Озодлик радиоси мухбири суҳбатлашган ўшликлар ана шундай маълумотларни бердилар.
Ўшда яшовчи Ўринбек Алимбаев шаҳарда турли миш-мишлар тарқалаётганини айтди:
- Ҳар хил гаплар юрибди шаҳарда. Қозоғистон билан Ўзбекистонда қуролли гуруҳ тайёргарликдан ўтаётган эмиш, Тожикистонда ҳам шундай гуруҳ тайёргарликдан ўтаётган эмиш, 300 та Толибон чегарадан ўтиб, қасос олишга шай турганмиш, деган ваҳимали гаплар Ўшда жуда кўпайиб кетди, - дейди Ўринбек Алимбаев.
Бироқ Қирғизистон расмийлари бу каби миш-мишлар ассосиз эканини билдирмоқда. Расмийларга кўра, бугунги кунда Ўш шаҳрида вазият ҳукумат назорати остида. Ўшдаги барча ҳуқуқ-тартибот тузилмалари, чегара хизмати кучайтирилган тартибда ишлаяпти.
Расмий маълумотларда айтилишича, Ўшга Бишкекдан қўшимча 300 нафар милиция ходими жўнатилган. Бундан ташқари, Ўш ва Жалолобод вилоятлари туманларига республиканинг бошқа ҳудудларидан 500 милиционердан иборат қўшимча отряд жўнатилган.
- Агар шаҳарда кутилмаган ҳодиса содир бўлса, тезкорликда воқеа жойига ўтиб бориш, шаҳарни қамал қилиш ва назорат ўрнатиш борасида барча чора-тадбирларни ишлаб чиққанмиз. Албатта, аҳоли орасида турли миш-мишлар тарқалиб, ваҳима пайдо бўлган. Ана шу ваҳима натижасида юзага келиши мумкин бўлган барча таҳдидларнинг олдини олишга қодирмиз, - деди Қирғизистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Қурсан Асанов.
Озодлик мухбири билан суҳбатлашган ўшликларнинг айтишларича, расмийларнинг вазият назорат остида экани тўғрисидаги билдирувлари тарқатилаётган миш-мишларнинг камайтиролмаяпти ёки аҳоли орасидаги ваҳиманинг сусайтиролмаяпти.
Ўшлик Эркинбой аканинг айтишича, бугунги кунда одамлар ҳеч кимга ишонмай қўйган.
- Ҳозир одамларнинг у кўзи бу кўзига ишонмай қўйган. Эртага нима бўлиб кетишини бугунги кунда хеч ким билмайди. Ўзбеклар ҳам, қирғизлар ҳам ваҳимада. Нимага деганда, Ўшда фитна қўзишга қаратилган гаплар, бир миллатни иккинчи миллатга қарши қўйган миш-мишлар жуда кучайган, - деди Эркинбой ака.
Унинг айтишича, Ўшда бу каби миш-мишларга қарши тушунтириш ишлари жуда суст олиб борилаяпти.
Озодлик мухбири билан суҳбатлашган яна бир ўшлик Анвар ака эса, Ўш қирғинининг бир йиллиги яқинлашаётгани муносабати билан ўзбек оилалари яна қама-қамалар кучайиб кетиши, бегуноҳ одамлар яна қамоқларга ташланиши мумкинлигидан ташвишланиб яшаётганларини айтди.
- Бугунги кунда Ўшда бир қарашда ҳамма нарса ўрнига тушгандай кўринади, бироқ одамларнинг орасида: “Эртага мени олиб чиқиб кетиб, қамаб қўйишмасмикин?” деган ташвиш бор. Одамларни хавотирга солаётган асосий нарса шу. Чунки бугунги кунда бозорларда ўзбеклар билан қирғизлар аралашиб юриб қолишди, савдо-сотиқ бемалол бўлаяпти. Кўчаларда ҳам шундай. Лекин гумонга олинган одамларни қамоққа олиш ҳолатлари тўхтамаяпти, - дейди Анвар ака.