Тўққиз йил аввал бозорқўрғонлик Беҳзод Аҳматовга турмушга чиққан Земфиранинг айтишича, унинг қайнотаси Қаҳҳоржон Аҳматов туманнинг ўзига тўқ кишиларидан бўлган.
Земфира 2010 йилда Ўш ва Жалолободда содир бўлган мудҳиш воқеалардан кейин уларнинг оиласи маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан таъқиб қилинганини айтади:
- Собитиялардан кейин мени қайнотамни, куёвимни, қайнакамни ватан хоини, деб ном қўйишиб олган.
Озодлик: Сабаби?
- Менинг қайнотамга “жудаям катта жиноятга аралашган” деб, “катта пулга қуроллар сотиб олиб, Бозорқўрғонда ҳаммага тарқатган” деб гап чиқарган. Ўшанда бу одамга жиноят иши қўзғатилган, - дейди Земфира.
Суҳбатдошимиз қайнотасинининг қурол тарқатмаганига амин эканини, оиласидаги эркаклар ўша кунлари аёллар билан Ўзбекистон чегараси яқинида бўлганини эслайди:
- Ўша куни ҳамма отаётганда қайнотам, эрим ва қайнакам биз билан бирга эди. Оиламизда аёллар жуда кўп. Ҳар биримизнинг қўлимизда гўдагимиз бор эди. Қайнотамнинг қўлидан келган ягона нарса - таксистларга пул бериб, “Бозорқўрғонда бор аёллар ва болаларни олиб келинглар шу таможнийга, Ўзбекистонга ўтиб кетсак, ҳеч бўлмаганда болаларимиз, аёлларимиз тирик қолади биз ўлсак ҳам” деган. Менинг кўзим олдида бўлган бу нарсалар, - дейди Земфира.
Унинг айтишича, қайнотасига нисбатан қўзғатилган жиноят иши шу йилнинг май ойи охирларида тўхтатилган ва у қўйилган айбловлар бўйича оқланган. Бироқ Земфира Бозорқўрғон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бугунги кунгача унинг куёвини таъқиб қилаётганини иддао қилади. Унга кўра, шу йилнинг 27 август куни унинг ота уйига маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эрини излаб келган.
Бироқ Бозорқўрғон туман милиция бошқармаси раҳбари Абдил Қуланбаев Озодликка Земфиранинг иддаолари асоссиз эканини айтди:
- Уларни ҳеч ким изламаган. Қаҳҳор деган одамнинг Қобилжон деган қудаси олдига ходимларимиз ўзларининг шахсий ишлари билан борган. Ўша ерда ходимларимиз: “Куёв болангиз қаерда?” деб Аҳматов Қаҳҳорнинг боласини сўраб қўйибди. Шунда Қобилжоннинг қизи, Қаҳҳор деганининг келини Земфира деган қиз “Менинг куёвимни излашаяпти”, деб тушуниб олиб, прокуратурага ходимларимиз устидан ариза ёзиб қўйибди. Биз текшириб аниқладик. Аслида ходимларимиз уларни излаб бормаган экан, ўзларининг шахсий ишлари билан Қобилжонга боришган экан. Ходимларимиз қайтиб кетганини одамлар кўрган, маҳалла қўмитаси раиси кўрган. Улар қидирувда эмас, боласи ҳам, ўзи ҳам бизда қидирувда эмас, - деди Абдил Қуланбаев.
Айни пайтда, Земфиранинг айтишича, июн воқеаларидан кейин эри ва қайнотаси каби Қирғизистонни тарк этган бозорқўрғонлик эркаклар милиция томонидан бўлаётган таъқиблардан чўчиб, ўз ватанига қайта олмаяпти. Суҳбатдошимизга кўра, ҳозирда бу таъқиблар аёлларга нисбатан ҳам бўлмоқда:
- Бизнинг бой-бой кишиларни, бой болаларни ҳаммасини уриб, пачоқлаб, пулини олиб, ҳамма нарсасини олиб қўйишган, ҳеч нарса қолмаган ҳеч кимда. Ўзбекларми - ўзбекларни итдан ҳам баттар хор қилишворди. “Ўзбек” демайди, “сартсан” дейди. Знаете они как к нам обрашаются - “Эй мне, эненгди ... сарт” - вот так к нам обрашаются. Эрини олиб кириб кетаётган ерида бирон-бир аёл РОВДни дарвозасини олдига бориб турса, “Эй сарт, қач ари жаққа билжиравай” деб, вот так обрашаются с нашими женшинами узбечками.
Хоҳлаганини қилаяпти. Ҳеч ким айтолмайди - ҳамма оиласи учун қўрқади. Ҳар бир оилада ўғил болалар борлиги учун ҳамма қўрқади. Масалан, мен ҳам қўрқаман, менинг уч ярим яшар ўғлим бор, - дейди суҳбатдошимиз.
Земфиранинг айтишича, 2010 йилги воқеалардан кейин у ўзини ҳуқуқий томондан ҳимоя қилиш мақсадида Россияга кетган ва у ерда Россия фуқаролигини олиб, шу йилнинг апрелида Қирғизистонга қайтган.
- Мен прокуратурага бир нарсани бориб айтсам, улар ҳеч нарсани тан олишмайди. “Ким келди? Нима деди? Жўн эле сўрадию”, дейди. Тўғри, менинг российский гражданствам бор, бориб янаям бир нарса, деб кўришим мумкин. Лекин ўзбеклар бошини кўтаролмай қолди. Бошни кўтарганларни шундай кесаяпти. Хоҳлаганини қилаяпти, - дейди Земфира.
Отаси ўзбек, онаси татар миллатига мансуб бўлган Земфира Қирғизистонда фуқароларнинг миллатига қараб яхши ёки ёмон муомала қилиш мутлақо нотўғрилигини айтади.
- Ўзбекларни уйигача кириб, хоҳлаганини олиб чиқиб кетиб, “бу сартлар хоҳлагандай етти кўрпача солиб ётишибди” деб гап чиққан. Тўғри, биз ўзимизнинг қўлимиз билан топаяпмиз, ўзимиз ҳаракат қилиб топаяпмиз. Кейин ўша етти қават кўрпача солиб ётамиз. Уларга ким рухсат бермаяпти? Ё биз: “Қирғизлар унақа қилмасин, бунақа қилмасин” дебмизми? Биздан кейин қочаётганлар қўлидаги телефонларни, бўйнидаги цепочка, узуклар - ҳамма нарсасини ечиб олган. Мен ўшаларимни сотишга тўғри келган-да арзимас пулга. Чунки болаларимга овқат беришим керак, иложсиз қолганмиз. Ҳозир ҳам иложсизмиз, - деди Земфира.
Суҳбатдошимизнинг айтишича, у ҳозирда Бозорқўрғон туман милиция ҳодимлари томонидан ўзига нисбатан бўлаётган таъқибларни тўхтатишда ёрдам беришни сўраб, Россия президенти Дмитрий Медведев, Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева ҳамда Россиянинг Қирғизистондаги Бош консуллиги ва Қирғизистон Бош прокурорига мурожаат қилмоқчи.