Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:44

Обама Саркози билан учрашди


Президент Барак Обама, АҚШ ва Франция жаҳон иқтисодий бўҳрондан чиқаётган пайтда долзарб молиявий муаммоларни биргаликда ҳал этиши лозимлигини баён қилди.

Обама душанба куни Оқ уйда Франция Президенти Николя Саркози билан учрашди.

- Бу учрашувнинг биринчи қисмида Катта Саккизлик ва Катта Йигирмалик саммитлари кун тартибини муҳокама қилдик. Чунки Франция ҳам, Қўшма Штатлар ҳам, жаҳон давлатлари ҳам жиддий рецессиядан чиқиш жараёнини бошдан кечираётган бўлсак-да, кўзланган мақсадларга эришганимизча йўқ,- деди Обама.

Саркози ҳозирда долзарб бўлиб турган валюта муаммоларини ҳал этиш устида АҚШ билан иш олиб бориш истагини билдирди. У ўз сўзларига ортиқча изоҳ бермади, лекин ўтмишда Саркози жаҳон иқтисоди асосий валюта сифатида, фақатгина АҚШ долларига таянмаслиги лозим, деган фикрларни айтиб келган.

Франция ҳозирда ҳам Катта Саккизлик, ҳам Катта Йигирмалик гуруҳлари раисидир ва жорий йилда иккала тузилманинг саммитларига мезбонлик қилади.

Обама шунингдек, Саркози билан Эронга нисбатан жорий этилган санкциялар самараси ва “Эроннинг ядровий қуролларни қўлга киритишининг олдини олиш бўйича эришилган натижаларни мустаҳкамалаш” ҳақида фикр алмашганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG