Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:46

Юсуф Жума: Каримовнинг абадий мухолифиман


2008 йилда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган таниқли диссидент шоир Юсуф Жума 18 май куни муддатидан аввал амнистия акти қўлланиб, озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.

АҚШга етиб келиб, оиласи билан бирлашган Юсуф Жума билан 23 май куни боғланиб, суҳбатлашдик.

Қуйида Юсуф Жума билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.



Эслатамиз, Юсуф Жума 2007 йилдаги президент сайлови олдидан Ислом Каримнинг ноқонуний тарзда ўз номзодини қўйганига қарши пикетлар ўтказгани боис ҳибсга олинган эди.

2008 йил 14 апрелда эса у ва ўғли Бобурга нисбатан сохталаштирилган - тан жароҳати етказиш, ҳокимият вакилига бўйсунмаслик - айбловлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105, 140, 219-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Юсуф Жума қамоқда уч йил ўтирди ва бу муддат давомида унинг қизи Феруза Жумаева Жаслиқ қамоқхонасида унинг отасига қийноқлар қўлланилгани, соғлиги оғир аҳволда бўлса-да, таббий муолажа имкони берилмаётгани ҳақида гапирган эди.
XS
SM
MD
LG