Исми ошкор қилинмаслигини истаган тошкентлик аёл Ҳамза туманида ҳали қуриб битказилмаган бинолар бузилаётганини айтади.
- “Ташселмаш”да ҳамма ерни бузмоқда. Борсангиз, раҳмингиз келади. Эндигина қурилган, ҳали ишга тушмаган, чала битган биноларни ҳаммасини подряд бузишаяпти. Ўзим кўзим билан кўрдим, икки кун подряд. Энди бу одамларнинг уйи эмас, частникларнинг бизнес учун қурган жойлари, - деди тошкентлик аёл.
Мазкур биноларнинг бузилиши 14 январдан буён пойтахтнинг Ҳамза туманида давом этаётир.
“Узметроном” сайтига кўра, мазкур биноларнинг қулаши бевосита ушбу ҳудудга Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев келиши билан боғлиқ. Бош вазир Тошкент кўркини бузаётган манзарани кўриб, барча ёқмаган биноларни кўздан йўқотишни буюрган.
Шавкат Мирзиёевнинг пойқадами Тошкентнинг Миробод туманига ҳам етган-етмаганлиги номаълум, бироқ мазкур туманда 18 январдан бошлаб шахсий уйлар бузила бошлади.
20 январга ўтар кечаси Тошкентнинг Мироншоҳ кўчаси 29-уйида истиқомат қилувчи Вячеслав Подгорнов кекса онаси, хотини ва ёш боласи билан туни билан булдозер уйини ер билан яксон қилмаслиги учун ухламай чиққан. Вячеславнинг уйи кичик халқа йўлида жойлашган. Мазкур йўлни 2004 йилдан бошлаб буза бошлаганлар. Бу ҳудуд илгари ўзининг Тезиковка бозори билан машҳур эди.
- Мана шу йўл бўйлаб айни пайтда жуда тезлик билан йўлга 10 метр яқинликдаги уйларни бузишмоқда. Дастлабки 200 метр оралиқда бизнинг уйимиздан бошқа уй йўқ. Ён-атрофимизда қўни-қўшни ҳам йўқ. Биздан сал нарироқда эса қаторасига уйлар кетган. Бу уйларни бир кечанинг ўзидаёқ бузиб, машиналарда ахлатларни олиб чиқиб кетишиб, ерни текислаб қўйишди, - дейди Вячеслав Подгорнов.
Вячеславнинг уйини бузишни дастлаб омборхонадан бошлашган.
- Ундан кейин Миробод туман ҳокими келди. "Уйинг бузилади, бироқ бизда квартира йўқ. Шунинг учун, агар топсак, ётоқхонада яшайсан. Квартирага умид қилма”, деди. Мен кўнмаганимдан кейин, булдозер билан уйимнинг бир хонасини бузишмоқчи бўлишди. Чунки бузилган омбор билан уйнинг туташ чўплари чиқиб турган экан. Ўзим туриб олдим булдозер олдида. Бу 18 январ кунги воқеа. Эртаси куни мен туман прокуратурасига ариза ёздим.Улар аризамни қабул қилишди-ю, уй қидиришимни маслаҳат беришди, - дейди Вячеслав.
Подгорнов Ўзбекистон бош прокуратурасига, президент номига унинг уйини бузишаётгани, эвазига ҳеч қанақа уй-жой ёки товон пули бермаётганлиги ҳақида аризалар ҳам ёзган ҳамда ўз аризасини президент девонига олиб борган.
- Мени қабул қилишди, аммо аризамни қабул қилмади. Ўша ернинг ўзидаёқ Миробод туман ҳокимининг ўринбосарига телефон қилиб, мени квартира билан таъминлаши кераклигини айтишди. У ердан келганимда, уйимда Миробод туман ҳокими ўринбосари, ҳокими келган экан. Квартира билан таъминлаганидан сўнг уйимни бузишларини айтишди. Энди билмадим, бугун жимжитлик. Балки бу бўрон олдидан жимжитликдир, - дейди Вячеслав Подгорнов.
Озодлик кун давомида мазкур мавзу юзасидан Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокими ўринбосари Аброр Юнусовга қўнғироқ қилди. Аброр Юнусов айни пайтда уйлар бузилаётган жойда экани боис у киши билан ҳозирча боғлана олмадик.
Айни пайтда тошкентлик ҳуқуқ фаоли Владимир Хусаинов Ўзбекистонда Вазирлар маҳкамасининг 2006 йилда имзоланган қарори амалда ишламаётганини айтади.
- Жисмоний ва юридик шахслардан давлат ва жамоатчилик фойдасига олинаётган ерлар учун товон тўлаш тўғрисидаги низом ҳозир ижро этилмаяпти. Одамларни огоҳлантирмасдан келиб, кўчага ҳайдамоқда. Эвазига на уй-жой таклиф этаяпти, на маблағ. Бу улар ҳуқуқларининг бузилишидир, - деди ҳуқуқ фаоли Владимир Хусаинов.
Исмини айтмаслигимизни илтимос қилган тошкентлик журналистга кўра, Миробод туманида одамлар уйининг бузилиши мисли кўрилмаган ҳолдир.
- Мен илгари Олмазор маҳалласидаги одамлар билан гаплашган эдим. Уларнинг уйларини бузишдан олдин Сирғали туманида ҳеч бўлмаганда уй-жой қурилиб берилган эди. Одамларга бир неча ой олдин уйлари бузилиши ва эвазига уй-жой ёки пул олишлари мумкинлиги айтилган эди. Бироқ Миробод туманидаги бу ҳолат ақлга сиғмайди. Одамлар қаерга боришга ҳайрон, - деди мавзуни ўрганган тошкентлик журналист.