Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:31

Ҳа, Ўзбекистон – диктаторлик мамлакати, нега дейсизми?


Rue89 Интернет нашри Лола Каримованинг шикоятига жавобан президент Каримовни яна "диктатор", дея атади.
Rue89 Интернет нашри Лола Каримованинг шикоятига жавобан президент Каримовни яна "диктатор", дея атади.

Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева отасини “диктатор”, ўзини эса “диктаторнинг қизи”, деб атагани учун судга берган Rue89 Интернет нашри бу иш юзасидан дастлабки маҳкама тугаб, суд ҳукми чиқмасданоқ ана шу сарлавҳа остида мақола эълон қилди.


Қуйида бу мақола мазмуни билан танишишингиз мумкин:

19 май куни Париж судида Rue89 нашрини туҳматда айблаётган Лола Каримова шикояти бўйича маҳкама бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи ўзи ва опасини “диктаторнинг қизлари”, деб атагнимиз учун устимиздан арз қилган эди. Шу боис Rue89 судда бу мамлакат диктаторлик мамлакати эканини исботлаши керак.

Аввало муштарийларимизга бу режимнинг асосий хусусияталри ҳақида сўзлаб бериб, ўз режамизни (Ўзбекистоннинг диктаторлик мамлакати экнини исботлашга доир-таҳр.) қандай амалга оширишимизни тасвирлаб берсак.

СССР қулаганидан бери Ўзбекистонни Ислом Абдуғаниевич Каримов собитлик билан бошқаирб келади. У 88,1 фоиздан 100 фоизгача овоз тўплаб, бир неча президентликка марта сайланган. У бошқараётган ва 28 миллион аҳолиси бўлган Марказий Осиёдаги мамлакат ҳудуди бўйича Испанияга тенг, газ, нефт ва бошқа табиий бойликларининг улкан заҳираларига эга. Ўзбекистон шунингдек жаҳоннинг етакчи пахта ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳамдир, бундан ташқари бу мамлакатда умуминсоний аҳамиятга эга бўлган, масалан, Самарқанд каби, тарихий обидаларга ҳам эга.

Республикага қўшни мамлакатлар номларнинг барчасида “стон” қўшимчаси бор ва бу минтақада қозоғлар, туркманлар, афғонлар, қирғизлар ва тожиклар яшайди. Бу минтақада Ўзбекистондагидан кўра ёмонроқ дикутатура Туркманистонда бор. Ҳар қалай Foreign Policy ёки Newsweek каби журналлар эълон қилган мустабидлар рўйхатида Каримов дунёнинг ўнта асосий диктаторлари орасида тўққизинчи ўринни эгаллади ва ундан аввалги саккизинчи ўринга Қурбонқули Бердимуҳаммедов қўйилди. Foreign Policy журналининг фикрича, Каримов бу рейтингда еттинчи ўринга қўйилиши керак.

Каримов одамларни тириклайин қайнатган

Америкада чиқадиган журнал Каримовга берган сифатлар орасида унинг одамларни қайноқ сув ёрдамида қийноққа солиб, ўлдирганига оид айбловларни кўриш мумкин. Унга қўйилаётган энг даҳшатли жиноят эса, 2005 йилнинг 13 майида Андижонда юзлаб тинч намойишчиларни ўққа тутиш ҳақида буйруқ бергани ҳақидаги айбловдир.

Ўшанда ҳалок бўлганларнинг аниқ сони бизга ҳамон маълум эмас, лекин афтида гап мингга яқин одам ҳақида бормоқда. Бу воқеадан кейин режим Андижон фожиаси юзасидан мустақил текширув ўтказишга розилик бермагани боис, Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан қурол эмбаргоси жорий қилди.

2009 йилда, ҳеч қандай мустақил текширув ўтказилмаган бўлса-да, эмбарго гўёки кузатилаётган “ижобий ўзгаришлар” важидан бекор қилинди. Францияда муҳожиратда яшаётган ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолддин Раббимовнинг фикрича, ЕИ икки ўт орасида қолиб кетди:

“ЕИ ташаббуси (санкцияларга оид-таҳр.) АҚШ томонидан қўллаб-қувватланмади. Ўзбекистонни қўллаб-қувватловчи Россия ва Хитой ҳам бу жараёнга сезиларли таъсир ўтказди. Бундан ташқари Афғонистондаги операцияни амалга ошириш билан боғлиқ эҳтимёж ҳам ортиб борди... Европа Иттифоқи бош берк кўчада қолди.”

Режим ўз аҳолисини қирмоқда, ЕИ санкцияларни бекор қилди

Каримов режими Афғонистондаги коалиция кучларига юкларни транзит қилиш имконини берганидан кейин унинг Ғарб билан муносабатлари тўлиқ тикланди. Инсон ҳуқуқлари халқаро федерациясит (ИҲХФ) вакили Саша Кулаева Европа Иттифоқи санкцияларни бекор қилиб, Тошкентга “жиноятлар жавобсиз қолиши мумкинлигига оид кучли сигнал юборди”, дейди.

