Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:56

Қизил коммунист Ленину Марксларнинг айтгани бўляпти


Озодлик мухлисларидан бири Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини қизил коммунистлар мустамлака ўлкаларда юритган сиёсатига қиёслайди.
Озодлик мухлисларидан бири Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини қизил коммунистлар мустамлака ўлкаларда юритган сиёсатига қиёслайди.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиздан бири Ўзбекистон ҳукумати қабул қилаётган қарорлардан ана шундай хулосга келди.


Президентнинг қарори оддий халқни қийнаб қўйяпти

Озодликнинг “Эркин микрофон”ига Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидан қўнғироқ қилган агроном Қаҳрамон ака Ўзбекистон президентининг бир ой муқаддам фермер хўжаликларини оптималлаштириш тўғрисидаги фармони ижросига масъул бўлган маҳаллий амалдорларнинг фаолиятидан норози эканини айтди.

- Мисол учун 2008 йил ҳам худди шу мазмунда фармон чиққан эди. Айрим туман ҳокимларининг устидан ëки шуни бажариш устидан, комиссиялар устидан жиноий ишлар қўзғалган эди. Яна шундайсига жиноий ишлар ҳеч кимга жазо берилмасдан ëпиб юборилди. Битта фермер 10 гектар ерга пахта экиши керак ëки 100 гектар ерга пахта экиши керак деган бўлса, мана шунинг ярмига ҳам экмаяптику. Назорат қилиш ҳокимнинг зиммасига юклатилган бўлса, фермер картошка эккан бўлса, шуни 10 миллионга сотаëтган бўлса, 5 миллионини ҳоким олиб турибди ëки прокурор олиб турибди. Битта фермер 50 гектар ер ижарага олган бўлса, ўлиб қолганда шунинг 20 гектарига пахта билан ғалла экиш ўрнига
картошка, пиëз ëки пул бўладиган нарсалар экаяптида, пул билан, у ëғини қўшиб ëзиш билан тўғрилаб қўяяпти. Натижада ун йўқ, мой йўқ ëки бўлмаса чорвачилик маҳсулотлари қиммат. Аҳоли унни қиммат нархларда сотиб олишга мажбур бўлаяпти.

Озодлик: Қаҳрамон ака, умумиятла сиз ерларни оптималлаштириш ғоясини қувватлайсиз-а?

- Мен қувватламайман. Бу ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Ўртача 700 гектар ер ҳам бор, 1000 гектар ер ҳам бор. Мана шуларнинг орқасида бир киши хўжайин бўлиб, бу ерда ишлаëтган 100-200 кишига ойлик бермасдан охири ғўзапояга қаратиб қўйиб, бир ойда бир кило гўшт ололмайдиган аҳволга олиб келаяптида мана шу. 10 гектар ер билан ҳам 50-60та одамни боққан, ҳам янги техникалар олган одамлар бор. 50 центнердан пахта олганда, ортиб борилган прицепнинг ичида тош борми, бунинг ичида оғир темир борми деб қўрқиб қолишиб пахтани бориб тўкишиб, бошқатдан яна ортишиб, қайтадан тарозига қўйиб, олиб бориб тўктирган. Олим одамларга ер берилган 15-20 гектар. Биринчи бўлиб халқни йўқотмоқчи бўлсанг, унинг билимдонларини йўқот деган қизил коммунист Ленин, Карл Марксларнинг гапи борку. Чунки у одам чидай олмайди. Гапларга чидай олмайдида, мажлисларда гапиради, кейин кимни йўқ қилиш керак, фалончаев фермерни йўқ қилиш керак тинчлик бермайди бизга дейди. Кейин бояги фермернинг ерларини қанақа йўл билан бўлса ҳам олиб, туҳмат қилиб бўлса ҳам йўқотиб юборади. Бундай ишлар 2006 йилдан бу ëғига бўлиб келаяпти ва мен олинаëтган фермерларнинг ҳаммаси шундай ëмон, ишламайди демоқчи эмасман. Энг зўр ишлайдиган фермерлар ҳам бор. Улар ҳам оптималлаштиришнинг айрим пунктларидан норози бўлса ҳам давом эттириб келаяпти,- дейди қизириқлик агроном Қаҳрамон ака.


Ўзбеклар кечроқ уйлана бошлаши керак

Озодликка Кореядан телефон қилган наманганлик рассом йигит Илҳомжон шу кунларда веб сайтимизда чоп этилаётган ижтимоий мавзулардаги мақолаларга ўз муносабатини билдирди.

