Қурултойда янграган, аммо қўллаб-қувватланмаган фикрлардан бири “Каримов ҳукумати билан муросага бориб¸ у кишининг яxши тарафга ўзгаришини кутиш” таклифи бўлди.
Яна бир фикр эса¸ ҳали қурултой бошланмай турибоқ¸ xавотирларга сабаб бўлди.
Бу эса¸ қурултойда “Ўзбекистонда исломий шаклдаги давлат тузиш” истиқболининг муҳокама қилинганидир.
Ҳар икки фикр соҳиблари ва бу фикрларга мухолифлар Озодликнинг Берлиндаги сайëр "Қурултой"ида бир стол атрофида ўтириб¸ ўз мулоҳазаларини муҳокама қилдилар.
Сайëр "Қурултой"да исломшунос олим Муҳиддин Ширинов, Таянч ташкилоти вакили Муқимжон Маҳмудов, Андижон - Адолат ва Тикланиш ташкилоти вакили Шамсиддин Атаметов ва Ўзбекистон халқ ҳаракатининг ëшлар қаноти раҳбари Дилсора Фозилова иштирок қилди.
Шунингдек¸ эшиттириш давомида Ўзбекистон халқ ҳаракати қурултойи қатнашчилари Жамила Маҳмудова, Сарвар Усмон ва мулла Тоҳиржон фикрларига ҳам ўрин бердик.