Бу ҳақда Озодликка Жалолобод вилояти прокурорининг ўринбосари Анарбай Мамажақипов маълум қилди.
Прокуратура расмийсига кўра, қарийб икки ҳафта муқаддам жон таслим қилган Усмонжон Холмирзаевнинг ўлимида гумонланмиш Бозорқўрғон туман милицияси ходимлари Туташев ва Исмоиловга нисбатан қўзғатилган жиноят иши 22 август куни судга оширилади.
- Милиция ходимлари суд хулосаси билан уй қамоғига ўтказилди. Биз уларни қамаган эдик. Жиноят иши терговини тугатдик. Бугун судга юборамиз, - деди Анарбай Мамажақипов.
Аввалроқ Қирғизистон Бош прокуротураси матбуот котиби Талант Қўноқбаев Усмонжон Холмирзаев ўлимида гумонланаётган Бозорқўрғон туман милицияси ходимлари Туташев ва Исмоилов қўлга олингани ҳамда улар Жалолобод шаҳар Ички ишлар бошқармаси вақтинча сақлаш изоляторида сақланаётганини маълум қилганди. Унинг айтишича, гумонланувчи милиционерларга Жиноят кодексининг уч моддаси бўйича айблов эълон қилинган.
- Қирғизистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 4-банди (Бехосдан одам ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказганлик) ва 305-моддаси 2-банди (Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганлик), 305-моддаси 1-банди (қийноқ) ҳамда 313-модда 1-банди (пора таъма қилганлик) бўйича айбланмоқда, - деди Талант Қўноқбаев.
Айни пайтда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари Холмирзаевга нисбатан қийноқ қўллаган милиция ходимларининг жазоланишига унча ишонқирамаяптилар.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, милиция ходимларига нисбатан 305-модда 1-банди (қийноқ) бўйича очилган жиноят ишлари судгача етиб бормайди ёки жазони енгиллаштирувчи 305-модданинг 2-банди (Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганлик) айбловига алмаштирилади:
- Қонунда 2003 йилда қабул қилинган қийноқларга қарши чиқарилган 305 прим моддаси бор. Орадан шунча йил ўтганига қарамай, биз инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, шахсан мен бирорта милиция ходими қийноқ моддаси бўйича қамалганини эслолмайман. “Хизмат мавқеидан фойдаланди” деган бир айёр модда бор - ўша талқин қилинади ва секин-аста жиноят иши ёпиб қўйилади. Жиноий иш қўзғатилган тарзда ҳам у охирига етиб борганини эшитмадик. Одам ўлимига сабаб бўлган қийноқ эса энг оғир жиноятлар қаторига киради, - дейди жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдумалик Шарипов.
Эслатиб ўтамиз, асли бозорқўрғонлик, айни пайтда Россия фуқароси бўлган Усмонжон Холмирзаевни 7 август куни фуқаролик кийимидаги одамлар уйидан чақириб олиб кетишган. Шу куни соат кечки 7 да у Бозорқўрғон туман ички ишлар бўлимидан ўз яқинларига телефон қилиб, милиция идорасига 30 минг сўм (тақрибан 680 АҚШ доллари – таҳр.) миқдорида пул олиб келишни айтган.
Яқинлари айтилган маблағни милиция идорасига олиб келиб, Усмонжон Холмирзаевни уйга олиб кетишган. Уйга кетар чоғи Холмирзаев яқинларига милиция идорасида ушлаб турилган пайтда қаттиқ калтакланганини айтган. 9 август куни эса у олинган тан жароҳатлари натижасида Бозорқўрғон туман касалхонасида оламдан ўтган.
2011 йилнинг 9 август куни Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туман прокуротураси томонидан Усмонжон Холмирзаев ўлими юзасидан жиноят иши очилган. Тиббий экспертизада унинг “Қовурға синиши ортидан юрак ёрилиши ва ички қон кетиши” натижасида ўлгани аниқланган. 10 август куни жиноий иш Жалолобод вилоят прокуратурасига ўтказилган.
Холмирзаевнинг аёли Зулфия опанинг Озодликка айтишича, куёви калтакланган пайтда милицияхонада бозорқўрғонлик яна бир ўзбек миллатига мансуб йигит ҳам бўлган. У ҳам прокуратура ходимларига Холмирзаевни калтаклаган милиция ходимларига қарши кўрсатма берган:
- Милицияхонада бир болани ҳам қўшиб уришган. Ўшанинг уйига: “Аризангни қайтариб оласан”, деб келишганини эшитдим.
Озодлик: Сиз у болани танийсизми?
- Танийман. Ўзим гаплашдим.
Озодлик: Нима деди?
- “Кўрсатма бериб, ёзиб бериб келдим”, деди. Уччала милиционерни ҳам танибди. “Прокуратурада ўн иккита милиция ходимини олиб киришди, уларнинг ичидан уччаласини таниб бердим”, деди.
Озодлик: У бола ҳам калтак еган-а?
- Калтак еб у ҳам 70 минг сўм берган. У бола кўрсатма берганидан кейин 70 мингини қайтариб олиб келиб беришган, - деди Зулфия опа.
Усмонжон Холмирзаев ўлими юзасидан маҳкама қачон бошланиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди.