Бу маълумотни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мулозими Россиянинг Регнум агентлигига сиздирган.
Агентликка кўра¸ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги профилактика хизмати 460 та ҳаммом ва сауна 400 дан ортиқ меҳмонхоналарда махсус тадбирлар ўтказиб¸ вояга етмаганлар орасидаги фоҳишабозликка барҳам беришга эришган.
Аммо Озодлик суҳбатлашган ўзбекистонликлар вазиятни бошқача тасвирлашмоқда.
Ëш-ëш қизлар фоҳишалар қаторига кириб кетмоқда, дейди хусусан шаҳрихонлик ҳамшира Саҳодат.
- Қизлар ҳозир ëш-ëш бўлиб бу йўлга кириб кетишаяпти. 15-16, баъзида 14 ëшлилар ҳам учрайди. Слишком ëш қизлар ҳам шунақа бўлиб кириб кетишаяпти ҳозир, дейди Саҳодат.
Саҳодат ўз касби тақозосига кўра ўзи ишлаëтган клиникага даво сўраб келган фоҳишаларга кўмак беради.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимига таяниб Регнум эълон қилган маълумотга кўра, 2009-2010 йил мобайнида Ўзбекистонда бирорта ҳам болалар порнографияси юзасидан жиноят иши қайд қилинмаган.
Тошкент шаҳрида 2010 йил суратга олингани тахмин қилинган ва 2010 йил мобайнида Ўзбекистондаги видеотекаларда яширинча сотилган ва телефон шaҳобчаларида муштарийларга ўрнатиб берилган бир видеолавҳа Прагагача етиб келди.
"Миттивой" деб ном берилган видеолавҳада 4-5 ëшлардаги бир ўғил боланинг 17-18 ëш атрофидаги икки қиз билан жинсий алоқаси акс этган.
Ëш болани жинсий алоқага тарғиб қилиш ва унинг бу ҳолатини суратга олиб тарқатиш Ўзбекистон қонунларига кўра жиноятдир.
Озодлик радиосининг бу видеолавҳа юзасидан ўтган йил эълон қилган мақоласига Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари муносабат билдирмади.
2010 йилда болалар порнографияси юзасидан бирорта ҳам жиноий иш қайд қилинмагани ҳақидаги Ички ишлар вазирлиги эътирофи бунга мисол бўла олади.
Ўз исми айтилмаслигини истаган Ички ишлар вазирлигига қарашли профилактика хизмати мулозимига кўра, болалар уйлари ва мактаб интернетларда ўғил болаларни зўрлаш ҳоллари тез-тез юз беради. Мактаб директори ëки бошқа юқори лавозимли ходимлар истагига кўра бу юзадан жиноятлар қайд қилинмасдан қолиб кетади.
Бунинг баробарида вояга етмаган қизларнинг фоҳишабозликка жалб қилиниши кўпаймоқда, дейди суҳбатдош.
Шаҳрихонлик ҳамшира Саҳодат ëш қизларнинг назоратсиз қолиб порнодискларни бемалол томоша қилаëтганини кузатган.
- Ота-оналар хабар олишмайди бу қизим нима бўлаяпти ичкарида туриб. Бизда замонавий эшик-деразаларни қўйиб қўйишган овози чиқмайдиган. Очилади, ëпилади, деразасидан тушадими, қизим нима бўлаяпти, нима ... еб ўтирибди бу видеони қўйиб, бошқани кўриб – унақа нарса йўқ. Бизлар масалан ëшлигимизда ўқитувчилардан қўрққанмиз, ота-онамиздан қўрққанмиз, дейди Саҳодат.
Вояга етмаган қизларнинг исловотхоналар остонасидан ҳатлашига моддий етишмовчилик сабаб, деб ҳисоблайди ўзи ҳам бир вақтлар камбағаллик боис фоҳишага айланган Раънохон.
- Бугун 10 минг учун ўзини олиб чиқиб сотиб, арзимаган 10 минг учун шу нарсага қўл ураяпти. Ўзига бўлса ҳам майли, кимгадир ўтириб олиб ишлаб беради шу пулни. Онабошисига тўғрими, дейди Раънохон.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 243та хусусий меҳмонхона ва 853 ëтоқхона фоҳишабозлик манбаи сифатида назоратга олинган.
Хусусий меҳмонхоналарда назоратнинг сустлиги боис айнан ўша жойларда вояга етмаган қизларни овлашнинг янги усуллари ихтиро қилинмоқда, дейди шаҳрихонлик Саҳодат.
- Ҳозир пулку ҳамма ëқ. Частний қилаяпти. У частнийларни биров келиб назорат қилмайди, дейди Саҳодат.
