Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Рахматулло Ахмедовга кўра, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ички хавфсизлик хизмати миллати ўзбек бўлган Россия фуқароси Усмонжон Холмирзаевнинг Бозорқўрғон туман милицияси ходимлари томонидан калтакланиши ҳолати юзасидан махсус текширув олиб борган:
- Олиб борилган хизмат текшируви натижасида чиқарилган хулосага асосан Бозорқўрғон туман Ички ишлар бўлимининг раҳбари, унинг ўринбосари ва уч нафар масъул ҳодимларни ишдан бўшатиш, шунингдек, Жалолобод вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарига хайфсан эълон қилиш таклифи қабул қилинди, - деди Рахматилло Ахмедов.
Бироқ Усмонжон Холмираевнинг яқинлари милиционерларнинг ишдан бўшатилиши билан жазодан қутилиб кетишларига рози эмаслар:
- Бизга “Ишдан олинишди”, деган маълумот келаяпти. Ишдан олиниш билан қутилмасин, жиноий жавобгарликка тортилсин. Хаммаси бир ариқдан сув ичган булар, хаммаси бир-бирига алоқадор. “Ишдан осонгина кетдим”, деб ўйлашмасин,- дер экан Зулфия опа эрининг қотилларини умрбод қамоқ жазосига хукм қилдириш учун охиригача ҳаракат қилишини айтди.
Мархум Усмонжон Холмирзаев Россия фуқароси бўлгани учун унинг яқинлари талаби билан 9 август куни жасадни суд-тиббий экспертизасидан ўтказиш жараёнида Россиянинг Ўшдаги консуллиги расмийси Айрат Абдулин ҳам иштирок этганди.
Аввалроқ Озодлик билан суҳбат чоғида жаноб Абдулин Россия консуллиги Қирғизистон куч тизимларидан воқеа айбдорлари топилишини талаб қилишини ҳам маълум қилган.
Бундан ташқари мазкур ҳолатни бир қатор халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам кузатиб бормоқда.
Хюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Холмирзаев ўлими юзасидан баёнот тарқатди.
“Холмирзаевга нисбатан қўлланилган қийноқлар ва унинг ўлими Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органларидаги коррупция ва жазосиз қолиш масштабларига мисол бўла олади. Наҳотки Қирғизистон ҳукумати милицияда қийноқлар, таъмагирлик ва бошқа ачинарли фаолиятларни тўхтатиши учун яна бир одамнинг ўлиши керак бўлса”, дейди Хюман Райтс Уотчнинг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича директори Хю Уилямсон.
Эслатиб ўтамиз, асли бозорқўрғонлик, айни пайтда Россия фуқароси бўлган Усмонжон Холмирзаевни 7 август куни соат 16 лар чамаси фуқаролик кийимидаги одамлар уйидан чақириб олиб кетишган. Соат кечки 7 да у Бозорқўрғон туман ички ишлар бўлимидан ўз яқинларига телефон қилиб, милиция идорасига 30 минг сўм (тақрибан 680 АҚШ доллари – таҳр.) миқдорида пул олиб келишни айтган.
Яқинлари айтилган маблағни милиция идорасига олиб келиб, Усмонжон Холмирзаевни уйга олиб кетишган. Уйга кетар чоғи Холмирзаев яқинларига милиция идорасида ушлаб турилган пайтда қаттиқ калтакланганини айтган. 9 август куни эса у олинган тан жароҳатлари натижасида Бозорқўрғон туман касалхонасида оламдан ўтган.
Озодлик радиоси Бозорқўрғонда содир бўлган мазкур воқеа ривожини кузатиб боради.