Ва, хулоса ўрнида, Ўзбекистон қизларнинг турмушга чиқиш ёшини қонун билан баландроқ қилиб белгилаш керак, деган таклифни ўртага ташлади.

- Ўзбекистонда қизларни турмушга бериш ëши 22 ëш, йигитларга 25 ëш деб белгиланса, яхши бўларди деган фикрда эдим.

Озодлик: Нима учун?

- Сабаби қизларнинг биринчидан тана структураси, онги ҳар ҳолда етилган бўлади 22 ëшда. Ўғил болаларда 25 ëшда ҳам худди шу ҳолат бўлади. Озми-кўпми оқ-қорани таниган бўлади. Оила нима, бола-чақа нима, жамият нима озми-кўпми тушунчага эга бўлган бўлади. Шуни 18 ëшга тўлдими “Энди эрга бериш керак. 19-20 бўлиб қолса, ўтириб қолган бўлади” деган фикр одамларда ўрнаб қолганда. Шуни Ўзбекистон қонун томондан тасдиқлаб 22 ëш деб белгиланса, бир ҳисобда қизларнинг организми тўлиқ ривожланиб оналикка тайëр бўлади. Иккинчи ҳисобда, озми-кўпми уй нималарини ўрганиб оқ-қорани билган бўладими дейманда.

Озодлик: 22 ëш сал кеч бўлиб кетмасмикан?

- Йўқ. Мен мисол учун чет давлатларнинг битта-иккитасини кўрдим. 30-35 ëшли қизлар бор ҳали, керак бўлса, оила қуришга тайëр эмас деб ҳисоблайди. 40 ëшли йигитлар бор уйланмаган.

Озодлик: Ўртача 70 йил яшайди десак, бу жуда кеч бўлиб кетмайдими?

- 22 ëшдан белгиланган тақдирда ҳалиги қизлар мактабни битириб ë коллежда ўқийди, бориб институтга кириб, олий маълумотли бўлишга ҳаракат қилса, жамиятимизда ривожланган давлат қуришда олий тоифали аëллар кўпайса, яна ҳам яхшироқ бўлармиди дейманда. Ҳозир назар солсангиз, олий маълумотли аëлларимиз борган сари камайиб кетаяпти 5-10 йил ичида, дейди Кореядан телефон қилган наманганлик рассом йигит Илҳомжон.


Афғонистонлик ўзбеклар ҳаётини ҳам ёритинг

Эроннинг Бандаробод шаҳридан қўнғироқ қилган афғонистонлик ўзбек Абдулҳоди Аҳмад ўғли телефон қилди ва Озодликнинг ўзбек хизмати эшиттиришларида афғонистонлик ўзбеклар ҳаёти ҳам кенгроқ ёритилса яхши бўларди, дея баъзи мавзуларни тилга олди.

Шунингдек, у ўз юртдошларининг Ўзбекистон ҳукуматидан миннатдорлиги ҳақида гапирди.

- Афғонистон ўзбеклари Ўзбекистон давлатидан кўп миннатдор. Афғонистонга яхши хизмат қилади. Мана Афғонистоннинг бахтини берган. Афғонистонга темир йўл олиб келди. Бу бир катта хизмат бизга. Бу темир йўлнинг Афғонистонга кўп катта фойдаси бор.

Озодлик: Афғонистон ўзбекларининг ҳаëти бизга қизиқда. Яна қанақа жиҳатларини ëритсак яхши бўларди?

- Афғонистон халқи, хусусан ўзбек халқи йиллар давомида зулм остида бўлиб келган мардум.

Озодлик: Ўзбек тилида мактаблар бордир, ўзбекларнинг бозорлари бордир.

- Бозори бор, магазинлари бор, лекин афсус шуки бизнинг ўз тилимизга мударрис мактаб йўқ.

Озодлик: Ўзбек тилида мактаблар бордир ахир.

- Ўзбек тилига мактаб бўлгани билан кунда бир соат вақти бор. Саккиз соатнинг ичида 30 ëки 35 дақиқа вақти борки ўзбек тилида гапирса.

Озодлик: Бизни ҳам куни эшитар экансизку. Таклифларингизни айтинг. Қанақа мавзуларга эшиттириш қилайлик?

- Ўзбек тилида айтганимиз билан бизнинг ўзимизга аҳамият бермайди гапимизга аҳамият берадими? Озодликдаги ишчиларнинг ҳаммаларидан миннатдорман. Ҳамма ишчиларга салом денг, дейди Эроннинг Бандаробод шаҳридан қўнғироқ қилган афғонистонлик ўзбек.

*******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG