Бу борада Озодликка Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Нурлан Тўқталиев маълум қилди.
- Ўзган туманида истиқомат қилувчи 1971 йилда туғилган фуқаро Айнура Жўқўева 2011 йил июн ойида ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали Ўзган туман ижтимоий ҳимоя бошқармасидан гўёки июн воқеаларида вафот этган синглиси Тўқтақан Жўқўева учун 1 миллион сўм миқдорида ёрдам пули олган. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Тўқтақан Жўқўеванинг тирик экани ва турмуш ўртоғи билан Қорасув туманининг Бошбулоқ қишлоғида яширин тарзда истиқомат қилаётгани аниқланди, - деди Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Нурлан Тўқталиев.
Унга кўра, 2010 йилнинг 10 августида ўтказилган тергов ишлари пайтида 40 ёшли Айнура Жўқўева ўлган одамларнинг сурати орасида гўё ўз синглиси Тўқтўқан Жўқўевани таниган ва бу ҳолат расмий баённомада қайд этилган. Сўнгра Тўқтўқан Жўқўева ўлими юзасидан Ўш шаҳар прокуратураси томонидан жиноий иш очилган. Тўқтўқан Жўқўеванинг жасади деб тахмин қилинган мурда эса бошқа вафот этган одамлар қаторида Ўш шаҳрида кўмилган.
- Шу боис Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда 2011 йил 18 июлида Қирғизистон Республикаси Жиноий кодексининг 166-моддаси 3-қисмида кўзда тутилган жиноят - товламачилик бўйича жиноий иш қўзғади. Айнура Жўқўева қўлга олинди. У ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш шаҳридаги тергов изоляторида сақланмоқда, - деди Нурлан Тўқталиев.
Қирғиз ҳукумати шу йилнинг 10 май куни қабул қилган 204-сонли қарорига кўра, ўтган йил июн ойида Ўш ва Жалолободда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига 1 миллион сўм ёки шу кундаги курс бўйича 22200 АҚШ долларидан ортиқроқ хун пули тўланадиган бўлганди.
Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ, июн воқеалари чоғида бедарак йўқолганларнинг яқинларига ҳам 1 миллион сўм миқдорида моддий кўмак берилади.
Бундан ташқари, қирғин кунлари оғир тан жароҳати олганларга 100 минг сўм, енгил тан жароҳати олганларга 50 минг сўмдан товон пули ҳам тўлашга қарор қилинган.
Расмий маълумотларга кўра, ўтган йилги Ўш қирғинида 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, ҳалок бўлганларнинг 106 нафари қирғиз, 3 нафари бошқа миллат вакиллари, 276 нафари эса ўзбеклардир.
Биз Ўш қирғинида ҳалок бўлган ва жароҳатланган одамлардан қанчаси бугунги кунда ҳукумат томонидан ажратилган хун ва товон пулларини олганлиги тўғрисида маълумот олиш учун Қирғизистон ижтимоий ҳимоя вазирлиги билан боғландик:
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бизга ҳалок бўлган 397 одамнинг рўйхати келган. Бугунги кунда улардан 360 оила 360 миллион сўм миқдорида моддий кўмак олди. Ички ишлар вазирлигидан бизга бедарак йўқолган 34 одамнинг рўйхати келган. Булардан бугунги кунда 26 оила 1 миллион сўмдан моддий кўмак олишди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан жароҳатланган 1406 одамнинг рўйхати келган. Булардан 695 одам 40 миллион 900 минг сўм миқдорида моддий кўмак олган, - деди вазирлик қошидаги ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи Динара Ўрўзбекова.
Унга кўра, Ўш қирғинида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган шахсларнинг моддий кўмак ололмаган яқинлари Қирғизистон ҳукуматининг 2011 йил 4 майидаги қарорига асосан вилоят давлат маъмуриятларида тузилган махсус комиссияга тегишли ҳужжатлар топшириши мумкин. Мазкур комиссия ёрдам пулининг берилиши ёки берилмаслиги масаласини кўриб чиқади.