15 март куни Ўзбекистон қонунчилигига киритилган ўзгартишлар мамлакатдаги Интернет провайдерларининг сунъий йўлдош орқали жаҳон тармоғига уланишини расман тақиқлади.
Ўзгартишларга мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан ўрнатилган қоидаларга биноан энди Интернет провайдерлари фақатгина “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг техник воситалари орқали Интернетга уланиши шарт.
Бунга қадар лицензия асосида фаолият юритаётган провайдерларнинг ўз биносида сунъий алоқа воситасини ўрнатиб, Интернетга уланиш ҳуқуқи қонунчилик билан рухсат этиларди. Бундан ташқари, провайдерлар ўз фойдаланувчиларига сунъий алоқа воситасини ўрнатиш бўйича ҳам хизмат кўрсатиши мумкин эди.
CA-news нашрининг ёзишича, эндиликда қонунчиликнинг ана шу бандига ўзгартириш киритилган.
Тошкентдаги хусусий Интернет провайдерлардан бирининг ўзини таништирмаган ходими аслида бу ўзгартишларсиз ҳам Ўзбекистонда сунъий йўлдош ускунаси ёрдамида тўғридан-тўғри Интернетга уланиш имкони ҳеч бир провайдерга берилмаган эди, дейди.
Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудида Интернетга уланиш “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг мутлақ монополиясидир ва ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари давлатга қарашли ширкат филтридан ўтган ахборотни олади.
- Ўзбекистонда Интернетга уланишнинг Ўзбектелеком иштирокисиз асло имкони йўқ. Бизни ҳам 1000 дан ортиқ абонентимиз бор ва биз ҳам интернетни “Ўзбектелеком”дан оламиз. Ҳозир ана шу назорат тизимини янаям кучайтиришмоқчи,- дейди Тошкентдаги Интернет хизматини кўрсатувчи корхона ходими.
Бундан мақсад, дея тахмин қилади суҳбатдошимиз Интернет фойдаланувчилар олаётган ахборотни мутлақ назорат қилиш бўлса керак.
Ахборот оқими устидан ҳозир ҳам кучли назорат бор, аммо Интернет фойдаланувчилар сони ортиб бораётгани боис мавжуд назорат тизимини кучайтириш эҳтиёжи туғилган кўринади, дея давом этади у.
- Бизда шусиз ҳам ноқонуний сайтларга кириш йўллари беркилган. Биз бу тартибга қаттиқ амал қиламиз. Лекин ҳозир Интернет тармоғи шунақа бўлиб кетаяптики, агар абонент ҳоҳласа, исталган сайтга кириш йўлини топади. Яъни, прокси ва турли линклар орқали. Биз шунчаки Интернет етказиб берувчи провайдер бўлганимиз боис, ҳамма сайтларга тўсиқ қўя олмаймиз. Аммо, “Ўзбектелеком”да етарли техник имкониятлари бор,- дейди тошкентлик суҳбатдошимиз.
Ноқонуний сайтлар деганда Интернет провайдери порнографик сайтлар билан бир қаторда хориждаги сиёсий мазмундаги ахборот берувчи сайтларни тилга олди.
Яқинда Ўзбекистонда бўлиб қайтган ғарблик тадқиқотчи, собиқ совет давлатларида Интернет соҳасини тадқиқ қилган Людмила Андриевская Ўзбекистонда ноқонуний деб ҳисобланган сайтларга Тошкент шаҳри ва вилоятида кириш, айниқса қийин дейди.
- Ҳатто турли прокси-сайтлар ва линклар ҳам иш бермаганига гувоҳ бўлдим. Жумладан, Озодлик радиоси, Фарғона.ру каби агентликлар сайтларига кириш йўллар мутлақ тўсилган. Аммо, Самарқанд, Андижон, Наманган каби вилоятларда баъзида проксилар иш бериб қолганига гувоҳ бўлдим. Яъни, ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчиларининг асосий қисми яшайдиган Тошкент шаҳри ва вилояти учун хизмат кўрсатадиган провайдерлардаги ахборот оқими вилоятдагиларга нисбатан қаттиқ назорат қилинади,- дейди Людмила Андиревская.
Унинг ташкилоти ўтказган тадқиқотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда жами аҳолининг 5 фоизигина интернетдан энг камида ҳафтада бир маротаба фойдаланиб турувчилардан иборат.
Уларнинг 20 фоизи эса Тошкент шаҳри ва вилоятида истиқомат қилади.
- Аммо, кейинги йилларда Навоий, Бухоро, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам фойдаланувчилар сони секинлик билан бўлса-да ортмоқда. Яна шуниси борки, Ўзбекистонда мобил телефон орқали интернетга кириш кўпаймоқда. Яъни, кузатувларимизга кўра, ўша 5 фоиз ўзбекистонликнинг деярли ярми ҳозир мобил телефон орқали инетрентга кирмоқда,- дейди Людмила Андиревская.
Ўзбекистон қонунчилигига киритилган ўзгартишларда уяли алоқа операторлари ҳам тилга олинган.
- Яъни, Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони ортмоқда ва бу ўсишни тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ. Шундай экан, ҳукуматнинг тегишли идоралари ўсиб бораётган Интернет фойдаланувчилари оммасига етказиладиган ахборот оқими устидан аслида мавжуд марказлашган назоратни янада кучайтиришга уринмоқда,- дейди собиқ иттифоқ республикаларида Интернет соҳасини ўрганган тадқиқодчи Людмила Андриевская.