- Жиноий иш қўзғатилди. Ҳозир икки ҳолат юзасидан тергов ишлари кетмоқда. Кимлар айбдор экани аниқланганидан кейин биз уларга нисбатан қонун доирасида чора кўрамиз, деди Ўш прокурори.
Эслатиб ўтамиз, июн воқеалари юзасидан бўлиб ўтаётган суд маҳкамаларида бир гуруҳ адвокатлар, судланувчилар ва уларнинг қариндошлари жабрланувчилар томонидан ҳақоратланиб калтакланган. Масалан, 30 сентябр куни адвокат Таир Асанов, 13 октябр куни Татяна Томина, Дилбар Турдиева, эртаси куни Динара Турдиматова каби неча адвокат жабрланувчилар томонидан калтакланганди.
Адвокатларга кўра, 2010 йилнинг июн ойида Ўшда бўлиб ўтган тартибсизликларда айбланиб қўлга олинганларнинг ва ҳозирда судланаётганларнинг аксарияти ўзбеклардир. Суд жараёнида жабрланувчи сифатида иштирок этаётганлар ва адвокатларни калтаклаётганларнинг эса қирғиз миллатига мансублиги айтилади.
Ҳимоячиларнинг айтишларича, агар судланувчини ҳимоя қилаётган адвокат қирғиз миллатига мансуб бўлса, у ҳам сотқин сифатида кўрилиб, жабрланувчилар томонидан калтакланмоқда.
Адвокатларга кўра, ҳар бир суд жараёнида улар хавфсизлик масаласи таъминланиши сўраб прокурор ва суд раисларига мурожаат қилишади, бироқ барча илтимослар эътиборсиз қолади.
21 октябр куни Ўшда ва Жалолободда июн воқеалари юзасидан айбланиб судланаётганларнинг адвокатлари норозилик митинги ўтказишди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Бош прокуратура биноси олдида эса бир неча ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ўшлик адвокатлар митингини қўлловчи акцияга чиқишди:
- Бизнинг асосий талабимиз Қирғизистонда қонун устиворлиги ўрнатилсин, деяпмиз. Қонунийлик йўқ бўлса, адолатли суд ҳам ўтказолмаймиз ёки бировнинг ҳуқуқини ҳам тўла ҳимоя қилолмаяпмиз. Кўраяпсизлар, адвокатларга катта босим бўлаяпти. Охирги пайтларда адвокатларни калтаклаш ҳоллари ҳам кузатилди. Адвокат дегани ўзининг вазифасини бажаради. Адвокатни ўз вазифасини бажаргани учун калтаклаш Қирғизистон тарихида эмас, дунё тарихида ҳам кузатилмаган, деди Қирғизистон Бош прокуратураси олдида бўлиб ўтган акция иштирокчиси, “Қилим шами” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Азиза Абдурасулова.
Эслатиб ўтамиз, июн воқеалари юзасидан бўлиб ўтаётган айрим суд маҳкамаларида танаффус пайтида темир панжара ичига жабрланувчилар кириб, судланувчиларни калтаклаган, суд маҳкамаси бошланишидан аввал судланувчиларнинг яқинлари ҳам жабрланувчилар томонидан калтакланган ҳоллар ҳам кузатилган.
Бироқ Ўш шаҳар прокурори Латифжон Жумабоев суд маҳкамаларида судланувчилар калтаклангани борасидаги аризалар ўз исботини топмагнини айтди:
- Бугун ҳам бир суд маҳкамасидан сўнг “бир судланувчи калтакланди” дейишганди. Биз бу бўйича ишлаяпмиз, бироқ судланувчиларнинг калтакланиш ҳолати исботланмаяпти. Бу кечаги ҳолат бўйича, лекин аввалги ҳолатлар бўйича бизга аризалар келиб тушмаган, деди Ўш прокурори.
Ҳуқуқ қимоячиси Азиза Абдурасуловага кўра эса судланувчиларнинг калтакланиши борасида аризалар тушмаганининг ўзига хос сабаблари бор:
- Прокурорлар бизга калтакланган судланувчилардан ариза тушмади, дейишаяпти. Судланувчилар қамоқда бўлса, уларни калтаклашаётган бўлса, қўлида ручкаси бўлмаса, қоғози бўлмаса, эркинлиги бўлмаса, улар қандай қилиб прокурор ва судга мурожаат қила олади? Уларнинг номидан мурожаат қилган адвокатларнинг ўзлари калтакланаётган бўлса, қандай қилиб биз судланувчиларнинг калтакланаётанини аниқлай оламиз? – дея савол ташлайди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Азиза Абдурасуловага кўра, энг аввало судланувчиларни ҳимоя қилаётган адвокатлар хавфсизлиги таъминланиши керак. Шундагина адвокатлар ўз ҳимоясидаги судланувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қўрқмасдан судланувчиларнинг калтакланиши ёки бошқа ҳуқуқлари бузилиши борасида керакли ташкилотларга судланувчилар номидан ариза беришади.
Қўшимча қилиб ўтамиз, шу йилнинг 19 октябр куни арзланаётган адвокатлар ҳолидан хабар олиш учун Ўшга Қирғизистон бош вазири ўринбосари Азимбек Бекназаров бошчилигидаги ҳукуматнинг махсус гуруҳи учиб кетган эди.
Сўнгги икки кун ичида Азимбек Бекназаров ҳам суд маҳкамаларида жабрланувчилар томонидан калтакланган ва маҳкамаларда хавфсизлиги таъминланиши талаб қилинаётган адвокатлар билан учрашган.
Маълумотларга кўра, 21 октябр куни Ўш ва Жалолободда бўлиб ўтган адвокатларнинг норозилик митинги ҳам адвокатлар ва Азимбек Бекназаров учрашувидан сўнг тўхтатилган. Учрашувда Бекназаров адвокатларнинг талаблари бажарилишини айтган.