Эронда ўлим жазосига ҳукм қилинган Сокина Муҳаммадий Аштианий матбуотни унинг ишидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланмасликка чақирди.
Эрига хиёнат қилди, дея олий жазога ҳукм қилинган бу аёл шанба куни Табриз шаҳрида журналистларга интервю берди.
У қамоқхонада қийноққа солинганига оид хабарларни мишмиш, деб атади.
43 ёшли Аштианий 2006 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Сўнгги ойлар ичида эса жазо ижро этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Аштианий ҳаққини кўплаб халқаро ташкилотлар ва хориж давлатлари ҳимоя қилишга уринмоқда.
Бироз муқаддам аёлнинг ўғли мамлакат Олий судига мурожаат қилиб, онасига нисбатан ўлим жазосини ижро этмасликни сўраган эди.