Шу тариқа Россия судлов тизими тарихида биринчи маротаба экстрадиция қилинаётган шахс қийноққа тутилиши мумкинлигини Россия суди томонидан эътироф этилди ва қарор қонуний кучга кирди.
Шунингдек, Россия Олий суди қарори орқали Солиев каби қочқинларга қўйилаётган сиёсий айбловлар Ўзбекистон қонунчилигидан қўлланган моддаларнинг Россия қонунчилиги билан номувофиқлиги ҳам тан олинди.
Бу бизнинг сўнгги йиллардаги энг катта ютуқларимиздан бири, дея ўз хурсандлиги яширмади Озодлик билан бўлган суҳбатда Москвадаги “Бошпана олиш ҳуқуқи” ташкилоти раҳбари Елена Рябинина.
- Бизнинг нуқтаи назаримиздан бу қарор шу каби ишларда қўлга киритилган ҳақиқатан катта ютуқ, чунки у биринчи маротаба қабул қилинди ва Олий суд уни биринчи маротаба тасдиқлаб берди. Бундай натижага эришиш учун ўнлаб адвокат ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг меҳнатлари сингди. Бу бизнинг беш йиллик умримиз! Албатта, Европа судининг ўнлаб қарорларисиз биз Россия суд тизими билан бениҳоя курашиб ётардик, - дейди марказий осиёлик қочқинлар масаласи билан узоқ йиллардан бери шуғулланаётган Елена Рябинина.
Ҳуқуқ фаолининг сўзларига кўра, Шокиржон Солиев бу ерга меҳнат қилгани келган. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари эса унга нисбатан “андозага” айланган 159 (конституциявий тузумга тажовуз), 242 (жиноий гуруҳ тузиш) ва 244-1 (жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш) моддалари юзасидан жиноий иш қўзғатиб, уни халқаро қидирувга эълон қилган.
Шу тариқа қувалик 35 ёшли Солиев Шокиржон 2010 йилнинг 30 мартида Татарстоннинг Қозон шаҳрида ҳибсга олинган ва 9,5 ой изоляторда ўтирган. Қизиғи, бу йигитга Ўзбекистон қамоқларида ётган одамларнинг оила аъзоларига ёрдам берганлиги айблови ҳам қўйилган ва Ўзбекистон албатта бундай “жиноят”ни жазосиз қолдириши мумкин эмас, дея киноя билан давом этади Елена Рябинина.
- Татаристон Миграция хизмати унинг қочқинлик мақоми юзасидан ўз қарорини чиқармасдан, Россия Бош прокуратураси Солиевни Ўзбекистонга бериб юбориш қарорини чиқариб юборган. Лекин 2010 йилнинг 10 декабрида Татаристон Олий суди Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг босими остида Россия Бош прокуратурасининг Шокиржон Солиевни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди ва уни суд залидан озод этди. Бундай шармандаликка чидай олмаган прокуратура бу масалани Россия Олий судига олиб чиқди ва яна бир бор мағлуб бўлди, дейди Елена Рябинина.
“Бошпана олиш ҳуқуқи” ташкилотининг раҳбари Тошкент Солиев ва бошқа қидирувда бўлган ўзбекистонликларни таъқиб этишни давом эттиришига ишонишини айтади. Бироқ Елена Рябинина фикрича, бўшашишга ўрин йўқ, чунки прокуратура ва ФСБ қонуний йўл билан Солиевни чиқариб юбора олмади, энди улар ноқонуний йўлларни ишга солиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Шокиржон Солиевнинг шахсан ўзи билан алоқага чиқишга имкон бўлмаганлиги туфайли биз унинг Қозондаги адвокати Руслан Нагиев билан телефон орқали уландик.
Руслан Нагиев Ўзбекистонга экстрадиция қилиш иши билан биринчи маротаба шуғулланаётганини ва албатта олинган натижадан мамнун эканлигини гапирди.
- Ростини айтсам, мен Ўзбекистон Жиноий кодекси билан шуғулланмаганман, лекин Солиев иши амалиётимдаги биринчи бу каби иш. Натижа жуда яхши. Эндиликда экстрадиция ишлари осонроқ ҳал этилади, деган умиддамиз. Шокиржон аҳволи дуруст, ишлаяпти шу ерда, - деди Шокиржон Солиевнинг адвокати Руслан Нагиев.
Маълум бўлишича, ҳозирда Рябинина бошқараётган ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи томонидан 10 га яқин асосан ўзбекистонликларга нибатан қўзғатилган экстрадиция ишлари олиб борилмоқда. 2010 йилнинг ўзидаёқ “Бошпана олиш ҳуқуқи” ташкилоти саъй-ҳаракатлари туфайли 11 нафар марказий осиёлик экстрадицияси бекор қилинган ва улар озод этилган.
Шунингдек, Елена Рябинина бошқараётган ташкилот томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига юборилган 10 иш юзасидан чиқарилган қарорга кўра, 1 нафар туркманистонлик, 4 нафар тожикистонлик ва 5 нафар ўзбекистонликнинг экстрадицияси тўхтатилган.