Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:58

Журналист Бобоев иши қайта судга жўнатилди


“Америка овози” мухбири Абдумалик Бобоев ўзбек халқига туҳмат қилганликда айбланган ягона журналист эмас.
“Америка овози” мухбири Абдумалик Бобоев ўзбек халқига туҳмат қилганликда айбланган ягона журналист эмас.

Ўзбекистон Олий суди ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбланиб¸ 8000 АҚШ долларига тенг миқдорда жаримага тортилган “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев ишини қайта кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар жиноий ишлар судига жўнатди.


Абдумалик Бобоев ўзига қўйилган барча айбловлар ва қуйи инстанция суди чиқарган ҳукмни бекор қилишни сўраб, Ўзбекистон Олий судига шикоят аризасини топширган эди.

Ўзбекистон Олий суди Бобоевнинг аризасини ўрганиб чиқиб, ишни қайта кўриш учун Тошкент шаҳар судига жўнатди.

Бу ҳақда Абдумалик Бобоевнинг ўзи Озодликка маълум қилди.

- Мен 1 январда Олий судга ариза топширганман. Янглишмасам ўтган ҳафта жума кунлари мен Олий суддан почта орқали жавоб хати олдим. Унда менинг аризам билан танишиб чиқилгани ва аризада кўрсатилган эътирозларни ўрганиб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига қайта юборилган. Менга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди жавоб бериши керак экан.

Озодлик: Олдинги ишингизни ҳам Тошкент шаҳар суди кўрганмиди?

- Худди шундай. Тошкент шаҳар судида апелляция жараëни бўлиб ўтган. Ўз кучида қолдирилган. Кейин Тошкент шаҳар суди уни назорат тартибида ҳам кўриб чиққан. Назорат тартибида ҳам ўз кучида қолдирган.

Озодлик: Демак, ишни қайта кўриш учун жўнатилган.

- Улар яна жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юборишибди. Мен шаҳар судидан жавоб олганман демоқчиманда. “Назорат тартибида аризангизни кўриб чиқдик. Аввалги ҳукмни ўзгартириш учун бирор бир асос йўқ деб ҳисоблаймиз” деган маънода жавоб клелган эди.

Озодлик: Бу назорат тартибида кўрилган ишнинг жавоби-а?

- Ҳа.

Озодлик: Энди бирор ўзгариш бўлиши мумкинми? Бирор-бир сизнинг фойдангизга ижобий натижа бўладими?

- Мутахассислар билан гаплашиб кўрганимдан кейин улар “Олий суд бирор қарор чиқаришдан олдин яна бир маслаҳатлашиб, ўрганиб олади” дейишди. Бу нарсани эҳтимолдан узоқ баҳолашдида. Қанақадир минималний шартлар бўлиши мумкин эҳтимол.

Озодлик: Ўзингизнинг умидингиз қанақа?

- Менинг умидим ҳам деярли шунга яқин. Чунки Тошкент шаҳар суди менинг аризамга жавоб юборган. Лекин Тошкент шаҳар судига қайта юборилиши мен учун кутилмаган нарса бўлди. Эҳримол бу қандайдир умид ҳам бериши мумкин деган нарса ҳам бўлдию, лекин биласизми аниқ умид ҳақида гапиришга асос йўқдай туюлаяптида, дейди Абдумалик Бобоев.

Эслатиб ўтамиз, “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоевга нисбатан жиноят иши ўтган йилнинг май ойида очилганди.

2010 йилнинг 15 октябр куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди Бобоевни туҳмат ва ҳақорат қилганлик, жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаганлик ва тарқатганликда айбдор, деб топиб, унга энг кам иш ҳақининг 400 баробари (18 миллион 86 минг сўм ёки тақрибан 8 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима белгилаганди.

2010 йилнинг 12 ноябр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Бобоевнинг иши юзасидан апелляция шикоятини, кейинчалик назорат тартибидаги аризасини кўриб чиқиб, Мирзо Улуғбек туман суди томонидан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирганди.

Бобоевнинг судланишини журналистлар ҳуқуқини муҳофаза қилувчи қатор халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижлик журналистлар, АҚШ ва ЕХҲТ расмийлари қоралаганлар.

Малик Мансур тахаллуси билан ижод қилувчи Абдумалик Бобоев “Америка овози” радиосининг ўзбек хизматида 2002 йилдан буён штатсиз-жамоатчи мухбир бўлиб ишлаб келган.
XS
SM
MD
LG