Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 14:42

Сеул яна ҳарбий машғулот ўтказиш ниятида


Жанубий Корея 27 декабрдан – 31 декабргача Янги ҳарбий машғулотлар ўтказиш ниятини билдирди.

Бу ҳақда мамлакат ҳарбий қўмондонлиги берган маълумотларга кўра, ҳарбий тайёргарлик отишмалари мамлакатнинг Шимолий Корея билан баҳсли бўлмаган ҳудудларида ўтказилади.

Якунланаётган ҳафтада Сеул мамалакат тарихида аввал бўлмаган кўламдаги йирик ҳарбий машғулотларни ўтказди ва улар Шимолий Корея билан қуруқликдан ўтган чегара олди ҳудудларида бўлди.

90 дақиқалик машғулотлар тугаши биланоқ Пхенян Сеулни бу ҳаракати билан уруш қўзғашга интилаётганликда айблади ва бунга ядровий қурол қўллаш орқали жавоб беришга тайёр эканини айтиб, таҳдид қилди.

Шимолий Корея ҳарбийлари қўшни давлат ҳудудидаги Ёнпёнг оролини ўққа тутганидан буён икки Корея давлатлари ўртасидаги вазият таранглигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG