Бу йил тобутларнинг навбатдагиси 9 февралда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига келтирилди. 26 ёшли Ҳабибулла Султоновнинг Москва вилоятида автомобил ҳалокатида ўлганлиги айтилади.
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳаёти ва фаолияти ҳақида мониторинг олиб бораётган “Нажот” ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубов Озодлик билан суҳбатда меҳнат муҳожирлари маййитларининг ватанига жўнатиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида Озодлик радиосига гапириб берди: