокатларга кўра, улар бундан аввал худди шу талаб билан Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаевага, Қирғизистон Олий суди ва Бош прокуратурасига 161 адвокат имзо чеккан мурожаатнома юборганлар, бироқ бундан бирон-бир натижа бўлмаган.
Айни пайтда қирғизистонлик таниқли ҳуқуқ фаоллари ҳам адвокатларнинг 21 октябр кунига белгиланган норозилик митингини қўлламоқда.
Бишкекдаги “Қилим шами” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Азиза Абдурасулованинг Озодлик радиоси қирғиз ҳизматига билдиришича, улар 21 октябр куни ўшлик адвокатларни қўллаб, Бишкекдаги Бош прокуратура биноси олдида акция ўтказишни режалаштиришаяпти:
- Акция асосан қонун устиворлиги таъминланишини, ҳар бир фуқаро учун - адвокат бўладими, жабрланувчи бўладими, судланувчи бўлдими - уларнинг хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя қилинсин, деган шиор остида ўтказилади. Фуқароларнинг адвокат ҳимоясига бўлган ҳуқуқи сақланиши, шунингдек, суд маҳкамаларининг адолатли бўлишини талаб қилаяпмиз. Масалан, суд залига арматуралар кириб қоляпти. Шундан сўнг қандай қилиб давлат хавфсизликни таъминлаяпти, деб айта оламиз, деди Азиза Абдурасулова.
Айни пайтда Қирғизистон омбудсменининг Жалолободдаги вакиласи Алима Аманова Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган суҳбатида жабрланувчилар томонидан адвокатлар ва судланувчилар калтакланаётгани юзасидан ҳақиқатан ҳам кўп аризалар тушаётганини, бироқ воқеа жойига борилганида бу аризалар ўз исботини топмаётганини айтган:
- Бизда бундай фактлар. Жалолободда июн воқеалари чоғида одамлар тириклай ёниб кетган, машина баллонига бойлаб тириклайин ёқиб юборилган ҳолатлар бор. Ўлганларнинг қариндошлари: “Ўлдирсанг ҳам танасини тинч қўймайсанми” деб, судланувчиларни уришга ҳаракат қилиб, судда аччиғи чиқиб, ўз талабларини қўйган ҳолатлар бор. Бироқ уларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаттиқ назорат қилиб турибди. Икки тарафга ҳам ҳеч қандай куч ишлатишга йўл берилмайди, деди Алима Аманова.
Қирғизистон Олий суди котиби Бақтибек Рисалиевга кўра, 19 октябр куни арзланаётган адвокатлар ҳолидан хабар олиш учун Ўшга Қирғизистон бош вазири ўринбосари Азимбек Бекназаров бошчилигидаги ҳукуматнинг махсус гуруҳи учиб кетган:
- Ҳозир адвокатларни калтаклаб кетишаяпти, дейишяпти, бироқ бундай эмас. Буларнинг бари суд маҳкамасида бўлган воқеа эмас, кўпчилигини суд ташқарисида уришаяпти. Адвокатлар арзланаётган ҳолатлар билан воқеа жойида танишиш учун Ўшга махсус гуруҳ учиб кетди, деди Бақтибек Рисалиев.
Эслатиб ўтамиз, июн воқеалари юзасидан бўлиб ўтаётган суд маҳкамаларида бир гуруҳ адвокатлар, судланувчилар ва уларнинг қариндошлари жабрланувчилар томонидан ҳақоратланиб калтакланган. Масалан, 30 сентябр куни адвокат Таир Асанов, 13 октябр куни Татяна Томина, Дилбар Турдиева, эртаси куни Динара Турдиматова каби неча адвокат жабрланувчилар томонидан калтакланган.
Бундан ташқари, айрим суд маҳкамаларида танаффус пайтида темир панжара ичига жабрланувчилар кириб, судланувчиларни калтаклаган, суд маҳкамаси бошланишидан аввал судланувчиларнинг яқинлари ҳам жабрланувчилар томонидан калтакланган ҳоллар ҳам кузатилган.