Озодлик: Азиза, ташкилотингиз томонидан тузилган рўйхатда айтилишича, июн қирғинида Ўшда 355, Жалолободда 68 одам, жами 423 ҳалок бўлгани айтилади. Ҳалок бўлганларнинг 44 нафари аёл, 8 нафари 14 ёшгача бўлган болалар, 42 нафари эса 15 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирлар экан. Миллий жиҳатдан қараганимизда, “июн ойида қирғиз миллатига мансуб 107, ўзбек миллатига мансуб 312, бошқа миллатларга мансуб бўлган 4 одам қурбон бўлган”, деб ёзилади ҳисоботда. Мазкур ҳисоботда келтирилган рақамлар нақадар аниқ ва ишончли?
Азиза Абдурасулова: Июн воқеалари қурбонларини аниқлашда биз Қирғизистон Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий ҳокимиятлар, қишлоқ кенгашлари ва ҳудудий кенгашлар тақдим этган маълумотлардан фойдаландик. Шунингдек, норасмий манбалар берган маълумотларни ҳам ўрганиб чиқдик. Норасмий манбалар деганимда мен маҳаллий фаоллар, қурбон бўлганларнинг қариндош-уруғларини назарда тутаяпман.
Расмий манбалардан ахборот олишда эса фақат бир марталик сўров билан чекланиб қолмадик. Биз бир неча бор ҳукумат тузилмаларига мурожаат қилиб, ҳар сафар рўйхатни янги маълумотлар билан тўлдириб бордик. Рўйхат мана шундай узоқ давом этган жараён асосида тузилди.
Озодлик: Айрим норасмий манбаалар Ўш ва Жалолободда июн воқеаларида камида 2000 одам қурбон бўлган, деган маълумотларни келтирадилар. Лекин сизнинг ташкилотингиз томонидан тузилган рўйхатда фақат 423 кишининг номи келтирилган. Бу рўйхат яна тўлдириладими ёки бу якуний рўйхатми?
Азиза Абдурасулова: Йўқ, бу охирги кўрсаткич эмас. Биз бу рўйхатни эълон қилишимиз биланоқ бизга янги маълумотлар кела бошлади. Масалан, Сузоқ туманида июн қирғини кунлари яна 4 одам ҳалок бўлганини айтишди. Ҳозир бу маълумотнинг ҳақиқатга қанчалик тўғри келишини ташкилотимиз ходимлари ўрганмоқда.
Айни пайтда мен Ўшдаман. Бу ерда одамлар билан учрашаяпман. Ўшликларнинг кўпчилиги июн воқеаларида қурбон бўлганлар ҳақидаги янги маълумотларни тақдим этишларини билдираяптилар.
Шунингдек, мен бу рўйхатни Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматовга ҳам топширдим. У ҳам қурбон бўлганлар ҳақида маълумотларга эга эканини ва бу маълумотларни бизга беришини айтди.
Бундан ташқари, июн воқеаларида 36 киши бедарак йўқолган. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, июнда қурбон бўлганлардан 43 жасаднинг кимга тегишли эканлиги ҳалигача аниқланаяпти.
Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бу рўйхат якуний эмас ва унга яна кўп қўшимчалар киритилади.
Озодлик: Норасмий манбалардан олинган маълумотлар қай тарзда ўрганилаяпти? Бу маълумотлар текширилаяптими?
Азиза Абдурасулова: Норасмий манбалар тўғрисида иккита мисол айтай. 8 август куни Шомурзаева Ойгул исмли савдогар аёл комендантлик соати бошлангунига қадар уйига кетолмай қолади ва бозордаги контейнерида ётиб қолишга мажбур бўлади. Шу куни кечқурун у ҳарбийлар отган ўқдан ҳалок бўлади, яъни ўқ контейнерни тешиб ўтиб, Ойгулга тегади. Бу ҳақда расмий манбаларда ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо биз бу воқеани ўрганиб, Ойгулни Ўш қурбонлари рўйхатига киритдик.
Иккинчи мисол, 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси Ўш шаҳридаги Тўлайкан касалхонасига Тўланов Абдумалик деган 20 ёшли йигитнинг жасади келтирилади. Бироқ унинг номи ҳукумат тузилмалари тақдим этган рўйхатда қайд этилмаган.
Биз бу йигитнинг ота-онаси билан гаплашдик, тирик пайтидаги ва ўлганидан кейинги суратларини кўрдик, дафн этилган жойини аниқладик ва рўйхатга киритдик.
Норасмий манбалардан олинган ҳар бир маълумотни жуда теран ўрганиб, шундан кейингина рўйхатга киритмоқдамиз.
Озодлик: Сизлар ўз ҳисоботингизда Қирғизистон президенти ва Бош прокуратурасига Ўш қирғинида қурбон бўлганлар оилаларини ижтимоий ҳимоялаш ҳамда ҳар бир қурбон юзасидан холис ва адолатли тергов, суд ўтказилишини таклиф қилгансизлар. Бу таклифингизга жавоб олиндими?
Азиза Абдурасулова: Биз ҳали расмий жавоб олганимиз йўқ. Чунки рўйхатни ва ҳисоботни тайёрлаб, эълон қилганимизга эндигина икки кун бўлди. Ҳукумат тузимлари қонун бўйича бизга бир ой ичида жавоб бериши керак. Аммо биз расмий жавобни кутиб ўтирмасдан қурбон бўлганлар оилаларини ижтимоий ҳимоялашда, адолатли судлов ва тергов ўтказилишида ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
Биз прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан қурбон бўлганлар рўйхатига киритилган ҳар бир одам юзасидан жиноят иши очишни, уларни ўлдирган одамларни топиб, жазолашни талаб қилаяпмиз. Биз талабимиз бажарилишини доимий тарзда назорат қилиб борамиз ва бу бўйича ўзимизнинг алоҳида таҳлилий ҳисоботимизни эълон қиламиз.