Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:29

Афғон генералини ўлдиргани гумон қилинаётган ЎИҲ аъзоси ушланди


Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жанггарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятида.
Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жанггарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятида.

Ўтган душанба куни НАТО кучлари Афғонистон полиция мулозимлари ҳалок бўлган ва Германия генерали жароҳатланган ҳужумга алоқадор жанггарини қўлга олди. Балх вилоятида яна бир неча жанггари билан бирга қўлга олинган бу шахс Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзоси экани айтилмоқда. Халқаро коалиция маълумотига кўра, ЎИҲ Толибон тузган норасмий ҳукуматига бириккан Афғонистон шимолида ўзига истеҳком яратмоқда.


НАТО ва Афғонистон кучлари Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзоси экани айтилаётган ва Таҳор вилоят ҳокмилиги биносида Афғонистон ва НАТО мулозимлари учрашиб турган пайтда уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинаётган жанггарини қўлга олингани 1 июн куни маълум бўлди.

Ўтган шанба кунги ҳужумда олти киши, жумладан вилоят полицияси бошлиғи, нуфузли генерал Довуд Довуд ва икки немис аксари ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар орасида Афғонистон шимолидаги Германия қўшинлари қўмондони генерал Маркус Кнайп ҳам бор.

Генерал Довуд Довуд Афғонистон ички ишлар вазирининг собиқ муовини ва 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан аввал Толиблар ҳукуматига қарши курашган Аҳмад Шоҳ Масъуднинг тан соқчиси бўлгани билан танилган.

Ғарб матбуоти, жумладан The Washington Post, Associated Press каби нашрларнинг халқаро шарҳловчилари ЎИҲ Толибон ҳаракатининг норасмий ҳукуматига бирикиб, Афғонистон шимолида ўзига истеҳком яратаётганини ёзмоқда.

НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кейинги ойларда Афғонистон шимолида амалга ошираётган ҳарбий операциялар айнан ЎИҲга қарши қаратилган. Жорий йил 20 апрелида НАТО кучлари Қундуз вилоятининг Хонобод шаҳрида ЎИҲ етакчиларидан бирини ҳибсга олгани хабар қилинган эди.

Сўнгги бир неча ой ичида халқаро кучлар ўтказган амалиётларда ЎИҲнинг ўнлаб жангарилари йўқ қилингани айтилади НАТО ҳисоботларида.

Ўзбекистонда исломий давлат қуришни ўзининг асосий мақсади, деб эълон қилган ЎИҲ 90-йилларда Тожикистондаги фуқаролар уришда исломий мухолифат тарафида жанг қилган. Тожикистонда сулҳ тузилгач, ЎИҲ Афғонистонга кўчиб ўтди ҳамда Толибон ва Ал-Қоида каби жанггари гуруҳлар билан яқин алоқа ўрнатди. 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Толибон ҳукуматини ағдаргач, Тоҳир Йўлдош бошчилигидаги ЎИҲ жанггарилари қўшни Покистоннинг қабилалар назоратидаги Шимолий Вазиристон минтақасига кўчиб ўтди. Афғонистон истилоси пайтида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати етакчиларидан бири Жума Намангоний АҚШ бомбардимонида ҳалок бўлгани айтилади.

ЎИҲ Покистонда амалга оширган кўплаб хуружлари билан жанггари гуруҳлар орасида нуфузи ошди ва Ал-Қоида билан алоқалари янада мустаҳкамлашди. 2009 йилда АҚШ ҳаво ҳужумида ЎИҲ етакчиси Тоҳир Йўлдош ўлдирилди. Унинг урнини куёви экани айтиладиган Усмон Одил эгаллади.

Кейинги бир-икки йил давомида Покистон кучлари Шимолий Вазиристон минтақасида Толибон ва хориж жанггариларига қарши ҳарбий амалиётларни амалга ошира бошлагач, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жанггарилари ўз кучларини Афғонистон шимолига кўчириб, у ерда фаолашиб қолгани кузатилмоқда. Лекин Шимолий Вазиристонда ҳам ҳозирда, турли ҳисобларга кўра, уч мингга яқин ЎИҲ аъзолари қолгани айтилади.
XS
SM
MD
LG