Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:15

Шуҳрат Аббосов 80 ëшда


Uzbekistan - Shukhrat Abbasov, prominent Uzbek film maker
Uzbekistan - Shukhrat Abbasov, prominent Uzbek film maker

Ўзбек кино санъатининг катта арбобларидан бири СССР халқ артисти Шуҳрат Аббосов 80 ëшга кирди. “Маҳаллада дув-дув гап”, “Сен етим емассан”, “Оловли йўллар” филмларини суратга олган санъаткор бугунги кунда ëш киночиларга мураббийлик қилмоқда.


Саксондан сакраган санъаткор Шухрат Аббосовга қўнғироқ қилиб таваллуд куни билан қутладик.

Озодлик: Шуҳрат ака, сизни тингловчиларимиз номидан 80 ëшингиз билан муборакбод қиламиз. Ўзбек киносининг катта устози сифатида бугунгача борлигингиз учун раҳмат. Кайфиятлар қанақа? Қанақа ижодий ишлар билан шуғулланаяпсиз?

- Михдай жоним. Ҳаммаси жойида. Худога минг шукур. Ҳамма мени яхши кўрар экан. Шуни билдим мен бугун. Ҳамма ҳурмат қилар экан. Миллионлаб одамлар. Шундан мен жуда хурсандман. Ватандошларимдан, ҳамма шаҳарлардан табрик келаяпти. Раҳматлар дейишаяпти қилган ишларимга. Мана Санъат институтида иккита тадбир бўлди. Талабаларим, кафедра аъзолари, профессор, доцентлар табриклашди. 26 январ куни Санъат институтида жуда катта тадбир бўлди. Шунақа одам тиқилиб кетди. Олқишлар, гуллару бошқа ҳамма нарса келди менга. Мен шундан жуда ҳам хурсандман. Филмлар қилишди. Мен тўғримда учта филм қилишди. Ана шундай ишлаб ëтибмиз. Ҳозир “Маҳаллада дув-дув гап” филмининг иккинчисини қиласизлар деб туришибди. Мана кетимдан жуда кўплари югуриб юришди. Ҳозир розилик бергандай бўлиб турибман. Энди жуда қийинда.

"Оловли йўллар" фильми бугун Ўзбекистонда тақиқлаб қўйилган. Бош рол ижрочиси Дилором Қамбарова Америкадан бошпана олган.

Озодлик:
Сизнинг туғилган кунингиз ҳам ўзингизнинг филмингиздай ҳамма ëқда дув-дув гап бўлиб кетди.

- (кулиб) Ҳа, шунақа бўлаяпти.

Озодлик: “Маҳаллада дув-дув гап”, “Сен етим эмассан”, яна мана “Оловли йўллар” эпопеяси. Нечта серия эди бу?


- 17 серия.

Озодлик: Шунча ишларга қачон улгурдингиз?

- Вой-вой-вой қанақа ишладим мен. Тер тўкдим. 10 йил ҳаëтимни бағишладим. Худога минг шукур мана шу кунларга етиб келдим. Мустақил республикамизда мана ажойиб даврни кечираяпмиз. Худога минг шукур. Ўқувчиларим кўп жуда.
XS
SM
MD
LG