Ўш қирғинининг бир йиллиги арафасида июн воқеаларида ҳалок бўлган 500 га яқин одамнинг яқинларига Қирғизистон ҳукумати 1 миллион сўмдан моддий кўмак кўрсатди.
Ўтган йилги воқеаларда оёғидан ярадор бўлган ўшлик Баҳодир ака ҳам қирғинда 22 ёшли ўғлидан ажралгани учун 1 миллион сўм олганлардан бири. Бироқ Баҳодир аканинг айтишича, 1 миллион сўм ва бошқа ҳар қандай ёрдам ўғлининг ўрнини боса олмаяпти, фарзанд доғини унутишга ёрдам беролмаяпти.
Баҳодир ака: Биз қуролланган одамлар келиб ҳаммани отиб юборади, деб ўйламаган эдик. Олдида БТР мана шу асфалт йўлдан кўтарилиб келди. Улар анови ёқлардан бўлиниб, мана шу ерларгача чиқиб келишган экан-да. Мана шу ерда турган одам тайёр гўшт бўлиб қолдик-да. Отиб ўлдирди. Мен истолбани панасида турган эдим. Бир ёш болани олиб ўтишди, 1992 йил туғилган ёш бола экан. Биз ўша ёш болани “машина солайлик” деб тепага чиқдик. Болани машинага солаётганимизда оёғимга ўқ тегди. Ўқни жуда кучли қурол билан хў-ў-в анави жойдан отди. Дурбинли қуролда, снайперда отди. Бўлмасам, бу ерга етмасди ўқ. Менинг ўғлимни ҳам зўрға олиб келишибди. Кимки ёрдам бериб, яраланганларни кўтарса, ўлдираверган-да. Менинг ўғлим ҳам ўқ еб, мана бу чуқурга тушиб кетган экан.
Озодлик: Ўғлингиз бу ерга нимага келганди?
Баҳодир ака: “Босқинчилар келса, қайтарайлик, маҳалламизга кирмасин” деб чиққанда шу ниятида.
Озодлик: Ўғлингизни ёши нечада эди?
Баҳодир ака: 22 яшар эди.
Озодлик: Бу воқеа қачон бўлган?
Баҳодир ака: 12 июнда 2010 йилда. Ўғлимга ўқ теккан, ўқ кўкрагига тегиб, чиқиб кетган экан, тирик қолган экан, устидан бензин қуйиб ёқишибди. Эмакласа, устидан ломлар билан санчиб ўлдирган-да. Почасидан бир қаричча шими қолган, бу ёғи куйиб кетган.
Озодлик: Ўғлингизни таниса бўлармиди ўлганида?
Баҳодир ака: Мен кўрмаганман. Мен болницада бўлганман, менга 3 кундан кейин айтишган, билдиришмаган. Учинчи куни мен ғалати бўлиб юрагим сиқилиб, “ўғлимнинг овозини эшитай, телефонни беринглар” деб олдимдаги йигитларнинг телефонидан телефон қилавердим, “ўғлингизга ҳеч нарса бўлмаган, тепада юрибди” деб айтишмади. Кейин “тўғрисини айтинглар нима бўлди?” десам, “ўғлингизни ўлдириб юборишди, қўйиб келдик 13 июн куни” дейишди. Экскаваторда кавлаб, йигирматадан ортиқ болани бир жойга қўйишибди. Ўшанинг ичида ўғлимни ҳам кўмишибди. Тошга исмини ёздириб қўйдим, уйда турибди ҳозир олиб бориб қабрига қўймоқчи эдим.
Озодлик: Бир қабрга нечта одамни кўмишган?
Баҳодир ака: 21 та одаммикин, шунақа. Экскаваторда ковлаб туриб қўйишган.
Озодлик: Бориб кўрсак бўладими?
Баҳодир ака: Ҳа. Ҳозир бориб кўрсанглар, мен ҳам қабр тошни олиб бораман, биргалашиб қўярдик.
Шундан сўнг биз Баҳодир ака билан биргаликда қабристонга бордик. У ерга етишимиз билан Баҳодир ака Қуръондан “Залзала” сурасини тиловат қилди ва дуога қўл очди:
“Илоҳо омин: Оллоҳ парвардигор эгам, сен улуғ зотсан. Шу ўқилган Қуръон тиловатидан унган савобларни фисабилиллоҳ шу ёруғ оламдан ўтган барча мусулмонларни руҳи покларига, энг аввало, Сарвари олам Муҳаммад САВнинг руки покларига, у кишининг асҳобу киромлари, оила аъзолари руҳи покларига бағишладик. Шуларнинг қаторида мана шу ерларни босиб ўтган азиз-авлиёларнинг руҳи покларига, “менга дуо қилар бормикан” деб ётган ғарибу ғураболарнинг руҳи покларига бағишладик. Шулар қаторида мана шу ерда ётган, шаҳид кетган укаларимиз руҳи покларига бағишладик. Оллоҳ уларнинг жойларини жаннатдан қилгин, қоронғу гўрларини ёруқ қилгин. Қолганларга сабри жамийл ато этгин. Оллоҳу акбар”.