Оила аъзолари, яқинлари Ўш қирғини пайтида зўрланганлигини шу пайтгача билишмагани боис суҳбатдошимиз бўлган ўшлик аёл исмини ошкор қилмасликни маъқул кўрдик.
Икки боланинг онаси бўлган 34 ёшли бу аёл 10 июн куни тунда Черемушки мавзесида бир неча шахс томонидан зўрланган эди ва бу ҳақда Озодлик аввал лавҳа тайёрлаганди.
Аёлнинг айтишича, ўшандан буён унинг аҳвол руҳияси тобора ёмонлашган.
- Касалим кўпайган сари кўпайди. Танишим юрагидан ҳадя қилиб, Россиянинг Москва шаҳрига олиб бориб, даволатиб келди. Орада гепатит билан касал бўлиб
қолдим. Врачларнинг айтишлари бўйича, инфекциядан чиққан касаллик экан. Бориб даволаниб келган бўлсам-да, нимагадир соғ эмасман. Фарзандларимни онам тарбия қилаяпти.
Озодлик: Сиз билан интервю қилганимиздан кейин ўзбек йигитлари "шу аёл рози бўлса, уйланамиз" деб чиқишган эди.
- Йўқ, нимагадир у нарсага рози бўла олмаяпман. Раҳмат ҳаммасига, миннатдорчилигимни билдираман. Нафақат бошқа эркак, менинг яқинларим, жигарларим эркалаб яқинлашса ҳам, шу нарсани тўғри қабул қила олмаяпман. Балки кейинроқ, лекин ҳозир тайёр эмасман, - деди бир йил олдин зўрланган аёллардан бири.
Суҳбатдошимиз орадан анча вақт ўтганига қарамай, бошидан кечирган мудҳиш воқеаларни унута олмаётганини айтади.
- Руслар айтганидек, вақт даволайди. Мени вақт даволай олмаяпти. Мен оғирлашиб кетаяпман. Хаёлимда доим у воқеалар. Билмадим, балки бошқача даволари бордир. Ё бир руҳий томонидан кўринишим керакдир. Ё Оллоҳнинг ўзи тўхтатиб қўядими бу нарсани, ўйимни, фикримни. Лекин ҳозирча тайёр эмасман.
Озодлик: Сизга зўрлик ишлатган одамларни кечира олдингизми?
- Йўқ, ҳеч қачон. Улар келган кунга минг лаънат, кетган кунини Оллоҳ билади. Нимаики, қилса ҳаммасининг жазоси бор. Мен Оллоҳга топшириб қўйганман.
Суҳбатдошимиз зўрлаш ҳодисаси бўйича маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам мурожаат қилмаган экан.
- Уларга милициядан қандай жазо бўлиши мумкин. Ҳеч қандай жазо бўлмайди. Уларнинг ўзи бошчи-ку у нарсаларга. Мен фақат Оллоҳдан сўрайман, - деди ўшлик
зўрланган аёл.
Ўшдаги аёллар ташаббус гуруҳи вакиллари фақат Ўш шаҳрининг ўзида 13 нафар зўрланган аёл борлиги ҳақида аниқ маълумотларга эга эканларини билдиришди. Гуруҳ вакилларига кўра, зўрланган ўзбек аёлларининг аксарияти ор-номус важидан ўтган йилнинг июн ойида бошларидан кечирган мудҳиш воқеаларни оммага ошкор қилишдан чўчимоқдалар.