Ўзбекистон телерадиокомпаниясидаги манбаларга таяниб, собиқ тележурналист Саодат Омонованинг айтишича, компанияда бўлиб ўтган катта йиғилишда раҳбарият аёлларнинг кийинишини ислоҳ қилиш заруратидан гап очган.
Мажлис аҳли аёллардан тизза, кўкрак ва елка қисми очиқ бўлган кийимларни киймаслик, бунинг ўрнига миллий кийим кийишни қатъий талаб қилиш керак, деган хулосага келган.
Саодат Омоновга кўра, шу вақтга қадар бундай талаблар кўпроқ тавсия оҳангида янграган.
- Собиқ ҳамкасбларим билан телефонлашиб гаплашганимда, улар ҳақиқатан шунақа йиғилиш ўтказилгани, ўша йиғилишда хотин-қизларнинг жуда очиқ-сочиқ, миллий урф-одатларимизга мос бўлмаган кийим-кечакларни киймасликларини айтишган. Менимча, қатъий гап бўлган бу борада. Жинси шим киймаслик, айниқса съëмкаларга, тасвирга олиш ишларига, лавҳалар олиш ишига чиқадиган журналист аëллар тиззадан баланд киймасликлари, жинси шим киймасликлари айтилган. Айримлар жуда очиқ кийинишадию.
Озодлик: Конкрет қанақа кийимлар ҳақида гап кетаяпти? Санаб бера оласизми?
- Масалан¸ жинси шим киймасликни айтишган, тиззадан баланд юбкалар киймасликни айтишган. Очиқ-сочиқ кийимлар, биласизми лямка деймизу, шунақа кийинадиган ходимлар ҳам бор эдида. Қатъий талаб қўйилган. Ëши катталар ҳам ўта калта киймасликлари таъкидлаб ўтилган. Қайсидир маънода буни маъқуллайман ҳам. Чунки ҳар ҳолда миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизга мос равишда кийинишса, очиқ-сочиқ кийинишмаса, яхши бўларди. Лекин яна бир жиҳатдан қандай кийиниш ҳар бир кишининг ўз эркинлиги. Бир нарса дейиш қийин.
Озодлик: Мажлисда қатъий қўйилган талабни ходимлар бажариши шартми?
- Бундай гаплар доимий бўлиб келади. Доимий тарзда талаб қўйилади. Бу сафар жуда катта йиғилиш бўлган экан. Ундан кейин “Ëшлар” телерадиоканали директори Хайрулла Нуриддинов яна алоҳида каналдагиларни йиғиб, “очиқ-сочиқ кийинмаларинг, эркакларнинг нималарини қўзғатмаларинг” деб айтган экан.
Озодлик: Қаттиқ талаб қўйилган бўлса, бу талабни бажариш мажбурийми? Бажарадими ходимлар?
- Менимча йўқ. Менимча, бажаришмайди.
Озодлик: Олдин телевидениеда ишлагансиз. Мажлисда шунақа гаплар бўлармиди айнан аëлларнинг кийими билан боғлиқ?
- Очиқ-сочиқ кийинишмасин, калта-култа кийинишмасин¸ деб тўғрисини айтсам¸ ўша ишлаб юрган кезларим бизга расмий тасвирга олиш анжуманларига, ташрифларга доир тасвирга олиш ишларига борганимизда, бизга ҳам талаб қўйишган эди “аëллар шим киймасин, калта киймасин” деб. Президент ташрифларига доир, бошқа давлатлар раҳбарлари ташрифларига доир тадбирларда расмий кийиниш талаб қилинган эди.
Озодлик: “Давр”да ишлаëтган журналистларга, айниқса бошловчиларга сариқ, қип-қизил рангдаги кўкраги очиқ кийимларни кийиш мумкин эмас¸ деган талаб бор. Чунки президент буни ëқтирмас экан” деган гап айтилар эди. Шунақа гап бормиди? Ростми ўзи шу нарса? Кийиниш масаласида президент талаблари акс этармиди?
- Бошловчиларга нисбатан унақа шахсан мен қизил кийимни кийма деганини кўрмаганману, миллийлик элементлари бўлсин деганлари ëдимда бор. Сув спорти саройининг очилишига борганимда, ўша ерда битта спортчи қизил майка билан қизил шорти кийган экан. Спорт формаси қизил экан. Уни қаердандир “президентга ëқмайди, билмайсанми” деб қаердандир қайтариб кўк форма кийдиришди. Шу эсимда бор. Телевидениеда “президентга қизил ранг ëқмайди” деб эшитмаганман.
Озодлик: Ҳозир телевидениедаги кўрсатувларни кўрсангиз, атлас, адрас бўлиб кетди. Олдин унчалик эмас эди. Атлас-адрас йўналиши кўпроқ кимнинг ташаббуси билан боғлиқ?
- Кимнингдир ташаббуси билан боғлиқлигини мен билмаймнан. Лекин “Ëшлар”да бир-иккита бошловчиларимиз элементарно галстук тарзида, костюмга қўшилган тарзда кийишган эди. Ўша нималар қўллаб-қувватланган эди. Лекин қайсидир маънода буни қўллаб-қувватлаш керак. Ҳар ҳолда урф-одатларимиз асосида, миллий анъаналаримиз асосида кийинса, нур устига аъло нур бўлади. Лекин яна бир жиҳатдан қайсидир маънода балки эфир талаби бўлиши мумкин. Эфирда талаб қилиш балки ақлга сиғадиган ҳолат, аммо бошқа вазиятларда талаб қилиш¸ менимча инсоннинг қайсидир маънода ҳуқуқини чегаралаб қўйиш ҳам бўлади. Яна билмадим, - дейди "Ўзбектелерадио" компанияси собиқ журналисти Саодат Омонова.