Мавзунинг нозиклиги боис исми ошкор бўлишини истамаган самарқандлик ҳуқуқшуносга кўра¸ шаҳардаги бир нечта аëл ўзларининг 18га тўлмаган қизларининг илк никоҳ кечасини савдога қўйишган. Оддийроқ қилиб айтсак, самарқандлик қизларнинг бокиралиги сотилмоқда. Суҳбатдошга кўра харидорлар Дубай ва Саудиядаги араблар.
Айни пайтда ўзбек қизларининг секс хизматлари таклиф қилинган бир қанча интернет порталлар мавжуд.
Интернетдаги mail.ru порталининг танишув саҳифаларидан бири махсус Ўзбекистонга бағишланган. Саҳифада Ўзбекистоннинг барча вилоят ва шаҳарларидаги қизларнинг анкеталари бор. Текширувимизга кўра¸ анкетадаги қизларнинг анча қисми 18 ëшга кирмаган. Полшадаги тунги поездларда ташкил қилинган сайëр фоҳишахоналарда ишлаëтган ëш ўзбек қизлари ҳақида эълонларни ҳам бу нашрда ўқиш мумкин.
Танишув саҳифасида "бир марталик секс" деган тугма бор. Бу тугма босилиши билан Нафиса, Наргиза, Раъно, Муқаддас каби ўзбек қизларнинг анкеталари қатор бўлиб тизилади.
Бу қизлар хориждаги секс траффик тармоғи қурбонларига айланишади, дейди ҳозирда Хитойда фоҳишалик қилаëтган Раънохон.
- Битта онабоши бўлиб туриб бошқа қизларни йиғиб, ўзи ўтириб ëш-ëш қизларни олиб сотиб. У қиз ҳеч нарсани билмайди. Нима қилаëтганини билмайди. Олиб келади. Масалан¸ 10 минг пул берса ҳам ўша қизга, онаси 1000 ëки 5000ми берса керак. Қолган пули чўнтакда туради. Мана 1000 сўмим бор¸ деб хурсанд бўлиб юраверади. Ëш қиз ҳеч нарсани тушунмайди. Биринчи бўлиб бошида турган одамни йўқотиш керак тўғрими? Нимага у ëш-ëш қизларни олиб келиб, унинг ҳам қизи бордир, қизи бўлмаса, синглиси бордир. Келажакда қизи бўлар, онадир, жияни бордир. Қайси юзи билан ўйламасдан бировнинг фарзандини олиб келиб сотиш мумкин, дейди Раънохон.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2010 йилда 2325 киши одам савдоси қурбони бўлган.
Аëлларнинг секс траффик қурбони бўлишига йўл қўймаслик учун миллий режа қабул қилинган, дейди сенатор Светлана Ортиқова.
- Абдулла ака, хабарингиз бор мана одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳам қабул қилинган. Президентимиз томонидан махсус комиссия ҳам ташкил этилган мана идоралараро комиссия. Ўша комиссиянинг аъзолари бўлиб турли вазирлик, идоралар кирган ва шу комиссиянинг раиси этиб Бош прокурор тайинланган, дейди Светлана Ортиқова.
Ортиқовага кўра, аксар ëш қиз-жувонлар четга алдов йўли билан олиб кетилган.
- Жабрланувчилар билан гаплашаяпман. Енгил пул, тезроқ бойий. “У ерда жаннат бор. Жаннатга борсанг, катта пуллар ишлаб келасан” деб ишонувчан. Чунки ўша фирибгарлар, жиноий гуруҳларнинг аъзолари руҳшунослар бўлади. Енгилтак ëки ишонувчан одамларни кўпчиликнинг ичидан танлаб олишга қанақадир ҳиссаси борда. Менинг ичим жуда оғирийди. Мен шу фурсатдан фойдаланиб, агарда аëлларимиз, нафақат ўзбек аëллари балки бошқа аëллар эшитадиган бўлса, мен ўтиниб сўрайман ва талаб қиламан: қадам босишдан олдин, айланиб кетай хотин-қизларимиз, ўйланглар. Чунки шу қадам нотўғри босилса, бутун умрингиз барбод бўлиши мумкин. Менга ишонинглар, дейди Светлана Ортиқова.
Светлана Ортиқова таъкидлаган одам савдосига қарши кураш тадбирлари фаол уюштирилаëтгани сезилади.
Айни пайтда¸ Ўзбекистон ҳукуматининг аëллар траффигига қарши миллий режаси мамлакатдаги муҳтожлик билан тўқнаш келар экан самара ҳақида гапиришга эртадай кўринмоқда.