“Унинг экстрадицияси яқинларидан мутлақо сир тутилган ва бундай тақдир бошқа қочқинларга ҳам хавф солмоқда”, дейди июн ойида қўлга олинган 43 киши сафида бўлган ва кейинчалик озодликка чиқарилган 10 қочқиндан бири Абдуллоҳ Озодлик билан суҳбатда.
Шу тариқа, Олмаота ҳибсхонасида қолаётган ўзбек қочқинлари сони яна 29 тага тушгани тахмин қилинмоқда. Шу пайтга қадар uлардан уч нафари экстрадиция қилингани маълум.
- Олдин 30та одам олиб кириб кетилган. Ўша 30та одамнинг 15таси КНБда бўлса, 15таси изоляторда эди. Бу бола изоляторда бўлган экан. 15тани ҳам алоҳида қилиб иккита-иккитадан камерага ўтказиб қўйишган. Ўтган ҳафтами, ундан олдинги ҳафтами экстрадиция қилишибди.
Озодлик: Демак, сизлар бу ҳақда кечроқ хабар топибсизлар-да?
- Ҳа, шунақа.
Озодлик: Ҳеч кимга хабар ҳам бермаган, маълумот ҳам бермаган, шундай экстрадиция қилиб юборганми?
- Булар экстрадицияга тегишли нарса бўлаëтган бўлса, бизлардан беркитишаяпти. Бериб юборилгандан кейин хабар чиқиб келаяпти.
Озодлик: Расул Раҳмонов ким эди? Неча ëш эди, қаерлик эди? Нима учун ҳибсга олинган эди?
- Бу болани ëш бола дейишаяпти. 1983 йил деб тахмин қилишаяпти. Бу болага ҳам диний айбловлар қўйилган.
Озодлик: Қозоғистонда қандай ҳибсга олинган?
- Бу борада менда аниқ маълумот йўқ. Бир вақтнинг ўзида 45тача одам бор эди. Ичида бизлар ҳам бор эдик. Ундан кейин 10тача болани чиқаришган эди. Саралаб 30та қолган эди.
Озодлик: Расул Раҳмоновни сиз кўрганмидингиз?
- Йўқ.
Озодлик: Сизларни қандай ҳибсга олишган эди?
- Эрталаб, ҳали қуëш ҳам чиқмаган эди, ëтган жойимизда эшик тақиллади. Эшикни очсак, формали нималар нима қилишди. Баъзилари уй эгалари ëтган жойга кириб олишган. Баъзир бирлариникини тақиллатиб, оддий муомала қилиб, “Просто документ текшираяпмиз” деб муомала қилишган. Кўчага чиқишни талаб қилишган. Кўчага чиққандан кейин ҳаммамизни машинага босиб олиб кетишди.
Озодлик: Ҳамманикига бир вақтда боришган.
- Ҳа. Чунки бу қочқинлар нечада нима бўлишидан қатъий назар экстренний ООНга телефон қилишарди. Ўша пайтда жуда кўпчилик одам туша олмаганидан бир-бирига телефон қилган. “Шунақа, экстреннийга телефон қилиб юбор. Бизларни олиб кетишаяпти” деганда, у ëқдан “Бизларни ҳам олиб кетишаяпти. Бизлар ҳам экстреннийга туша олмадик. Департаментга ҳам туша олмаяпмиз” дейишган. Ҳаммани битта жойга тўплагандан кейин кўришдикда.
Озодлик: Сизларни ҳибсга оларкан, бирор-бир айблов айтганми?
- Умуман ҳеч нарса айтишмаган.
Озодлик: Энди нима ҳаракат?
Ҳозир ҳамма ноиложликдан ўзини ўйлайдиган ҳолат бўлиб қолган. Чунки қўлингизда ҳужжатингиз бўлиб туриб ҳам, регистрациянгиз бўлиб туриб ҳам олиб кириб кетиб, керак бўлса уриб, пулини олиб чиқариб юборишаяпти. Кейин кўчада юрганларга ҳар хил қоғозлар келаяпти. Эркакларга розиск қоғозлари.
Озодлик: Ҳибсга олинмаганларига Ўзбекистон томонидан шунақа қоғозлар келаяпти.
- Ҳа. Бизлар нима қилишни ҳам билмаймиз. Бугун суд бўлиши керак эди. Судни яна кўчиришибди 25га эмиш.
Озодлик: Қанақа суд бўиши керак эди?
- Бугун КНБда ҳибсда ушлаб турилган одамлардан олтитасининг суди бўлиши керак эди. Боя гаплашсак, уни 25 числога кўчиришган эмиш. Битта танишимиз “Сизлар бамисоли дарëнинг ўртасида битта тошнинг устида турибсизлар. Агар сел сал кўпроқ келиб қолса, ювиб кетади ҳаммангларни. Оллоҳ сабр берсин сизларга” деб айтган эди. Шунақа ҳолат бўлаяпти.
Озодлик: Бирор-бир нажот йўллари кўринаяптими?
- Нажотни Оллоҳдан кутамиз.
Озодлик: Тақдир Оллоҳдан, лекин тадбир ҳам қилиш керакку.
- Тадбир масаласига келсак, ҳаммамизнинг оëқ-қўлимиз боғлиқ. Документларимиз йўқ. Регистрацияси борларни ҳам олиб кириб кетаяпти. Одатий ҳолат бўлиб қолди уже бу. Бирор жойга телефон қилиб “Фалончани олиб кириб кетди. Регистрацияси бор эди” десак ҳам “Хавотир олманглар” дейди, бўлди. Мана шу икки оғиз гап билан кифояланишади. Кейин бу ëқда йўл-йўриғи қилиниб, пул бериб олиб чиқилади. Кимдир ўзининг чўнтагидаги бор пулини бериб олиб чиқади. Мана шунақа ҳолатлар бўлаяпти. “Ўзбекистонга қайтиб кетаман” деган қоғозлар ëздириб қўл қўйдириб олишаяпти. Баъзи бирларининг ана шунақа қоғозлари компьютерда уже тайëр эмиш. Олиб киргандан кейин бошқа хонага олиб бориб, компьютерида тайëрини ўқитиб, қўл қўйдираëтган эмиш.