Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 13:38

Мянмадан 15000 киши Таиландга қочди


Кейинги бир сутка ичида тазйиқлардан қочган 15 мингдан зиëд киши Мянмадан Таиландга ҳудудига ўтиб кетди.

Чегараолди туманларида ҳукумат қўшинлари билан маҳаллий карен элати вакиллари ўртасида тўқнашувлар юз бергани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, бу тўқнашувлар чоғида яраланганлар ҳам бор.

Тўқнашувларнинг юзага келиши Мянмадаги парламент сайлови натижалари билан боғланмоқда.

Кейинги 20 йил ичида илк маротаба ўтаëтган парламент сайловини мухолифат мутлақ бойкот қилди.

Мухолифатчиларга кўра, мамлакатни бошқараëтган ҳарбийлар мухолифатнинг юзлаб номзодларини рўйхатга олмаган.

АҚШ ва Ғарб Мянмадаги сайловларни адолатли ва эркин деб ҳисобламаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG