Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:51

"Амнистиядан умид қилиб турибмиз"


Хайрулла Ҳамидовнинг онаси Муқаддас опа Озодлик билан суҳбатда ўғлининг яқинда авф қилиниши орзуси билан яшаётганини айтди.

Хайрулла ҳақида янгилик борми?

Россиядан қўнғироқ қилган қўқонлик Рашидбек олти йилга қамалган таниқли журналист ва диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулла Ҳамидовнинг тақдири билан қизиқиб, унинг одамларни фақат ҳидоятга чорлагани ҳақида гапирди.

- Хайрулла Ҳамидовнинг тақдирлари нима бўлаяпти? Мухлисиман. Мен бир ëмон гап эшитмадим у боладан. Хайрулла Ҳамидовнинг битта нарсаси менга ëқади. Ҳеч қачон инсонни ëмонликка ëки жиноятга бошлаган инсон эмас. Бу очиқ ошкор. Биз кассеталарни олиб, дискларни олиб кўриб юрганмиз. Бирорта инсонга ëмонлик қил, мана буни бунақа қил, деб ëмон томонини бермаган. Ҳамиша дин томондан, бошқа томондан яхшиликни билдирган у. Шу томонлама ҳурмат қиламан, шу томонлама мухлисиман. Мана ҳозир ëнимда тожикистонлик болалар ўтиришибди. Булар ҳам ҳозир “Шу кишининг тақдири нима бўлди?” деб сўрашаяпти.

Озодлик: Улар ҳам Хайрулланинг мухлиси эканми?

- Ҳа. Тожикистоннинг Конибодомидан Хайрулла Ҳамидовнинг мухлислари, - дейди Россиядан қўнғироқ қилган асли қўқонлик Рашидбек.


“Яқинда Хайрулла ҳақида яхши хабар эшитасиз”

Рашидбек сингари Хайрулла Ҳамидов тақдири ҳақида хавотир билдираётган мухлислари илтимосига кўра, унинг онаси Муқаддас опа билан боғланиб, Хайрулла билан боғлиқ янгиликларни сўрадик.

Озодлик: Ассалому алайкум. Муқаддас опа, тинчмисиз, яхшимисиз?

- Ваалайкум ассалом.

Озодлик: Хайрулланинг мухлислар қўнғироқ қилиб, унинг аҳволи ҳақида сўрашаëтган эди. Шунга бир оғиз сиз билан гаплашиб, янгилик бўлса берайлик, деган мақсадда телефон қилаëтган эдик.

- Хайрулла яхши. Худога шукур, ишлаб юрибди. Худо хоҳласа, бўлиб қолади янгиликлар. Мана, амнистияга пойлаб турибмиз.

Озодлик: Охирги марта қачон кўриб келдинглар? Аҳволи яхши эканми?

- Мана 10 кун бўлди, хотини уч кун туриб келди болалари билан. Яхши ишлаб юрибди. Ижод қилиб юрибди у ëқда ҳам. Нима қиламиз энди? Бошимизга тушган иш. Бу кунлар ҳам ўтиб кетар, деб ўтирибмиз.

Озодлик: Дилнозахон борми?

- Йўқ, Дилноза йўқ эди.

Озодлик: Ижод қилаяпти эканми у ëқда ҳам?

- Ҳа, яхши юрибди ишлаб. Ўша ерда ишлаб ëтибди.

Озодлик: Амнистия масаласида бирор-бир янгилик бор эканми?

- Худо хоҳласа, энди чиқиб қолар. Яқинда приказлар чиқади. Пойлаб ўтирибмиз умид қилиб, "мана шунда чиқиб қолади" деб. Яхши хабарлар эшитиб қоласизлар, Худо хоҳласа, яқинда.

Озодлик: Хайрулланинг ўзи нима деяпти?

- Ўзи нима дейди, ўша ернинг одами ҳозир. Нима қилсин? Ишлаб турибди.

Озодлик: Кайфиятлари яхши эканми ишқилиб?

- Кайфияти энди, у ҳаëтга ҳам ўрганди энди. Мана, икки йил бўлаяпти. Бир ярим йилдан ошди. Ишлаб юрибди. Бир кун тура олмайди, бир соат тура олмайди агар нима бўлса. Иложи йўқ-да. Ишлаяпти ҳозир, нима қилсин. Нима қиламиз энди? Ўтирибмиз шукур қилиб бу кунимизга ҳам. "Яхшилик бўлиб қолар" деб, умид қилиб ўтирибмиз, - дейди Хайрулла Ҳамидовнинг онаси Муқаддас опа.


“Хоразм судлари мафиялашган”

Хоразмнинг Урганч шаҳридан қўнғироқ қилган муштарий вилоятдаги судлар фаолиятидан норозилигини айтиб, президент Каримов ва МХХ раҳбариятига мурожаат қилиб, Хоразмдаги судлар фаолиятини текширишни сўрайди.

- Фуқаролик суди умуман нима бўлиб турибди-да бизларда. Вообше мафия бўлган короче. Булар ҳаммаси бирлашиб, ҳаммаси бир мафия бўлиб туриб, оқни қора, қорани оқ қилиб ëтибди. Буларга бир нима қиладиган одам борми ëки йўқми - ҳайрон бўлиб қолдик. 99 фоиз прав бўлсангиз, шуни ëпиб турибди булар. 99 фоиз неправ қилиб, бир фоизини прав қилиб туришибди.

Озодлик: Судга сизнинг ўзингизнинг ишингиз тушдими?

- Ҳа. Сизни умуман йўқ қилиб юборамиз, дейишаяпти. Ҳозир СНБ билан бирлашиб, мафия бўлишган. Президентимизга етказмоқчи эдим. Бунақа мафияларни йўқотиш керак-ку. Вақти келди, ўтиб ҳам кетди вақтидан, ҳаммаси президентимизнинг сиëсатига қарши бўлиб турибди. Оқни қора қилиш пул учун қилинган ишми, нима учун қилинган мен шуни билмай қолдим. Нимага оқни қора қилади? Оқни қора қилгандан кейин бу пул учун бўлиб турибди. Мансаб учун бўлиб турган нарса ҳаммаси. МХХнинг Тошкентдаги раҳбари буларни бир текшириб кўриши керак. Туманлараро судни ҳозир текшириб кўрганда 10 делодан бир делоси прав. Қолган ҳаммаси кетди. Ҳаммаси ўлик. Президентимиз ва СНБнинг бошлиғидан илтимос қиламан шуларни бир текшириб кўришларини, - дейди хоразмлик суҳбатдош.


Водийда унлар ачиб қолаяпти

Фарғонада яшовчи Алишер ака водийда унлар ачиб қолаётгани ҳақида хабар қилди. Алишер ака ун бизнесини маълум шахслар қўлга олгани ва харидор камлиги ортидан бу йил унлар ачиб қолаётгани ҳақида гапирди.

- Ҳалиги емхоналар бор-ку - шаҳобчалар. Ўша ерда бир куни алебастр деб ўйлабман, ун экан. “Қанақа ун?” бу десам, “Ачиб қолган Қуванинг уни” деди. Биринчи сорт унни айтди-да. Одамлар еб бўлмайди. Шунга мажбуран емхонада молларга сотаяпти-да. Буғдойни йиғиб олаëтганда буғдойга аралашган одамни отувга ҳукм қилингандай. Фермернинг ўзи хўжайинмас-да ҳалиги жойдачи. Меҳнат қилиб етиштирган фермер чеккага чиқиб туради. Бир килосини ҳам ололмайди. Сомон қолаяпти холос фермерга. Йиғиб олинган нарсани шунақа қилиб ачитиб молларга сотиш қанақанги мантиққа тўғри келади? Бу қилинаëтган яхшиликми, ëмонликми? Ун соҳасини маълум шахслар ушлаб олган-да. Ҳамма ерга долясини узатиб туради. Кимлардир манфаатдор, кимларнингдир чўнтаги қаппаяяпти-да.

Озодлик: Ачитиб юборгандан кимга фойда?

- Сотмаган. Уларнинг керакли нимаси бўлмаганки, кўпайиб кетган. Тагларида қолиб кетганлари ачиб кетган-да. Намлиги кўпроқ бўлиб қолган бўлса, ачиб кетади. Ундан кўра, менинг фикримда, соғлом рақобат қилиб давлат, фермерга, масалан, план ҳам қўй, лекин ўша пландаги нарсани ол. Ундан ортиқчасини олма, - дейди фарғоналик Алишер ака.


“Жасурбек, тўтиқуш бўлманг”

Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан қўнғироқ қилган Азизбек ака жиззахлик 18 ёшли Жасурбекнинг “Эркин микрофон”га фикр билдириб, ваҳҳобийлар тинчлик душмани, Каримов эса тинчлик гаровидир деган гапларига ўз муносабатини билдиради.

- Пайшанба куни 18 яшар Жасурбек деган боланинг гапирган гапига ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Ўша ëш болачага мен гапирмоқчиман: Укажон, ҳали ëшликдан тўтиқуш бўлиб қолманг. Бу келгусида ўзингизга ҳам яхши эмас. Сиз “Каримов тинчлик гарови” деган гапларни айтаяпсиз. Хориждаги бошқа кишиларга ишонмайман, деяпсиз. Бу гапларинги асло тўғри эмас. Мумкин сиз Ўзбекистонда яхши яшаëтгандирсиз. Лекин миллионлаб кишилар Россияда қул бўлиб ишламоқда. Ўзбекистонда қонун бор бўлса ҳамки қоғозда, лекин амалда ишламайди. Ҳамма амалдорлари порахўр. Жасурбекнинг гапларига анча хафа бўлган ҳолда сизларга мурожаат қилдим-да, - дейди Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан қўнғироқ қилган Азизбек ака.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG