Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:15

Пикетга чиққан икки журналист ишдан ҳайдалди


"Ёшлар" каналининг икки журналисти Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова ишдан ҳайдалди.

Улар 6 декабр куни Ўзбекистон телевидениесида иқтисодий жиноятлар ва цензурага чек қўйилишини талаб қилиб мустақиллик майдонида пикет уюштирган эди.

Малоҳат Эшонқуловага кўра уларни ишдан ҳайдаш қарори 9 декабр куни бўлган телерадиокомпаниясининг кенгайтирилган мажлисида овоз бериш орқали қабул қилинган.

Ўзбекистон телевидениясининг икки журналисти Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова ноқонуний пикет уюштириш, Ўзбекистон телевидениеси раҳбариятига туҳмат қилиш ва ва ўзлари ишлаётган ташкилот номига доғ туширишда айбланишди.

Ҳар иккала журналист жорий йилнинг августидан бери Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбариятини цензура ¸ маҳаллийчилик ва коррупцияда айблаб келишади.

XS
SM
MD
LG