Тележурналист Саодат Омонованинг Озодликка билдиришича, 22 феврал куни соат 10.30 га белгиланган суд маҳкамаси бироз кечроқ бошланган. Суд мажлиси очиқ тартибда олиб борилган.
Судда даъвогарлар Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалардан ташқари, уларнинг ҳимоячиси Алиқул Бобоқулов, шунингдек, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси юристи ва бевосита Ёшлар телерадиоканалининг юристи Муҳайё Қалқонова иштирок этган.
Бундан ташқари, Саодат Омоновага кўра, маҳкамада Тошкентдаги Буюк Британия элчихонаси вакили ҳамда мустақил журналистлардан бири иштирок этган.
- Суд жараёнида биз ўз нималаримизни берганимиздан кейин телевидениенинг ҳуқуқшуноси Муҳайё Қалқонова ўзи ҳам кўрсатма берди. Мен бир нарсага ҳайрон қолдим. Бу ҳақиқий таъқиб. Улар бизни ишдан кетказишдан олдин ҳам роса тайёргарлик кўришган экан. Улар ариза ёзмаган вазирлик, идора қолмаган экан. Ички ишлар бошқармасига, Ички ишлар вазирлигига, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига сўров ёзиб, тайёргарлик кўришган. Ҳайрон қолдим. Бу ҳақиқий таъқиб. Бунчалик ҳужжатларни, асосларни тақдим этишга жуда пухта тайёргарлик кўрилган, - дейди журналист Саодат Омонова.
Даъвогар журналистга кўра, уларнинг собиқ иш берувчиси “Ёшлар” телеканали журналистларнинг бетоб бўлгани ростми ёки ёлгонлигини, уларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ҳам ўта синчиклаб текширган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси телерадиокомпанияга 6 декабр куни Мустақиллик майдонида журналистларнинг норозилик намойишга чиққани борасида хат йўллаган.
- Улар хат киритишган ва ўша Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик кодекси бўйича тегишли моддаларни киритишган. Ўша моддалар бўйича бизга нисбатан қандай чоралар кўришганлиги бўйича хат ёзишган, - дейди Саодат Омонова.
22 феврал кунги суд маҳкамасидан сўнг журналистларнинг эътирофича, уларнинг ишга тикланиши тўғрисидаги даъво аризаси телерадиокомпания фойдасига ҳал бўлиши мумкин.
- Биласизми, бизни ишга тикланиш нимамиз йўқ. Бундай асослар билан ғазаба қозона олмаймиз. Бунақа важлардан кейин умидимизни узсак ҳам бўлади. Чунки шунчалик пухта тайёргарлик кўрилган. Лекин биз барибир охиригача курашамиз. Ғалаба қозонишимизга бироз иккиланиб қолдим. Бу даражада жиддий текширув фақат миллий хавфсизлик хизмати томонидан кўрилади. Бу ҳам қайсидир маънода раҳбарларимизнинг миллий хавфсизлик хизматидан эканлиги билинади. Биз террорист эмасмиз, биз жосус эмасмизку бунчалик бизни текширишса, - дейди журналист Саодат Омонова.
Айни пайтда журналистлар суд раисидан маҳкамага "Ёшлар" телеканалининг муҳаррирлари, “Давр” информацион дастури муҳаррири келиб кўрсатма беришини талаб этишган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳуқуқшуноси тилга олган сўровларни тақдим этиш ҳам талаб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг "Ёшлар" давлат каналида ишлаб келган икки журналист телевидениедаги қонунбузарликлар, маҳаллийчилик ва цензурага чек қўйилишини талаб қилиб, ўтган йили 6 декабр куни Тошкентнинг марказий майдонида пикет ўтказишган ва кейинчалик 9 декабр куни ишдан ҳайдалган эдилар.
Журналистлар ноҳақ ишдан бўшатилгани учун "Ёшлар" каналини судга берган эди.
Айтиш жоизки, мазкур суд маҳкамаси Ўзбекистонда илк бор Твиттер тизими орқали тўғридан-тўғри суд залидан ёритиб борилди.
Журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловаларнинг “Ёшлар” телерадикомпаниясидаги ўз ишига тиклаш даъво аризасини кўриб чиқиш 10 март куни давом этади.