2005 йилнинг 13 май Андижонда Би-Би-Си мухбири ҳам бўлган. У суратга олган фильмда халқ орасида обўрли тадбиркорларнинг ҳибсга олинганига қарши маҳаллий аҳоли суд биноси олдида норозилик сифатида тинч намойиши уюштирди. Бу Ўзбекистон тарихида бу каби биринчи намойиш эди.



Лекин Ўзбекистонда Каримов ҳокимиятига қарши чиққанларнинг овози ўчирилади. Судда Rue89 томонида гувоҳ сифатида қатнашаётган ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева буни ўз тажрибасида кўрди. Халқаро босимлар остида озодликка чиқарилишидан аввал у жаҳаннам қийноқларидан ўтди: у қамоққа ташланди, қийноққа солинди, жинсий зўравонликка учради ва кейин изларни йўқотиш учун операция қилинди. 2008 йилда у инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Нобел мукофоти ҳисобланган Мартин Энналс мукофотини олди.

ОИТСга қарши кураш учун етти йил қамоқ

“Мен Ўзбекистондаги авторитар режимнинг ягона қурбони эмасман, бундайлар мингларни ташкил қилади”, дея гапириб берди М. Тожибоева RFI радиостанциясига. ИҲХФ вакили Саша Кулаеванинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон диктатураси яна 16 нафар ҳуқуқ фаолини қамоққа ташлаган:

“Қамоқдаги шароитлар, кундалик равишда қийноққа солишлар боис уларнинг тирик чиқишига шубҳа бор... Вазият янада ёмонлашмоқда.”

Ўзбекистонда қомаққа тушиш учун ОИТСга қарши курашишнинг ўзи кифоя қилади: 2010 йилда 28 ёшли Максим Попов “ўзбек жамиятининг маънавий анъаналрига” тўғри келмаган брошюраларни тарқатгани учун етти йиллик қамоққа ҳукм қилинди. Айни пайтда Ўзбекистон ОИТВ билан касалланиш суръати бўйича дунёда энг биринчилардан ҳисобланади...

Ўзбек режими нафақат ўзининг репрессиялари билан, балки мамлакатда чуқур илдиз отган коррупция билан ҳам танилган: Transparency International ташкилотининг 2010 йилги ҳсиботида Ўзбекистон энг коррупциялашган мамлакатлар орасида Туркманистон ва Судан билан бир қаторда тўртинчи ўринни эгаллади.

Гулнора ва Лола Каримова ўз оталарининг муносиб қизлари

Мамлакатни 21 йилдан бери бошқариб келаётган Ислом Каримовнинг бойлиги, Newsweek ҳисоб-китобларига кўра, 60 миллион АҚШ долларига етган. Унинг қизлари Гулнора ва Лола Ўзбекистон элчилари лавозимларини эгаллайди: тўнғичи БМТ ва Испанияда, кенжаси ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида. Швейцариянинг L'Hebdo газетаси ўтказган терговга кўра, Ўзбекистонда бу икки қиз қашқирлардек маҳаллий тадбиркорларни талашади ва қўлга киритган миллионлаб долларларни хорижга олиб чиқиб кетади.

Презиентнинг иккала қизи бир-бирини рақиб, деб ҳисоблайди ва баъзан бу рақобат ўта хунук кўринишда ифода этилади. Rue89 нашрини судга берган кенжа қиз Лолани ҳатти-ҳаракатидан дипломат эмас, Перис Ҳилтоннинг тақлидчиси, деб аташ мумкин. Яқинда WikiLeaks сайти эълон қилган Америка дипломатик ёзишмаларидан маълум бўлишича, у 2004 йилда деярли ҳар куни тонггача Тошкентдаги тунгги клублардан бирида кўнгилхушлик қилган.

Rue89 ни судга бериши фактининг ўзиёқ унинг сиёсат бобида нўноқ эканидан далолат беради. Чунки бу суд жараёни отасининг режими имижига жиддий путур етказади: масалан, 8 май куни Британияда чиқадиган Daily Telegraph газетаси “Франция суди Ўзбекистон президенти “диктаторми”, деган масалани ҳал қилади” сарлавҳаси остида мақола эълон қилди.

Хўш отасининг қизи бундай қўпол қарорга борганини қандай изоҳласа бўлади? Ахир у ўз мамлакатининг Ғарбдаги имижини “оқлаши” керак эмасимиди?

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов буни истеҳзо билан изоҳлайди:

“Менимча, бу Лоланинг шахсий ташаббуси бўлган. Мен бу режимни анчадан бери кузатаман ва яхши биламан. Каримовнинг ҳеч қачон ўзи бундай буйруқни бермаган бўларди, чунки у бунинг шармандали якунланишини жуда яхши билади. Суд жараёни уни хавотирга солаётган бўсла ажабмас, чунки бу жараён унинг режимига ҳаддан ортиқ диққатни жалб қилмоқда.”
XS
SM
MD
LG