Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:02

“Эҳсон” қилинган болалар


Болалар ҳуқуқлари конвенцияси қабул қилинган Ўзбекистонда болалар буюм каби "эҳсон" қилинмоқда.
Болалар ҳуқуқлари конвенцияси қабул қилинган Ўзбекистонда болалар буюм каби "эҳсон" қилинмоқда.

Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни арафасида эфирга узатилган Қурултой дастури Ўзбекистонда кузатилаëтган “фарзанд эҳсон қилиш” ҳолатини мунозара қилди.


Мавзуга эса андижонлик бир аëлнинг Озодликка айтган ҳикояси сабаб бўлди. Бу аëлнинг эри 8 ойлик фарзандини бир дўстига “эҳсон” қилишга ундаган.

- У киши фарзанд кўрмаган экан. Oиласи бузилмасин деб, эримнинг таклифи билан олти фарзанднинг бири бўлган 8 ойлик фарзандимизни эҳсон қилдик,- дейди маълум сабабларга кўра исмини айтмаганимиз аëл.

Суҳбат давомида бу аëлнинг ўз фарзандидан айрилиши анчайин оғир кечгани билиниб турди.

Оила тоталитаризми босими боис аëл эр истагига қарши бормади.

Қурултойда иштирок этган мустақил журналист Шоҳида Ëқуб бу ҳолатни болалар ҳуқуқлари конвенциясининг қўпол бузилиши, дея баҳолади.

Қурултойда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, "Аламли Буво" масжидининг собиқ имоми Муҳаммадсолиҳ Абутов, Ўзбекистон халқ артисти Раъно Ярашева ва мустақил журналист Носир Зокир қатнашди.

XS
SM
MD
LG