Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:35

Ўзбек журналистлари қачон халқ тарафига ўтади?


Мисрдаги давлат телевидениеларига айни кунларда мамлакат кўчаларини тўлдириб турган бундай манзарани кўрсатиш тақиқланган.
Мисрдаги давлат телевидениеларига айни кунларда мамлакат кўчаларини тўлдириб турган бундай манзарани кўрсатиш тақиқланган.

Миср хавфсизлик хизмати маҳаллий журналистларга норозилик намойишларини ëритмаслик ҳақда буйруқ бергач¸ давлат телеканалининг таниқли бошловчиси ўз ишини ташлаб¸ Таҳрир майдонига йўл олди. Ўзбекистондаги журналистлардан ҳам бундай гражданлик позициясини кутиш мумкинми?


Мисрдаги давлатга қарашли Нил телеканали директори ўринбосари, каналнинг энг машҳур бошловчиларидан бири Шаҳира Амин ҳукумат телевидениeсидаги маддоҳликка қарши норозилик тариқасида 3 феврал куни ўз ишига истеъфо берди.

Бундан 22 йил муқаддам бу телевидениени ташкил қилганлардан бири бўлган Шаҳира Аминга кўра¸ Миср хавфсизлик хизмати телевидениедан аксилмуборакчилар намойишларини ëритмаслик ва фақат Ҳусни Муборак тарафдорларигагина минбар бериш, намойишчилар хусусан исломий биродарларни ëмонотлиқ қилишни талаб қилган.

Мен бундай телевидениеда ишлашни ўзимга ор билдим ва ишдан кетдим, дейди Озодлик билан суҳбатда Шаҳира Амин.

"Мен давлат пропагандаси қўлида қўғирчоқ бўлишни истамайман ва Таҳрир майдонидаги Муборакка қарши чиқаëтганлар сафига қўшилганимдан бахтиëрман", деб таъкидлади Шаҳира Амин.

Ўзбекистоннинг кейинги 20 йиллик тарихида давлат матбуоти ходимларининг Каримовга очиқ қаршилик қилгани деярли кузатилмади.

Масалан¸ 2005 йил Андижонда тинч намойишчилар отиб ташланганида Ўзбекистон телевидениеси ва радиоси ходимларидан бирортасида Шаҳира Амин жасоратини кўрмадик. Бунинг боиси нимада?

Бу савол жавобини "Қурултой" қатнашчилари билан бирга изладик.

"Қурултой"нинг бу даврасида Ўзбекистон радиоси ходими Нарзулло Охунжонов, Ўзбекистондаги "Ëшлар" телеканалининг собиқ журналисти Саодат Омонова, киноҳужжатчи Абдулазиз Маҳмудов ва мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов иштирок этди.

"Қурултой"даги янги баҳсни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG