Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:53

Баҳодир Қўчқоров: Осиёда футбол даражаси кўтарилибди


Баҳодир Қўчқоров.
Баҳодир Қўчқоров.

Шу кунларда аксар ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътибори Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионатига қаратилган. Бу ўйинларда нафақат ўзбек футболчилари¸ балки ўзбек ҳакамлари ҳам иштирок этмоқдалар ва ҳозирча ўз мухлисларини хурсанд қилмоқда...



Осиё чемпионатидаги ўйинларга ҳакамлик қилаётган мутахассислар орасида қирғизистонлик ўзбек ҳаками Баҳодир Қўчқоров ҳам бор.

11 июн куни Жанубий Африкада бошланган жаҳон биринчилигининг илк ўйинига ҳакамлик қилган ўзбекистонлик Равшан Эрматов гуруҳининг доимий аъзоси бўлган Баҳодир Қўчқоров 10 январ куни Баҳрейн-Корея ўйинида қатнашди.

Баҳодир Қўчқоров Равшан Эрматов билан.
Сешанба куни Озодлик мухбирининг Осиë биринчилиги билан боғлиқ саволларига жавоб берган Баҳодир Қўчқоров¸ суҳбат муқаддимасида Эрматовдан бошқа ҳакам билан ишлагани илк ўйин ҳақида гапирди.

-Ўйинни ўзим анализ қила олмайман. Ҳар доим менинг устимдан анализ қиладиганлар бор. Ўйин нормал ўтди. Қийин бўлгани мен учун - мен омонлик ҳакам билан ишламаган эдим. Баҳрейн-Корея ўйини яхши бўлди. Ўйин тарафидан, ҳакамлик тарафидан муаммо бўлмади¸ Худога шукур. Бу одам билан биринчи ҳакамлик қилишим. Эртароқ чақириб, кўришиб, бир-биримизни тушунганимиз учун мен ҳам у ҳам доволнийман. Бизнинг Равшанни стилидаги ҳакамлигимиз бошқача. Шунча йилдан бери ярим оборотда бир-биримизни тушунамиз. Бу одам билан озгина қийналдим. Но ничего.Нормально.

Озодлик: Равшан Эрматов ҳам Қатардами?

- Ҳа, Қатарда. Бугун Эрон билан Ироқни ўйинига ҳакамлик қилади.

Озодлик: Нимага сиз бошқа ҳакам билан ишлаяпсиз?

- Бўлинганимизнинг сабаби, Куала-Лумпурда омонлик ҳакамнинг шериги, ёрдамчи ҳаками норматив топшира олмади. Шунга мени олишди. Чунки мен Омон ҳаками билан Ўзбекистонга ҳакамлик қила оламан. Ўзбекистонни командаси ҳам борда. Равшан Ўзбекистонга ҳакамлик қила олмайдику!

Озодлик: Сиз Ўзбекистон билан бўладиган ўйинга ҳам ҳакамлик қилишингиз мумкинми?

- Албатта. Чунки мен омонлик бригадасиданман. Абдулҳамид Расулов нормативни топшириб, ўтган йилги бўлган ишлар ҳаммаси текисланиб, Худо хохласа яна бригадага келди. Буни муаммоси йўқ. Бизга фарқи йўқ. Биз ҳарбийларга ўхшаймиз - қаерга буйруқ берса, ўша ерга бориб ҳакамлик қилаверамиз.

Озодлик: Баҳодир ака, жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилдингиз. Мана энди Осиё чемпионатида ҳакамлик қилаяпсиз. Фарқи борми?

-Ўйин даражасида Осиё кўтарилибди. Осиёда кучсиз команда йўқ. Илгари билиниб турар эди. Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Ўзбекистон кабилар кучли бўлиб турар эди. Бу сафар ундай эмас. Кеча Сурия, Баҳрейн зўр ўйин кўрсатди. Бир нарса дейиш қийин. Чунки хорижликлар ишлашаяпти. Осиёнинг футболига жуда катта пул ташланган. Жуда катта кўтаришлар бўлиб кетибди. Футбол стили бошқача, командаларнинг тарбияси бошқача, муносабати бошқача. Бу жуда зўр. Очилишларини ўтказди, меҳмонларни кутиб олиши, кузатиши меҳмонхоналарда яхши. Стадиони умуман эртакка ўхшайди. Майдонлари умуман зўр, майсаси юмшоқ. Стадион ёритилиши зўр. Фақат футбол ўйнаш керак, футболга ҳакамлик қилиш керак.

Озодлик: Ўзбекистон 1994 йилда биринчи ва охирги марта Осиё чемпиони бўлган эди. Нима деб ўйлайсиз, бу йил Ўзбекистон жамоасида Осиё чемпиони бўлиш имкони борми?

- Бир нарса дейиш қийин. Лекин Ўзбекистон командаси ёмон эмас. Бу ерда фаворит дейиш қийин. Ҳамма команда деярли тенг. Ўзбекистон командаси яхши, ишқибозлари бор. Жуда кўп ишқибозлари қўллаб-қувватлагани келибди. Кеча бошқаруви ўтирди. Бир нарса дейиш қийин. Биз ҳакаммиз. Бизга Ўзбекистон чиқадими, Баҳрейн чиқадими, Суриями, барибир. Кучли команда ютиши керак. Аммо Ўзбекистон уйғонадиган пайти келди, шекилли.

Озодлик: Ўзбекистон жамоасининг Қатар билан бўлган ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Биласизми, ўйин пайти мен командага эмас, ҳакамларга қараб ўтиришга ўрганиб қолганман. Ҳакамларни ишини, хатоларини, манераларини кўришга ўрганиб қолганман. Командага камдан –кам қарайман. Ўзбекистон командаси ёмон эмас. Абрамов яхши тренер.

Озодлик: Осиё чемпионати давомида нечта ўйинга ҳакамлик қиласизлар?

-Уни ҳеч ким билмайди. Ҳозирча битта ўйинга ҳакамлик қилдим. Индинга Хитой-Кувайт ўйинига бешинчи ҳакам бўлиб бораман. Ёрдамчи ҳакамнинг ёрдамчиси дейилади.

Озодлик: Осиё чемпионатида вувузелла ўрнига нима бўлди?

- Шу вувузелладан кўпроқ олиб келиш керак эди. Ўрганиб қолган эканмиз, шу етишмаяпти.
XS
SM
MD
LG