Бугунги кунда Ўш шаҳри кўчалари милиция томонидан кучайтирилган тартибда назорат қилинмоқда.
Ўшда милиция ходимларининг кўпайганини сезиш мумкин. Ўш шаҳар милицияси берган маълумотга кўра, шу кунларда Бишкекдан ва республиканинг бошқа ҳудудларидан Ўшга милиция қўшимча кучлари олиб кирилмоқда.
Шаҳарнинг барча мавзеларида милиция махсус гуруҳлари навбатчилик қилаётир. Бундан ташқари 6 та комендантлик пунктлари ташкил этилиб, шаҳарда паспорт текшируви олиб борилмоқда.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси расмийси Замир Сидиқовнинг айтишича, бугунги кунда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ҳар қандай таҳдиднинг олдини олишга шай.
- Ўтган йилги июн воқеалари пайтида ҳуқуқ-тартибот тузилмалари заифлиги билиниб қолган эди. Аммо бу сафар биз яхши тайёрландик, аввалги хатоликларнинг барчасини ўрганиб, шаҳардаги вазиятни барқарор сақлаб қолишнинг барча чора-тадбирларини олдиндан ишлаб чиқдик, -деди Замир Сидиқов.
Ўшликларнинг айтишларича, шаҳарда милиция назоратининг кучайтирилгани аҳолини хотиржам қилмоқда. Чунки Ўшда июн воқеларинг бир йиллиги арафасида “номаълум одамлар яна жанжал бошлашар эмиш, Тожикистон орқали Афғонистондан қассос олиш учун қуролли гуруҳ ўтганмиш”, қабилидаги миш-мишлар кенг тарқалаётган эди.
Айни пайтда ўшликлар шаҳарда милиция назоратининг кучайтирилиши кўчаларда ҳам хеч нимадан ҳадиксирамай сайр қилиш имкониятини пайдо қилганини айтишади.
Аммо шунга қарамай “Ўшда миллатлараро ишонч қайта тикланиб бўлди”, дейишга ҳали эрта. Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Қубанич Жолдошевнинг Ўшдан билдиришича: “Шаҳар марказий кўчаларида бир миллатнинг вакилларини кўпроқ учратиш мумкин”. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўшлик ўзбекларнинг асосий қисми ҳали ҳам ўз маҳаллаларидан ташқарига чиқишга ботина олмаяптилар.